Nafas olish va nafas chiqarishni oyinlar asosida rivojlantirish


Download 19.96 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi19.96 Kb.
#1125168
Bog'liq
4.Nafas olish va nafas chiqarishni oyinlar asosida rivojlantirish




Nafas olish va nafas chiqarishni oyinlar asosida rivojlantirish.
Нафас чиқариш жараёнида ҳаво оқими бир вақтнинг ўзида товуш ҳосил қилувчи ва артикуляцион вазифани бажаради.
Тўғри нутқий нафасни назорат қилишда қўлимиз ёрдамчи вазифасида бўлади; қўлни диафрагма қисмига, яъни кўкрак қафаси ва қорин оралиғи қисмига қўйилади. Нафас олганда қорин девори кўтарилади, кўкрак қафасининг пастки қисми кенгаяди. Нафас чиқарганда кўкрак қафаси ва қорин мушаклари қисқаради.
Нутқда нафас олиш қисқа ва енгил, нафас чиқариш узоқ, давомий бўлади. Дудуқланувчи болаларни бир нафасда гапиришга, нафасни тўхтатиб гапирмасликка ўргатилади. Кейинги нафас олишдан аввал 2 секунд танаффус қилишлозим. Бундай топшириқлар кейинчалик мураккаблашади: аввал нутқий нафас чиқариш маълум бир товушлар орқали, сўнг сўзлар, қисқа жумлалар, кейин шеърлар айтиш орқали машқ қилинади.
Қайсар шамни ўчир”.

Болалар ўнг қўлда шам шаклини рангли қоғозларни ушлайдилар. Чап қўлни нутқий нафасни тўғрилигини назорат қилиш учун қорин устига қўядилар. Оғиз билан секин сезиларсиз нафас олинади. Шу пайт қорин шишгани сезилади, шундан сўнг секин нафас чиқариб “Шамларни ўчирамиз” “ф” товуши талаффуз қилинади. Логопед болалардан қайси бири тўғри бажарганини таъкидлаб ўтади ва рағбатлантиради.


Айиқча ҳарфларни ўрганяпти”


Логопедда ҳарфларни тўплами (унли товушлар белгилари), ўнг қўлда Айиқча. Болалар стулда тинч ўтирадилар. Логопед ҳар бир товуш артикуляция ҳолатини тушунтириб, ҳарфларни кўрсатади.


Айиқча ҳар бир товушни глҳ ингичка, гоҳ йўғон товушда талаффуз қилади. Болалар товушларни бирма-бир паст ва баланд овозда талаффуз қиладилар.
Бу ўйинда роллар тақсимланади. Бир вақтни ўзида икки унли товушни бир нафасда талаффуз қилиш машқ қилинади, масалан: а-э, а-у...

Ўйин – топишмоқ”.


Логопед бир-иккита унли товушлар артикуляциясини товушсиз кўрсатиб беради, болалар эса унга овоз берадилар. Логопед товушни тўғри топган, узоқ нафас чиқариб талаффуз қилган болаларни рағбатлантиради. Шунга ўхшаш топишмоқларни болаларни ўзлари ҳам айтиб кўрадилар. Бу ўйинни “овозсиз кино” ёки “йўқолган товуш” деб номлаш ҳам мумкин.


Ғилдирак тешилди”
Болалар енгил нафас олиб, секин нафас чиқарамиз, тешилган ғилдирак шинасидан ҳаво секин аста (“ш” товуши билан) чиқади (қўл билан қорин қисмини ушлаб, ҳаво билан тўганини бола сезиши лозим).

Тўғри танла”


Логопед болаларга турли ҳайвон ва қушларнинг ролларини тақсимлаб беради. Болалар бошловчидан маълум бир ҳайвоннинг номини эшитгач, секин нафас чиқариб шу ҳайвонга мос овоз чиқаради.


Ўйинда бошловчи иштирокчиларни чалғитиш мумкин: масалан, ҳайвоннинг номини айтиб, умуман бошқа рол ўйнаётган болага қарайди, шунда қизиқарли бўлади. 6-10 машқларда нафас қўл билан назорат қилинмайди. Болалар диққати унли, ундош товушларни аниқ ва узоқ талаффуз қилишга қаратилади.

Найча”.


Болалар қўлларини найча ҳолида ушлаб, найчага пуфлайдилар, бунда болаларнинг тўғри нафас олиб, нафас чиқаришлари назорат қилинади, бошловчи найчага узоқ пуфлаган болаларни рағбатлантиради.


Қўнғиз”


Болалар ўтирган ҳолда, қўллар пастга туширилган. Логопед болаларга қўлларни ён томонга кўтариб орқага олиб боришни таклиф қилинади, нафас олинади. Нафас чиқарганда қўнғиз қандай овоз чиқаради, ж-ж, худди шундай овоз чимиз, қўлларни пасга туширамиз.


Болта”


Болалар турган ҳолда, оёқлар елка кенглигида, қўлларини пастга занжир ҳолда бирлаштирамиз, қўлларни тез кўтарамиз-нафас олиб, сўнг олдинга энгашиб, қўлларни секин туширамиз, ух!-деб узоқ нафас чиқарамиз.

Қарға”


Болалар ўтирган ҳолда, қўллар пастга туширилган, ён томондан қўлларни тез тепага кўтарамиз (нафас олиб), нафас чиқариб қўлларни секин туширамиз ва “кар” деймиз.

Ғозлар”


Болалар ўтирган ҳолда, қўллар елкада, тез нафас оламиз, секин нафас чиқарганда танамизни пастга энгаштирамиз, тирсакларни орқа томонга олиб бориб “га” деймиз, бошни тўғри ушлаймиз, дастлабки ҳолатга қайтамиз, нафас оламиз, нафас чиқарганда “га” деймиз.


Адабиётлар:

  1. Г.А.Волкова “Игровая деятельность в устранении заикания у дошкольников” М.1983 г.

  2. И.Г.Выготская, Е.Л.Пеллингер, В.П.Успенская “Устранения заикания у дошкольников в игре” М.1984 г.

Download 19.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling