Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Download 314 Kb.
bet1/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ялпи таклиф


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ЙЎНАЛИШИ ИҚТИСОД-2 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
ТАШПУЛАТОВА АЗИЗАХОННИНГ ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИДАН ТАЙЁРЛАГАН


Mavzu: Ялпи таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар
Бажарди: ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­_______________________
Текширди: ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­_______________________

Наманган-2019

МУНДАРИЖА

Режа 3
Кириш 4


1-БОБ
1.1Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсирқилувчи омиллар 6
1.2Ялпи таклиф тушунчаси. Ялпи таклиф таркиби ва унга таъсир қилувчи омиллар 9
2-БОБ
2.1Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатлик ҳамда унинг
ўзгариши 13
Хулоса 33
35 Фойдаланилган адабиётлар 36
Ялпи таклиф ва унинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар
РЕЖА:

  1. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсир қилувчи омиллар.

  2. Ялпи таклиф тушунчаси. Ялпи таклифтаркиби ва унгатаъсир қилувчи омиллар.

  3. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатлик ҳамда унинг ўзгариши. Ялпи талаб ва ялпи таклиф модели.

  4. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳисоблаш усуллари.

  5. Асосий капитални ялпи жамғариш.

  6. Материал айланма маблағлар заҳираларининг ортиши.

  7. Товар ва хизматларнинг соф экспорти.

  8. Номинал ва реал ялпи ички маҳсулот.

  9. Айрим тармоқлар маҳсулотлари ҳажмини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари

КИРИШ
Ялпи ички маҳсулот ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий қудрати, унинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш имконияти ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги тутган ўрнини белгилаб беради. Шу сабабли ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида яратилаётган товар ва хизматлар ҳажмини имкони борича кўпайтиришга ҳаракат қилади. Бу эса, ўз навбатида, ЯИМ ҳажми, унинг таркибий қисмлари ва уларнинг ҳаракат шаклларига таъсир қилувчи омилларни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу асосда мамлакат иқтисодий сиёсатини такомиллаштиришни объектив заруриятга айлантиради.


Ўзбекистон олтин, уран, мис, табиий газ, вольфрам, калий тузи, фосфоритлар, каолин каби фойдали қазилмалар захираси бўйича нафақат МДҲ давлатлари ўртасида, балки бутун дунёда етакчи ўрин эгаллаши тасдиқланган. Жумладан, олтин захираси бўйича дунёда тўртинчи, уни қазиб олиш бўйича еттинчи, мис захираси бўйича ўнинчи-ўн биринчи ўринларни, уран захираси бўйича еттинчи-саккизинчи, қазиб олишда ўн биринчи-ўн иккинчи ўринларни эгаллаши қайд этилган.
Ҳозирги кунда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари билан иқтисодиётни эркинлаштириш, унинг барча соҳаларини, жумладан, нефть-газ тармоғини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган қулай инвестицион муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳада янги иншоотларни барпо этиш, мавжудларини замон талаблари асосида реконструкция ҳамда модернизация қилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, корхоналараро кооперация алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароит, имконият ва имтиёзлар яратилмоқда.
ЯИМ ҳажмини кўпайтиришга бағишланган қатор илмий ишларни чуқур таҳлил қилиш натижасида шундай хулосага келдикки, унинг кўпайишига таъсир қиладиган бир қанча ижтимоий-иқтисодий омиллар мавжуд бўлиб, улардан энг муҳимларидан бири ишчи кучи ресурсларидир.
Мамлакатимизда “меҳнатга қобилиятли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини ошириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш”[2] 2017-2021 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясининг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинганлигининг ўзи ҳам юртимизда ишчи кучи ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ЯИМни яратиш жараёнида нақадар муҳим аҳамиятга молик бўлган омил эканлигидан далолат беради.
Инсоннинг ишчи кучи ресурслари таркибига киритилишининг асосий мезони бўлиб меҳнатга бўлган қобилияти ҳисобланади. Одатда меҳнат қилиш қобилиятига эга ишчи кучи ресурслари таркибига 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар киритилади. Лекин ижтимоий ишлаб чиқариш ва бошқа cоҳаларда банд бўлган пенсионерлар ҳам ишлаши мумкин.
Мамлакатда ишчи кучи ресурслари ҳажми ва сифати қанчалик юқори бўлса, яратилаётган ЯИМ ҳажмининг ўсиши ҳам шунга мос равишда бўлади. Масалан, дунёнинг аҳоли сони энг кўп бўлган мамлакатлардан Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ва Ҳиндистонни оладиган бўлсак, 2014-2016 йиллар мобайнида валютанинг харид қобилияти паритети бўйича ҳисоблаганда ЯИМ ҳажмига кўра ХХР дунёда 1-ўринни (2014 йил 18,2 трлн. долл., 2015 йил 19,7 трлн. долл. ва 2016 йил 21,3 трлн. долл), Ҳиндистон эса 3-ўринни (2015 йил 7,3 трлн. долл, 2015 йил 8,1 трлн. долл. ва 2016 йил 8,7 трлн. долл.) эгаллашган[7]. Бундан хулоса шуки, ЯИМ ҳажми мамлакатдаги ишчи кучи ресурслари миқдори ва сифатига бевосита боғлиқдир.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ЯИМ ҳажмининг ошишида энг асосий бойлигимиз бўлган ишчи кучи ресурслари ҳажми ва уларнинг иқтисодиётда банд бўлиши жуда катта аҳамиятга эга. Чунки иқтисодиётнинг айнан ўша субъектлари ҳақиқий янги қиймат яратишда иштирок қилади ва ЯИМ кўпайишининг бош омилларидан саналади. Охирги йилларда республика ва унинг ҳудудларида аҳоли сони ошиши билан бирга унинг таркибидаги ишчи кучи ресурслари ва уларнинг бандлик даражаси ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Масалан, 2018 йилда ишчи кучи ресурслари 12,5 млн., иқтисодий фаол аҳоли 9,02 млн., бандлар эса 8,9 млн. кишини ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2019 йилга келиб мос равишда 6 млн., 5 млн., 4,4 млн. кишига ортган. Бунинг натижасида ўша йилларда мамлакатда ЯИМ ҳажми ҳам шунга мос равишда ортганлиги ҳаммага маълум.



Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling