Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов


Download 0.74 Mb.
bet4/36
Sana17.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1204643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
2 5362092671340904567

Таянч иборалар:
Умумтарих фанлари, ёрдамчи тарих фанлари, махсус тарих фанлари, палеография, манбашунослик
Назорат саволлари.
1. Қайси фанлар умумтарих фанлари қаторига киради?
2. Махсус тарих фанларининг аҳамиятини биласизми?
3. Манбашунослик фани нимани о`рганади?


2-МАВЗУ: ХРОНОЛОГИЯ ФАНИ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа:

  1. Хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари.

  2. Европада хронология фанининг вужудга келиши ва тарақкиёти.

  3. Ўрта Осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган ҳиссаси.

Хронология тарихий фанларнинг ривожланиши натижасида вақгни ўрганадиган фан сифатида XVI асрда вужудга келди. Хронология илм сифатида Бобил, Миср, Юнонистон ва Римда шаклланди. Ўрта асрларда хронологиянинг ривож­ланишига Ўрта Осиёлик олимлар ҳам ўз ҳиссаларини кўшдилар. Абу Райҳон Берунийнинг «Ал-осор ал-боқия ани-л-ҳолия» (Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар), «Қонуни Масъудий" асарларида хронология фанига оид кўгшаб маълумотлар берилган. Умар Ҳайём календари эса мукамаллик жиҳатидан Григорий календаридан ҳам устун туради. 1935 йилда Олий ўқув юртларида тарих факультетлари очилгандан кейин бошқа тарихнинг ёрдамчи фанлари қаторида талабаларга хронология фани ҳам ўкитила бошланди.
Хронология - ёрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, у вақт тўғрисидаги фандир. Хронология сўзи юнонча сўз бўлиб, «хронос» - вақт, «логос» - фан, яъни вақгни ўрганиш ҳақидаги фан деганидир. Хронология вақгларни ўрганиш, ҳисоблаш ҳақидаги фан сифатида икки қисмга бўлинади, булар астрономик (математик) хронология ва тарихий хронологиядир. Астрономик хронология­нинг вазифаси -осмон жисмларининг силжиши тўғрисидаги аниқ астрономик даврларнинг вақтини айтиб беришдир.
Тарихий хронология тарихий тараққиёт давомида вактни хисоблаш системасини ўрганади, уларнинг ўзаро боғликлигини, вақгларни бир ҳисоб системасидан иккинчисига айлантириш услубларини ишлаб чиқади. Тарихий хронология юқоридаги ҳисоблаш системасидан тарихий вақтларни ҳисоблашда амадда фойдаланади ва тарихий манбалардаги саналарнинг аниклигини тарихий таҳлил килади.
Биз ўрганаётган ҳар бир фан доимо ўз предмети, тарихига, вази­фа­ларига эгадир. Янги фанни ва ҳатто икки фан-хронология ва метрологияни о`рганаёт­ганимизда, аввало, уларнинг ҳар бири нима билан шуг`улланишини, у учун нима характЕрли ва қачон, қай тарзда ривожланганини аниқлашимиз зарур бо`лади. Қо`лланманинг биринчи қисми махсус хронологияга бағиш­лан­ган. Хронология нима билан шуг`улланади, нимани о`рганади? Хроно­ло­гия со`зи грекча икки со`з «хронос»-вақт, «логос»-со`з, о`рганиш: аниқрог`и, вақт ҳақида со`з, о`рганиш ма`носини англатади. Ҳозирги кунимизда ама­лиётда «хронология» термини 3 ма`но­да: биринчидан, тарихий ҳодиса­лар­нинг вақт бо`йича давомийлигини; иккин­чидан, ҳар хил ҳодисалар ҳисоботи, далилларнинг календар (хронологик) давомийлик ва одатда таблитса ҳолати; учичидан, вақтларни ҳисоблаш ҳақидаги фан. Хронология вақтларни ҳисоблаш ҳақидаги фан сифати икки қисмга бо`линади, булар-астрономик (ёҳуд математик) хронология ва тарихий (ёҳуд техник) хронология.
Астрономик хронология осмонда бо`ладиган турли қонуниятларни аниқ астрономик вақт асосида о`рганади. Тарихий хронология-бу махсус тари­хий тартиб бо`либ, ёзма ва археологик манбаларни тадқиқ этиш асосида аниқ тарихий ҳодисалар ва ҳужжатларни белгилашдир, ёки қисқароқ айтади­ган бо`лсак, турли тарихий ҳодисаларни ҳужжатлар асосида санасини белги­лашдир. Хронологияни о`рганишда албатта астрономик хронологияга муро­жаат қилинади.
Хронология-тарихан вужудга келган билимлар тизими. Табиатни кузатиш, вақтни аниқлашда қийин математик ҳисоблашлар қадимдаёқ хронологиянинг пайдо бо`лишига замин яратди. Хронология Шарқнинг қадимги давлатларида, аввало, Бобил (Месопотамия)да ва Мисрда, айниқса, ривожланиши Қадимги Юнонистон ва Қадимги Римда кузатилган. Хроно­логия билан илк шуг`улланган олимлар сирасига қадимги грек олимларидан Эратосфен Птолемей, Каллипларни киритишимиз мумкин. Қадимги Рим мутафаккирларидан Варрон, Тсензорин ва Макробийлар ҳам шулар жумласига киради. Эратосфен Киренский (эрамизгача 276-194 йиллар) таниқли қадимги математик бо`либ, Александрия ва Афинада ишлаган, Мисрдаги Александрия кутубхонасини бошқарган (о`з вақтида математика, география, фалсафа, филология, астрономия асосчиларидан бири бо`либ, қадимги хронология ҳақидаги ишлар унга оиддир). Таниқли грек математиги Клавдий Птоломей (эрамизгача II аср) астрономияга оид машҳур «Алма­геста» асари муаллифидир. Асар ўзида о`ша даврнинг бутун астрономик билиМилари баёнини беради. Птоломей хронология фанига катта ҳисса қўшди. Астрономик кузатувлар қадимда подшолар бошқарган йиллар бо`­йи­ча қайд этилган, Шунинг учун Птоломей «Подшоларнинг хронологик қонуни»ни тузган.
Умуман, Птоломейга қадар хронология фанига турли соҳадаги билим­ларга эга олим Марк Терентский Варрон (Ерамизгача 116-27 йиллар) катта ҳисса қо`шди. Римлик ёзувчи ва олим Марк Терентский Варрон Реат шаҳрида бой ва сиёсий этук оилада дунёга келди. (Шунинг учун уни баъзида Варрон Реатинский деб ҳам аташади).
Варрон Гней Помпей ва сенат тарафдори бо`либ, Помпей даврида таниқли лавозимларни эгаллаган кичик коллег-консул бо`либ, суд ишларини юритган. Консул ё`қ даврларда унинг о`рнига барча жиноий ишлар бо`йича суд комиссияларини бошқарган. Консуллар Варрон даврида 8 тадан ошмаган. Варрон қароқчиларга қарши жангларда, кейинроқ Юлий Цезарь билан жангда Гней Помпейга қарши курашган (Ерамизгача 49-48 йиллар). Помпей Варронга Ғарбий Испания мудофаасини топширади, лекин Варрон тезда Цезарьга таслим бо`лади. Цезарь уни кечиради ва унга Римда жамоат кутубхо­наси ташкил этишни топширади. Кейинроқ, Марк Антоний даврида Варрон қонун олдида жавобгар, деб э`лон қилинади. У зо`рг`а бундан қутулади. Римдаги фуқаролар урушидан со`нг Варрон о`зини бутунлай илмий фао­ли­ят­га баг`ишлайди. Варрон қомусий олим эди. У ше`рият ва риторика, тилшу­нос­лик, фалсафа, тарих, география, адабиёт ва математика тарихи, ҳуқуқ­шунослик ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. У 600 дан зиёд китоб ёзган бо`либ, уларнинг ко`пи хронологияга баг`ишланган.
Хронологиянинг кейинги истиқболи о`рта асрларда юз берди. Бу даврда хронология билан ко`плаб йирик олиМилар Шуг`улландилар. Улар орасида Шарқнинг ажойиб қомусий олими Абу Райҳон Беруний, англ-сакс солномачиси Беда Достопечтенний ва Кирик бордир.
Инсониятнинг хўжалик ҳаётидаги эҳтиёжи вақтни ҳисоблаш заруратини юзага келтирди. Қадимда вақгни ҳисоблашда табиатнинг доимий такрорланиб турувчи ҳодисаси бўлган сутка, кун, тун, ой фазаларининг ўзгариши, ернинг йиллик айланма ҳаракатидан фойдаланилган. Аста-секин вактни аниқ ҳисоб­лашга бўлган эҳтиёж юзага келди. Бунинг учун осмон жисмлар ҳарака­тини, умуман астрономияни билиш зарур эди. Бундан ташқари, яна бир вазифани, кун, ой, йиллар ўртасидаги фарқларни аниқлаш зарурати ҳам туғилди. Бунинг учун эса математик ҳисоб-китобни пухта билиш лозим эди. Хронология билим соҳаси ривожланишига Қадимги Юнонистон ва Рим олимлари Эрот Калипп, Гиппарх, Варрон, Птоломейлар катга ҳисса қўшганлар.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling