Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Download 314 Kb.
bet3/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ялпи таклиф

Ишлаб чиқаришнинг реал хажми


1-чизма. Ялпи талаб эгри чизиғи.
Истеъмолчининг кутиши. Истеъмолчилик сарфлари
ҳажмидаги ўзгариш, истеъмолчининг нархлар ва даромадлар даражасидаги келажакдаги ўзгаришларни олдиндан билишига боғлиқ. Масалан, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромади кўпаяди, деб ҳисобласа, улар жорий даромадларининг кўпроқ қисмини сарфлашга тайёр бўлади. Натижада бу даврда истеъмолчилик сарфлари кўпаяди, жамғариш эса камаяди ва ялпи талаб ортади. Аксинча, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромадлари камаяди деб ҳисобласа, уларнинг истеъмолчилик сарфлари ва демак, ялпи талаби қисқаради. Худди шундай инфляциянинг кутилиши бугунги ялпи талабни оширади. Чунки истеъмолчилар нархлар ошгунча товарларни харид қилиб қолишга ҳаракат қилади. Аксинча, яқин келажакда нархлар пасайишининг кутилиши, бугунги истеъмол миқдорининг камайишига олиб келади.
Истеъмолчи қарзлари. Истеъмолчи қарзлари кўп бўлганда, у жорий даромадини қарзларга тўлаб, ўзларининг бугунги сарфларини қисқартириш мумкин. Аксинча, истеъмолчи қарздор бўлмаса, улар бугунги сарфларини кўпайтиришга тайёр бўлади.
Солиқ. Даромад солиғи ставкасининг камайиши, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчилик сарфларини кўпайтиради, солиқларнинг ошиши истеъмолчилик сарфларини камайтиради.
2. Инвестицион сарфлар. Инвестицион сарфлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш, ялпи талабнинг нархдан ташқари муҳим омили ҳисобланади. Нархларнинг мавжуд даражасида корхона сотиб олиши мумкин бўлган янги ишлаб чиқариш воситаларига инвестицияларнинг камайиши ялпи талабнинг камайишига, аксинча корхона сотиб оладиган инвестицион товарларга инвестицияларнинг кўпайиши ялпи талабнинг кўпайишига олиб келади. Инвестицион сарфларни ўзгартириш мумкин бўлган нархдан ташқари омилларни алоҳида - алоҳида қараб чиқамиз.
Фоиз ставкалари. Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, фоиз ставкасининг ошиши, инвестицион сарфларнинг камайишига ва ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Бу ерда гап мамлакатда пул массаси ҳажмининг ўзгариши оқибатида фоиз ставкаларининг ўзгариши ҳақида гап кетади. Пул массасининг кўпайиши фоиз ставкасини камайтиради ва шу орқали капитал қўйилмалар ҳажмини кўпайтиради. Аксинча, пул масасининг камайиши фоиз ставкасининг ошишига ва инвестицияларнинг қисқаришига олиб келади.

Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling