Нажмиддин комилов тасаввуф


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana24.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1115343
1   2   3   4   5
Bog'liq
Komilov. Tasavvuf. Badiiy timsollar

ва куллият, яъни тур ва жинс тушунчаларини келтириб чиқаради. 
Жузъият (тасаввуфчилар буни касрат ҳам деганлар) куллиятга, 
яъни ваҳаатга зидлир. Ш ундай бўлгач, уларнинг хусусиятида ҳам 
қар ам а-қ ар ш и л и к мавжуд: ваҳдат — Бирламчи қудрат турғун, 
ҳаракатсиз жавҳар (субстаниия) бўлса, касрат — таф си ли й лик, 
доимий ҳаракат, ривожланиш қонуниятига тобеъ. Демак, майнинг 
мавж ва пуфакчаларини томоша қилиш, мушоҳада этиш билан 
чегараланмаслан, худди ҳодисадан моҳиятга қараб борилгандай, 
касратдан ваҳдатга қараб бориш ва шу асосда бирламчи қудрат 
нафосатини идрок этиш , ҳузурланиш мумкин. Ғазалнинг олтинчи 
байтида бу ф икр очиқроқ ифодаланган (бунда таҳрик — ҳаракат, 
сукуи — турғунлик, ти н и ш ); «П уф ак билан тўл қи н м ай н и н г 
ҳаракати, тажаллисидир. Бу ҳаракат тингач, тиниқ майнинг тоза 
вужудидан бошқа нима қолади?».
Бу вужудни идрок этган киши Ёр ҳузурига мушарраф бўлиб, 
ф ано мартабасига яқинлаш адиким. ғазалнинг еттинчи байти шу 
хусусдадир. Ҳайвон суйи деб, гўё одамзод ичганда абадий умр 
топадиган афсонавий ер ости мамлакатининг чашмасини атаганлар. 
Тасаввуфда у ишқ-муҳаббат булоғи, ҳақиқат нурининг манбаини 
англатади. Байтнинг мазмуни эса бундай: «Иш қ чашмасида ёки 
ҳақиқий нур манбаила кўрилган қуёш аксими ё жонга ўхшаш май 
ичида аэал соқийсининг гулдай эебо юзи намоён бўлганми?» Соқий 
сўзи ҳам бу ерда рам зий м аънога эга, яъни м утлақ ф айзиёт, 
маърифат булоғи демак Майда Ёр жамолини кўриш, май илишини 
қуёшга ўхшатиш Н авоийнинг севган образларидан «Ашрақат мин 
акси шамсил каъси анвор ул-ҳудо, Ёр аксин майда кўр деб жомдин 
чиқди садо» — чиқдётган қуёш косасининг аксидан ҳидоят нурлари 
порлаб кўринли, жомдан Ёр жамолини майда кўр, деган садо 
чиқци. «Хазойин ул-маоний» девони мана шу байт билан бошланади. 
Ш оир назарида ловуллаган олов курраси — муаззам с Ьтоб ҳам 
ўша буюк илоҳий қудратнинг инъикоси, мавжудотни ҳаракатга 
келтирувчи май тўлғазилган жом, унинг порлаши эса — Ёр жамоли.
Ёр жамолини кўрган ош и қ мақсадга эриш иб, ф ано водийсига 
кириб боради. Ғазалнинг охирги икки байти шу маънони ифода- 
лашга хизмат қилади. С аккизинчи байтдаги дайр аслида насро-
155
www.ziyouz.com kutubxonasi


нийлар ва оташпарастлар ибодатхонасининг номи, мажозан эса 
майхона, дунёдир. Д айри ф ан о — ҳайвоний нафсдан қутулган, 
руҳан тирик, маънавий жиҳатдан етук киш илар мажлиси, уларнинг 
ботиний олами. Навоий бу байтда маънавий ҳақиқатларни кашф 
этган одамлар ҳузурини қўмсаш , улар ҳикматидан баҳра олиш 
туйғусини ифодалаган Ш унинг учун у пири дайр деганла ҳам 
эзгулик ва карам дарёсининг тимсоли комил инсонни кўзда тутган. 
Алҳосил, байтнинг мазмуни: «Ю рак майхона истайди, чунки унда 
лири комил кишиларга сабоқ бермоқда, шояд менга ҳам шу май 
шуъласидан бир нима етса». Ёки: «Кўнгил жисм, вужуд йўқо- 
ладиган, фано бўладиган макон истайди. Чунки унда камолот ва 
етуклик тимсоли маънавий шайх ҳақиқат файзидан элга бир-бир 
бода тутмокда. Зора, у бу ҳикмат ва дониш шаробидан менга ҳам 
бир қултум узатса».
Тўққизинчи байтга келсак, бунда иккита сўз ўзак маъно таш ий- 
ди. Биринчиси — наво. Н авонинг маънолари кўп. У мусиқа, куй, 
оҳанг, шу билан бирга мунтаэамлик, тартиб-интизом, симметрия, 
ниэомия, нафосат тушунчаларини қамраб олади. Агар бу маъно- 
л а р н и н г ҳ ам м аси н и бир ж о й га й и ғс а к , наво ум у м б аш ари й , 
умумжаҳоний оламнинг яхлит уйғунлигидан иборат олий гўзал- 
ликни ифодалаган бўлади. М одомики шундай экан, ягона руҳий 
қудратнинг мунтазам ҳаракати, созкорлиги қайлида қалбн и н г 
шукру шукуҳи, ором ва осойиш талиги ҳам наводир. А лиш ер 
Н авоий, шубҳасиз, охирги байтда қалб ороми, ички руҳий қони- 
қиш наш идасини тасвирлаган. Бу наш ида ш оир юрагида бир 
муаззам куй бўлиб янграган ва м уғанний (и кки н чи ўзак сўз) 
тушунчаси билан боғланиб кетган. Муганиий—чолғувчи дегани Бу 
ўринда эса у узлуксиз ёғиб турувчи нур — ф айзнинг навосини 
етказувчи, шу неъматдан огоҳ этувчининг тимсолидир. Куй каби 
оқиб келадиган ушбу нур қалбни роҳат-фароғатга ғарқ этади. 
Байтнинг насрий таржимасини келтирсак, фикримиэ янада ой- 
динлаш иш и мумкин: «Эй и ш қ, буюк жаҳоний уйғунлик нури 
навосидан, сафо наш идасидан қон и қи ш муяссар бўлди, энди 
Навоий ж онининг ипини шу нурни ёғдирувчи чолғувчи асбобига 
тор қилгин, яъни ўша буюк нур риштасига улаб юборгин». Ёки: 
«Эй и ш қ, маҳбуб ж ам оли н и кўриб, ўэликдан батамом хориж
бўлдим — мақсадга етдим, висол куйи вужудимни оғушига олди. 
Энди Н авоийнинг ж онини нурининг тарамларига боғла». Бу ерда 
ш оир тахаллуси билан байт мазмуни ўзаро топишиб, ажойиб сўз 
ўйини ҳосил бўлганини кўрамиз. Шу нуқгада ш оирнинг ҳар икки 
тахаллуси (Н авоий ва Ф оний) маъно жиҳатидан бир-бирига яқин 
эканлиги ҳам маълум бўлади.
Улуғ ш оирнинг фалсафий мушоҳаласи мана ш у ш ай чуқур ва 
қамровли. Коинот ва инсон унинг наэарида яхлит бир бутунликни
156
www.ziyouz.com kutubxonasi


таш кил этади, бир қон ун и ят б илан бош қарилади. И н со н бу 
қонуният сирларини руҳ кучи, алоҳида ҳиссий тасаввурлар теран- 
лиги билан билиб олиши даркор.
Хуллас, мазкур ғазалда мажозий тимсоллар ёрдамида тасаввуф 
ф ал саф аси н и н г билиш наэарияси таъриф лаб берилган: аввал 
оламни билиш мушкуллигидан қўрқиб саросимага тушиш, ҳайрат- 
ланиш , кейин таш қи дунё н арса-ҳодисаларини мушоҳада эта 
бошлаш, зоҳирий мушоҳддадан аста-секин моҳиятни идрок қи- 
лишга ўтиш. М оҳиятнинг улуғворлигини ҳис этиб, руҳий-тафак- 
курий қониқиш туйиш. Бу жараён уч босқичга ажратшпиб, илм 
ул-яқин, айн ул-яқин, ҳаққу л -яқи н деган махсус терминлар билан 
белгиланган эди. Яқин — исбот талаб қилинмайдиган шак-шубҳасиз 
ҳақиқат. Айн — чашма, кўз, ҳар нарсанинг асли, зот. Тасаввуф 
назариётчиларидан Абдураззоқ Кош оний бундай дейди: «Фил- 
жумла, сўф ийлар ақидасига мувофиқ. м аънавиятни билиш уч 
хилдир: илм ул-яқин, айн ул-яқин ва ҳаққул- яқин. Аввалги ҳолатда 
одам маълумни ақпий далил, ҳужжат келтириш билан идрок этади 
ва и к к и н ч и ҳолатда билиб о л и н га н , и сб отлан ган м аълум ни 
мушоҳада этади ва учинчи ҳолатда ҳақиқатни идрок этишга етади». 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling