2. Унумдорлик - бу миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмини фойдаланилган ресурс миқдорига нисбати, бошқача айтганда, унумдорлик - бу харажат бирлигига ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳажми ёки ишлаб чиқариш реал ҳажми кўрсаткичи:
Унумдорлик = Ишлаб чиқарилган реал ҳажми
Иқтисодий ресурс харажатлари
Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда бир ишчи ҳисобига кўпроқ миқдорда машина ва ускуналардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш; анча билимли ва малакали ишчи кучини қўллаш каби омилларнинг ўзаро таъсири унумдорликнинг ўсиши ва ялпи таклифнинг ошишига олиб келади.
Қисқача қилиб айтганда, маҳсулот бирлигига ҳаражатлар камайганда унумдорликнинг ошиши ялпи таклифнинг ошишига, аксинча, унумдорликнинг камайиши натижасида маҳсулот бирлигига ҳаражатларнинг кўпайиши ялпи таклифнинг қисқаришига олиб келади.
3. Ҳуқуқий нормаларнинг ўзгариши. Корхоналар ўз фаолиятида амал қиладиган ҳуқуқий нормаларнинг ўзгариши, маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларни ва ялпи таклифни ўзгартириши мумкин.
Хуқуқий нормалар ўзгаришининг икки тури мавжуд:а) солиқ ва субсидияларнинг ўзгариши,
б) давлат томонидан тартибга солиш характери ва усулларининг
ўзгариши.
Корхоналардан олинадиган солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, иш ҳақи фондидан олинадиган солиқлар)нинг кўпайиши маҳсулот бирлигига харажатларни кўпайтириши ва ялпи таклифни қисқартириши мумкин.
Корхонага давлат томонидан бериладиган субсидияларнинг ортиши ёки солиқ юкининг камайиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва ялпи таклифни оширади.
Давлат томонидан тартибга солиш характери ва усулларининг ўзгариши ҳам кўп холларда маҳсулот бирлигига ишлаб чиқариш харажатларини ва шу орқали ялпи таклифни ўзгартиради.
2-БОБ
2.1. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатлик ҳамда унинг ўзгариши
Ялпи талаб эгри чизиғи ва ялпи таклиф эгри чизиғи кесишган нуқта нархнинг мувозанатли даражаси ва миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли реал ҳажмини кўрсатади (3 - чизма).
а) оралиқ кесмасидагиб) ётиқ кесмасидаги
мувозанатликмувозанатлик
3 - чизма. Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати.
Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган маҳсулот реал ҳажми тенг бўлганда, иқтисодиётда мувозанатликка эришилади. Фараз қилингки, мамлакатдан ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўлчамлари қуйидаги маълумотлар билан характерлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |