Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган
Download 314 Kb.
|
ялпи таклиф
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизматлар млрд. сўм. - 1173,9 % ҳисобида - 36,8 Ялпи талаб
- Уй хўжаликлари сарфлари
- Биринчидан
Ялпи таклиф:ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар жамимлрд. сўм. - 2788,1 % ҳисобида - 87,3
Шу жумладан: Товарлар млрд. сўм. - 1614,2 % ҳисобида - 50,5 Хизматлар млрд. сўм. - 1173,9 % ҳисобида - 36,8 Ялпи талаб:Шу жумладан: Пировард истеъмол учун сарфлар млрд. сўм. - 2665,0 % ҳисобида - 83,4 Улардан: Уй хўжаликлари сарфлари млрд. сўм. - 1173,9 % ҳисобида - 36,8 Давлат бошқарув органлари сарфлари млрд. сўм. - 629,9 % ҳисобида - 19,7 Уй хўжаликларига хизмат қилувчи нотижораткорхоналар сарфлари млрд. сўм. - 26,3 % ҳисобида - 0,8 Ялпи жамғарма млрд. сўм. - 529,5 % ҳисобида - 16,6 Ушбу йилда барча пул даромадларининг 529,5 млрд. сўми (16,6%) ялпи талабга айланмаган, яъни жамғарилган. Ялпи талаб ўзгармай қолганда, ялпи таклифнинг ўзгариши иқтисодиётда иккита ҳар хил оқибатларга олиб келади. Биринчидан, ялпи таклифнинг қисқариши нарх даражасининг ўсишини тақазо қилиб, инфляцияга олиб келади. Иккинчидан, миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайиши нарх даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Ялпи талаб эгри чизиғи ялпи таклиф эгри чизиғини ётиқ кесмада кесиб ўтса, нарх даражаси миллий ишлаб чиқариш мувозанатли реал ҳажмининг шаклланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Тик кесмада ишчи кучи ва ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ фойдаланилади, шу сабабли ялпи талабнинг кенгайиши фақат нарх даражасига таъсир кўрсатади яъни уни оширади. Миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми эса ўзгаришсиз қолади. Оралиқ кесмада ялпи талабнинг кенгайиши миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига ва нарх даражасининг ошишига олиб келади. Агар ётиқ кесмада ялпи талаб камайса, миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми камаяди, нарх даражаси эса ўзгаришсиз қолади. Тик кесмада нарх тушади, миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми эса тўлиқ бандлик даражасида қолади. Оралиқ кесмада миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми қисқаради ва нарх даражаси пасаяди. Айни пайтда бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, оралиқ ва тик кесмаларда ялпи талабнинг қисқариш вазиятни мураккаблаштирувчи омиллар таъсирида бирданига нархнинг пасайишига олиб келмаслиги мумкин. Бу мураккаблик шундан иборатки, товарлар ва ресурслар нархи пасайиш тамойилига эга бўлмайди. Шу сабабли айрим иқтисодчилар бундай тамойилга храповикли самара сифатида қарайди.(храповик-бу механизм бўлиб бу ғилдиракни орқага эмас олдинга харакат қилишга ёрдам беради). Храповикли самара шунга асосланадики, нарх осонлик билан ошади, лекин қийинчилик билан пасаяди. Шу сабабли ялпи талабнинг ошиши нарх даражасини кўтаради, лекин талаб камайганда, қисқа давр ичида нархнинг тушишини кутиш мумкин эмас. Нима учун нарх пасайиши тамойилига эга эмас деган саволга жавоб бериш қийин бўлсада, унинг айрим сабабларини кўрсатиш мумкин. Биринчидан, иш ҳақи корхона умумий харажатларининг асосий қисмини (70-75 фоиз) ташкил қилиб, қандайдир давр ичида пасайиши тамойилига эга булмайди. Чунки ишчиларнинг асосий қисми шартнома (касаба уюшмалар орқали) бўйича ишлайди ва шартнома муддати тугагунча иш ҳақини пасайтириш таъқиқланади. Бошқа сабаби, тадбиркорлар иш ҳақи даражасинипасайтиришни хохламаслиги мумкин. Бунинг иккита сабаби бор. Бир томондан анча паст иш ҳақи ишчиларнинг меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга анча паст иш ҳақи махсулот бирлигига меҳнат сарфларини камайтирса, анча паст меҳнат унумдорлиги эса меҳнат сарфларини оширади. Агар улар иш ҳақини пасайтиришга қарор килса, малакали ишчи кучидан ажраб қолиши мумкин. Нархнинг пасайиш тамойилига эга эмаслигининг иккинчи сабаби шундан иборатки, жуда кўпчилик корхоналар етарли даражада манопол мавқега эга бўлади ва бу уларга талаб камайганда хам нархнинг пасайишига қарши туриш имконини беради. Ялпи талаб ва ялпи таклиф моделлари (ялпи талаб ва ялпи таклифни мувозанатга келтиришга турли хил ёндашувлар): Download 314 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling