Наманган давлат университети 5111100-Мусиқа таълими йўналиши битирувчиларининг фанлараро якуний давлат


Download 70.61 Kb.
bet1/17
Sana20.01.2023
Hajmi70.61 Kb.
#1104348
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5111100-Musiqa talimi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


5111100-Мусиқа таълими йўналиши битирувчиларининг фанлараро якуний давлат
аттестация синови


ДАСТУРИ


2021/2022 ўқув йили
Тузувчилар:

Д.Тошбаева Наманган давлат университети мусиқа таълими кафедраси доценти


А. Ибрагимов Наманган давлат университети мусиқа таълими кафедраси мудири
Д.Хамдамова Наманган давлат университети мусиқа таълими кафедраси катта ўқитувчи
М.Мирабдуллаев Наманган давлат университети мусиқа таълими кафедраси катта ўқитувчи


Тақризчилар:

Ғ.Нажмиддинов Фарғона давлат университети мусиқа таълими кафедраси доценти



5111100-Мусиқа таълими йўналиши битирувчиларининг фанлараро якуний давлат аттестация синови дастури Мусиқа таълими кафедрасининг 2021-йил «26» 11 даги № 4-сонли мажлисида муҳокама қилинган ҳамда тасдиққа тавсия этилган.

Кафедра мудири А. Ибрагимов


5111100-Мусиқа таълими йўналиши битирувчиларининг фанлараро якуний давлат аттестация синови дастури Наманган давлат университети Кенгашининг 2021-йил «14» 12 даги № 4-сонли мажлисида муҳокама қилиниб, тасдиқланган.


Кенгаш котиби М.Асқарова




I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. 5111100-Мусиқа таълими йўналиши битирувчиларининг фанлараро якуний давлат аттестация синови дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги Низом, 2018 йил 25 августдаги 744-сонли буйруғи билан тасдиқланган “5111100-Мусиқа таълими бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари” (кейинги ўринларда – Малака талаблар) ҳамда № В5111100-18 тартиб рақами билан рўйхатга олинган ўқув режасининг (кейинги ўринларда – Ўқув режаси) умумкасбий ва ихтисослик фанлари ўқув дастурлари асосида тузилди.

2. Фанлараро якуний давлат аттестацияси синови (кейинги ўринларда – Аттестация синови) Ўзбекистон Республикасининг олий таълимга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга кўра, битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси синовларидан бири ҳисобланиб, унда таълим йўналиши хусусияти, иқтидори ва хоҳишига кўра битирув малакавий иши ёзиш истагини билдирмаган, ўқув режасидаги таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган битирувчи курс талабалари иштирок этишлари шарт.


3. Аттестация синовини топширишга ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабаларга рухсат берилади.


4. Аттестация синови Ўқув режасининг умумкасбий ва ихтисослик фанларининг барчасини қамраб олади ҳамда синов топшириқлари ушбу фанлар ўқув дастурлари асосида тузилади.


5. Аттестация синови фанлар мазмунига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда, талаба тайёргарлигининг Малака талабларида битирувчига қўйиладиган умумий талабларга жавоб бера олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади.



Download 70.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling