Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Download 314 Kb.
bet10/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ялпи таклиф

1. Классик модел (ёндашув)

  • Иқтисодиёт ишлаб чиқариш омиллари тўлиқ бандлиги шароитида амал қилади. Шу сабабли ишлаб чиқариш ҳажми ўзининг потенциал даражасига тенг келади;

  • Нарх, фоиз ставкаси ва иш ҳақи мослашувчан бўлиб, уларнинг ўзгариши бозор мувозанатини сақлаб туради;

  • Ишлаб чиқариш омиллари миқдори секин ўзгариши сабабли, тўла бандлик шароитида ялпи таклиф реал ишлаб чиқариш ҳажмини, ялпи талаб эса нарх даражасини белгилайди.

2. Кейнсча модел (ёндашув):

  • Нарх, иш ҳақи, фоиз ставкаси ва бошқа номинал миқдорлар нисбатан ўзгармас, шу сабабли бозор тебранишларига жуда секинлик билан мослашади;

  • Реал кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ва х.к.) аксинча, тез мослашувчан бўлганлиги сабабли бозор тебранишларига нисбатан тез жавоб беради.

Макроиқтисодиётда турли максадларга йўналтирилга кўплаб курсаткичлардан фарқланилади. (Ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад ва бошқалар). Улар орасида энг асосийси бўлиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи ҳисобланади.
ЯИМ - бу халқ хўжалиги бўйича иқтисодий фаолиятни якуний кўрсаткичларини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир. У асосан бир-бири билан мустахкам боғланган иқтисодий жараён оқимларини: моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, даромадларни тақсимлаш, моддий неъмат ва хизматлардан пировард фойдаланишни ўрганишда кенг қўлланилади.
ЯИМ - бу барча хўжалик бирликлари бўйича: моддий ишлаб чиқариш сохасидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, хизмат кўрсатиш соҳасини, шунингдек аҳолини шахсий ёрдамчи хўжаликларини, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини иқтисодий натижаларини ўз ичига олади. Иқтисодий фаолият натижаларида яратилган моддий неъматлар ва кўрсатилган хизматлар киради.
ЯИМни ҳисоблашда 3 хил усулдан фойдаланамиз (ишлаб чиқариш, таксимот ва якуний истеъмол).
ЯИМ - ЯММнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва уларнинг (фарқи шундан иборатки, ЯММ шу мамлакат корхоналарининг қайси давлат ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан иқтисодий фаолият натижаларини ифодалайди.
ЯИМ эса ушбу мамлакат ҳудудидаги хўжалик бирликлари томонидан моддий бирликлар ишлаб чиқариш ва хизматларни кўратишни акс эттиради.
ЯИМ - бу йил давомида мамлакатда яратилган пировард маҳсулотларнинг қийматини ифодалайди. МҲТ нинг умумпй ҳисобларида ЯИМни такрор ишлаб чиқаришни хар хил аспектлари: уни ишлаб чиқариш, ташкил топиши, тақсимлаш ва жамғариш ҳамда бошқа қатор мақсадлари акс эттирилади.
ЯИМда ўзаро боғланган ва бир-бирини тақазо этадиган товарлар ва хизматлар, даромадлар оқими такрор ишлаб чиқариш жараёнида босқичма - босқичи фодалаб борилади.
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичининг таърифида унинг 3 асосий хусусияти кўрсатилган:

  1. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охири истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ ҳажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттирилмайди.

  2. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охирги истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ хажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттиради. Ўзининг мустақил баланси ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган бирликка – иқтисодий бирлик деб юритилади.

  3. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи хажмида асосий капиталнинг истеъмоли ҳам акс эттирилади.


Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling