Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов


Download 0.74 Mb.
bet3/36
Sana17.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1204643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
2 5362092671340904567

ГЕРАЛЬДИКА (лот. heraldus — жарчи, герольд) — гербшунослик. ХХ асрнинг 2-ярмидан герблар­ни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани. Дастлаб 13-19-а. нинг l-ярмигача дворян, цех ва ер мулкларининг гербла­ри­ни тузиш б-н герольдлар шуғулланганлар (Г. Атамаси шундан олинган). 14-а.дан бошлаб гербчилар устахонаси ташкил топган, унда мураккаб ва рангли герблар яратилган. бора-бора уйлар, тарихий ёдгорликлар, давлат байроқлари, пуллар ва ҳарбий қуролларга герб суратларини тушириш одат тусига кирган. Г. моддий маданият ёдгорликларини ҳамда гербли ва рамзли ёзма манбаларни ўрганади, миллий анъаналар, ижтимоий хусусиятлар, мамлакатлараро иқтис­о­дий ва маданий алоқаларни ўрганишда ёрдам беради. Археологик қа­зиш­лар Ўзбекистонда ҳам қадимдан муҳрлар, тангалар ва буюмларга шаҳар, давлат, уруғ ёки ҳунармандчилик уюшмаларининг герб суратларини туши­риш кенг тарқалганини кўрсатади. Улар аждодларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини, турмуш маданияти ва санъатини ўрганишга, давлатлар ва сулолалар тарихини ойдинлаштиришга хизмат қилувчи манбалардан бири­дир. Г. генеалогия, нумизматика, палеография ва сфрагистика кабилар билан ало­қадор. Г. маълумотлари тарих фанининг бошқа соҳаларида ҳам қўлла­ни­лади.
Нумизматика ёрдам тарих фанларидан бири бўлиб, танга пуллар тари­хини ўрганиш билан шуғулланади. Тангалар қадим тарихга эга бўлиб, дастлабки олтин тангалар эр.авв VII асрда Лидияда пайдо бўлган. Мазкур танганинг олд тарафига шоҳ тасвири, орқа тарафига тулки рамзи тасвир­лан­ган. Тангада тулкининг тасвирланишига сабаб, унинг қадимги Лидия давла­ти­да муқаддас ҳайвон саналганлигидир.
Олимларнинг қайд этишича, тангаларда давлат тарихи, унинг иқти­со­дий аҳволи, ҳукмдор подшолар, уларнинг сурати, диний мазмундаги сатрлар (мусулмон мамлакатларида Қуръондан оятлар), тангалар зарб этилган шаҳарлар ва саналар қайд этилган бўлади. Тангаларнинг олд тарафи аверс, орқа тарафи реверс, қирра қисми гирд деб аталган.
Ёрдамчи тарих фанларининг хили кўп. Манбаларда қайд этилишича, уларнинг 30 дан ортиқ ёрдамчи тарих фанлари бор. Бу фанларнинг ёрдамисиз тарих фанини мукаммал ва холис эгаллаб бўлмайди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling