Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов


Download 0.74 Mb.
bet1/36
Sana17.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1204643
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
2 5362092671340904567




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
БАХТИЁР ХАЛМУРАТОВ
ХРОНОЛОГИЯ ВА МЕТРОЛОГИЯ
(ўқув-услубий қўлланма)

НАМАНГАН – 2014

Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 29 октябрдаги 418- сонли буйруғи билан тасдиқланган “Хронология ва метрология” ўқув фанининг намунавий дастури талабларига мос ҳолда ишлаб чиқилди.


Ўқув-услубий қўлланма 5120300 – Тарих йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг “Хронология ва метрология” фанини ўзлашти­риш­ларига ва ўқув режасида унга ажратилган соатларни тўлақонли бажа­риш­ларига амалий ёрдам беради.
Ўқув-услубий қўлланмадан олий ўқув юртларининг тарих йўналиши бўйича таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари фойдаланишлари мумкин.
Масъул муҳаррир: А. Позилов
тарих фанлари номзоди
Тақризчилар: Б. Исоқов
тарих фанлари номзоди, доцент
Б. Турсунов
тарих фанлари номзоди
А. Саримсоқов
тарих фанлари номзоди
Ушбу ўқув-услубий қўлланма Наманган давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 2014 йил ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­––––– даги - сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган.
Б. Р. Халмуратов. Хронология ва метрология (ўқув-услубий қўлланма). – Наманган, 2014. – 85 б.


© Наманган давлат университети
СЎЗ БОШИ
Халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик қутлуғ санасини яқинда кенг нишонлайди. Барчамиз учун энг улуғ ва азиз бу байрам арафасида босиб ўтган мураккаб йўлга яна бир бор назар ташлаб, мустақил тараққиётимиз даврида амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларни ҳолисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик ва бутун халқимиз, хусусан, талаба-ёшлар онги-шуурига етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини унутмаслик лозим.
Маълумки, саналарни ҳисоблаш ва аниқлаш тарих фани учун муҳим аҳамиятга эга. Хронология турли тарихий ҳодисалар ва турли манбаларда келтирилган саналарни аниқлаб, уларни ҳозирги вақт ўлчови тартибига мослаштиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ҳам ўзбек давлат­чилиги ҳаққоний тарихини тарихий манбалар асосида ўрганиш вазифаси белгиланган.
Тарихдан маълумки, турли халқлар, давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалари натижасида уларни вақтни ҳисоблашдаги баъзи элементлари бир-бирлари билан таъсир кўрсатган. Ўтмишда турли календарлар, вақт тизимларидан, ўлчов бирликларидан фойдалангани учун бир календардаги саналар бошқа календарда қайси санага мос келишини аниқлаштириш масаласини ўртага чиқарди.
Ушбу ўқув қўлланмада хронология ва метрология фанининг вазифаси, предмети ва объекти, дунё халқларнинг календарлари ва уларнинг турлари, замонавий календарлар лойиҳалари, вақтнинг ўлчов бирликлари, эралар, ўлчов бирликлари, тарихий манбалардаги тарихий сана ва ўлчов бирлик­ларини замонавий саналар, ўлчов бирликларига айлантириш усуллари, вақтнинг табиий ва сунъий бирликлари каби масалаларни қамраб олган.
Ушбу ўқув-услубий қўлланмани тайёрлашда Ш. Воҳидов ва А. Қо­ди­ровларнинг “Хронология ва метрология” (қисқача маълумотнома) китобидан, Р. Жуманиёзовнинг “Эски ўзбек ёзуви” китобидан, Г. Чориев ва А. Иоф­фе­ларнинг “Хронология ва метрология” китобидан, таниқли олим, фило­логия фанлари доктори С. Қораевнинг мақолаларидан, Ўзбекистон Миллий Энцик­лопедиясида мавзуга доир берилган маълумотлардан кенг фойда­ланилди.
Ўз ўрнида шуни эътироф этиш керакки, ўқув-услубий қўлланма айрим камчилик ва нуқсонлардан ҳоли эмас. Улар ҳақидаги ўқувчиларнинг фикр мулоҳазалари, таклиф ва истак­лари муаллиф томонидан бажонидил қабул қилинади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling