Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Download 314 Kb.
bet12/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ялпи таклиф

Ялпи миллий даромад (ЯМД) - шу мамлакат резидентлари ва хорижий мамлакатлар ЯИМни яратиш давомида олган бирламчи даромадлари (мулкдан олинган даромад билан бирга)нинг йиғиндиси.
Ялпи миллий ихтиёрдаги даромад (ЯМИД) - шу мамлакат резидентлари томонидан олинган бирламчи даромадлар ва соф жорий трансфертлар йиғиндисидан иборат.
Даромадларни бирламчи тақсимлаш ҳисобламаси
Бу ҳисобламанинг ўзи қуйидаги ҳисобламаларни ўз ичига олади:

  1. Даромадларнинг ҳосил бўлиш ҳисобламаси;

  2. Даромадларни бирламчи тақсимлаш ҳисобламаси.

Даромадларнинг ҳосил бўлиш ҳисобламаси - даромадларни бирламчи тақсимлаш ҳисобламасининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ҳисоблама ишлаб чиқариш ҳисобламаси каби секторлар бўйича ҳам, тармоқлар бўйича ҳам тузилади. Унда ЯИМнинг институтцион бирликлар томонидан моддий маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларга бирламчи даромад тўлаш учун ишлатилиши кўрсатилади.
Бирламчи даромадга қуйидагилар киради:

  1. Ишлаб чиқариш фаолиятидан келадиган даромад ;

    1. Ёлланма ишчиларнинг меҳнат ҳақи;

    2. Ишлаб чиқариш ва импортга солиқ;

    3. Фойда ва аралаш даромадлар.

  2. Мулкдан келадиган даромад, яъни бошқа институтцион бирликларга молиявий ва номолиявий активларни, шу жумладан, ер, фойдали қазилмалар ва бошқа ноишлаб чиқариш активлари, патент ва лицензияларни вақтинчалик фойдаланишга беришдан келадиган даромадлар. Уларга қуйидагилар киради:

    1. Фоизлар;

    2. Ташкилотларнинг тақсимланган даромади (дивидент);

    3. Қайта инвестиция қилинадиган чет эл инвестициялари;

    4. Суғурта полислари эгаларига юклатилган мулк даромади;

    5. Рента.

Даромад ҳосил бўлиш ҳисобламасида мулкдан даромад акс эттирилмайди. Даромад ҳосил бўлиш ҳисобламаси ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ тақсимлаш жараёнини акс эттиради. Унинг кўрсаткичлари тизимига қуйидагилар киради:

      1. Меҳнатга ҳақ тўлаш;

      2. Ишлаб чиқаришга соф солиқлар;

      3. Корхоналарнинг ялпи фойдаси;

      4. Аҳолининг аралаш даромадлари.

Ҳисобламанинг ресурс қисмида бозор нархидаги ЯИМ ва ишлаб чиқариш ҳамда импортга субсидиялар акс эттирилади.
Фойдаланиш қисмида эса ЯИМ нинг бирламчи тақсимланиш унсурлари кўрсатилади. Булар;

  • Иш ҳақи;

  • Ишлаб чиқариш ва импортга солиқлар;

  • Асосий фондларнинг истеъмоли;

  • Фойда.

Бозор иктисодиётининг мухим афзалликларидан бири унинг ракоботга асосланганлигидир.


Ракобот булмаса иктисодиёт ривожланмайди. Ракобат кишилик жамиятининг барча жабхаларига хос. Ракобат кайси жабхада олиб борилишидан катъи назар унинг марказида инсон манфаатлари туради. Инсон табиатан узини, уз манфаатларини уйлайдиган килиб яратилган. Щар бир инсон уз имкониятларини намоён килиш, фаровон хаёт кечириш, кишилар уртасида обру-эътибор козониш (кабилар) учун харакат килади. Кишилик жамияти хаётининг асосини иктисодий фаолият ташкил этар экан, демак жамият хаётида иктисодий сохалардаги ракобат асосий роль уйнайди.
Ракобат (конкуренция) лотинча - сапсиго деган суздан олинган булиб, тукнашув деган маънони билдиради. Узбек тилида ракобат ким узди, басма-басликка беллашув маъносини англатади. Басма-басликка ким билан беллашилади? Ракиб билан. Ракиблар бир-бирига карама-карши турувчилар булиб, бирор нарсани талашувчилар маъносини ифодалайди. Демак, ракиб сузи билан конкуренциянинг маънолари якин.
Иктисодиётнинг барча иштирокчилари бир-бири билан ракобатлашади. Ижтимоий фаолият жараёнида манфаатлар тукнашуви юз беради. Ана шу тукнашувда кучлилар ютиб чикади, заифлар маглуб булади ёки хар икки томон мавжуд шарт-шароитларда келиб чикиб узаро манфаатли битим тузади.
Ракобатни иктисодий нуктаи назардан киска килиб таърифлайдиган булсак, куйидагича ифодалаш мумкин. Ракобат иктисодий фаолият иштирокчиларининг уз манфаатларидан келиб чикиб, юкори даромад олиш имкониятига, нуфузли мавкеига эга булиш учун бошкалар билан беллашуви, курашидир.
Бозор иктисодиётида ракобат ким билан булишидан катъи назар яхши ишлаганларнинг, ишнинг узини эмас, балки кузини билганларнинг ютиб чикишини билдиради. Ракобат иктисодий ресурсларни тежамли ишлатиш, товар ва хизматларни куплаб, сифатли ишлаб чикаришга ундайди. У хужалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иктисодий алокаларнинг энг маъкулини топишга ундайди. Фан-техника ютукларини ишлаб чикариши жорий килишни тезлаштиради. У факат ишлаб чикаришнинг узинигина усишга ундаб колмай, иктисодий муносабатларни хам такомиллаштиришга олиб келади. Ракобат иктисодий усишни таъминлайди. У уз навбатида ракобат доирасини кенгайтиради. Ана шу жихатдан карасак, ракобат бозор иктисодиётини харакатлантирувчи куч хисобланади.
Ракобат кураши жамият таракиётининг натижаси. У миллий хужалик доирасидан чикиб, халкаро микёсда юз беради. Ракобат, энг аввало бир тармокка карайдиган фирмалар ургтасида юз беради. Щар бир фирманинг имконият даражаси, мехнат унуми турлича булиши, улардаги уртача харажатларнинг хар хил булишига олиб келади. Натижада бозордаги мувозанат нархига кура айримлар харажатларини коплаб фойда олишлари, айримлари аксинча зарар куришлари мумкин.
Тармок ичидаги ракобат кураши фан-техника тараккиётини рагбатлантирувчи куч хисобланади.
Капитал доимо харакатда булар экан, унинг эгалари уз капиталларини мумай даромад келтирадиган сохаларга куйишга харакат киладилар, Турли тармок фирмалари юкори фойда олиш учун ракобатлашар экан, хар бири узи ишлаб чикараётган махсулот, хизмат курсатишдан ташкари бошка ракиблари ишлаб чикараётган махсулот ишлаб чикариш, хизмат курсатишга хам купрок фойда олиб келадиган булса, капитал куядилар. Капитални фойда кам тармокдан куп тармокка кучириш ишлаб чикаришнинг таркибини узгаришига олиб келади. Яъни диверсификациялаш амалга оширилади. Ракобатни хамма турларида кураш кескин боради. Айникса, жахон бозоридаги ракобат жуда шиддатли юз беради.
Ракобат кураши усулига кура: нарх воситаси ва нархдан фойдаланмай олиб бориладиган ракобат курашига ажратилади.
Ракобат курашининг барча турларида ёзилган, ёзилмаган конун-коидаларга озми-купми риоя килинади.
Ракобатни иктисодиётдаги ахамияти бекиёс.
Биринчидан, ракобат мавжудлиги сабабли ишлаб чикариш ва муомалада ижтимоий нормал шарт-шароитлар вужудга келтирилади.
Иккинчидан, ракобат доимо янгиликка, илгорликка йул очади.
Учинчидан, бозор сахнасини самарасиз, колок хужаликлар тарк этиши таъминланади. Нобель мукофоти лауреати иктисодчи Ф. Хайек таъбирига кура «ракобат самарали ишлаб чикаришни ургатади».
Номукаммал ракобатга асосланган бозорнинг биринчи модели монополистик ракобатга асосланган бозордир. Монополистик ракобат деганда куйидаги бозор холати тушунилади: 1) куп сонли унча йирик булмаган, лекин ухшаш товарларни харидорларга таклиф этадилар. Уни эркин ракобатдан фарки шундаки, бу ерда ишлаб чикарувчилар унчалик куп булмайди, лекин улар узаро тил бириктира олмайдилар. Щар бир фирманинг бозор нархига таъсири чекланган булади. Улар бир-биридан мустакил харакат киладилар, айрим ракобатчининг кулланган чора-тадбирлари бозор ахволига унчалик таъсир килмайди; 2) фирмалар бозорга бир хил махсулотнинг турли куринишларини олиб чикадилар. Товарларнинг сифати, шакли, уралиши, кадокланиши, сотиш шароити табакалашади.
Иккинчи томондан, бир турдаги товарлар, масалан, дорихона, ресторан, ошхоналар каби уз махсулотларини табакалаштирувчи турли ракиблар купчиликни ташкил этади. Харидорнинг танлаш имкони бор. Сотувчилар уртасида шунинг учун харидорни узига жалб килиш максадида ракобат кураши кетади.
Номукаммал ракобатнинг яна бир тури олигополиядир. Унда ракобат билан монополия узига хос тарзда бирлашиб, кушилиб кетади. Олигополия (юнонча - озчилик, сотаман) ишлаб чикариш ва бозорда унча куп булмаган, санокли фирмалар хукмронлигидир. Унинг энг мухим томони ракобат курашида озчилик катнашиб, нарх устидан назорат урната олади. У озчилик хукмронлиги ёки гурухий монополиядан иборатлиги туфайли корпорациялар рахбарлари узаро музокаралар, телефон кунгироклари, биргаликдаги зиёратлар оркали нархни келишиб оладилар ва уни узгаришини назорат киладилар.
Монополия сузи юнонча «моно» - битта, «полис» - сотаман сузларидан таркиб топиб, иктисодий фаолиятнинг бирор (ишлаб чикариш, савдо ва хоказолар) сохасида шахс ёки кишилар гурухи, давлатнинг якка хукмронлигини ифодалайди. Бу уз табиатига кура монополиянинг ракобат билан тугридан-тугри карама-каршилигани билдиради.

Мукаммал ракобат ва монополия




Бозор холати (вазияти)

Мукаммал ракобат

Монополия

Сотувчилар сони

Куп

Битта

Бозорга кириш ва чикишдаги тусиклар мавжудлиги

Йук

Бор (бозорга киришга)

Махсулот турлари

Махсулот бир турда, стандартлашган

Бир махсулот

Нарх устидан назорат

Йук

Назорат урнатилади

Иктисодий адабиётларда монополия турлари куйидагича таснифланади:


Иктисодиётни камраб олиш даражасига кура - маълум тармок микёсида соф монополия. Бунда сотувчи битта, бозор бошка сотувчилар учун ёпик. У сотиш учун товарлар микдори ва нарх устидан тула назорат урнатади.
Миллий хужалик микёсида - абсолют монополия. Бу давлат ёки унинг хужалик идоралари томонидан урнатилган монополия. Масалан, ташки савдо буйича давлат монополияси.
Монопсония (соф ва абсолют) - бунда ресурс ва товарларни сотиб олувчи битта булади.
Келиб чикиш сабаблари ва характерига кура монополиянинг куйидаги турлари мавжуд:
Монополиянинг келиб чикиш сабаблари ва унинг турлари


Келиб чикиш сабаблари

Монополия турлари

Ишлаб чикаришдаги объектив технологик зарурият, ишлаб чикаришнинг концентрация (тупланувчи) даражаси юкори булиши зарурлиги

Табиий монополия

Бир марказдан амал килиш зарурлига, конуний асосда вужудга келиши

Легал монополиялар

Ракибларни енгиш максадида келишиш

Сунъий монополия

Бозорда бошкалар эгалламаган жой, ишлаб чикармаган товар, хизматларни кидириш, топиш. Таклиф куп ёки камлигини урганиш

Тасодифий монополия

Ракобатнинг дастлабки боскичларида асосий уринда нарх воситасида ракобат турган. Эркин ракобат даврида ракобат курашининг бош усули товарларни ракибникидан кура пастрок нархда сотиш булган.


Иктисодиётни монополлашуви ракобат кураши усулларини хам узгартиради.
Нарх воситасида ракобат кураши олиб боришга нисбатан нархдан фойдаланмай ракобат кураши олиб бориш усуллари кенгрок кулланила бошлайди.
Ракобат курашида товар сифати, уни сотиш шарт-шароитлари, реклама килишнинг ахамияти ортиб боради. Куп фирмалар уз махсулотларини ракиблариникидан яхшилигини курсатиш максадида узларининг товар белгилари, фирма мухрлари оркали курсатишга харакат килишади. Савдо билан шугулланадиган кишиларни махсус курик, тестлардан угказиб, уларни ширинсухан, жозибали, «истараси иссик» булишига ахамият берилади.
Нарх билан боглик булмаган ракобат усулларининг кенг кулланиши нарх воситасида ракобат умуман кулланилмайди, дегани эмас. Нарх воситасида ракобат кураши мавжуд, келгусида хам булади. Факат уни куллаш усуллари узгариб бормокда. Айтайлик, нархни арзонлаштиришнинг яширин йулларидан фойдаланиш. Нарх воситасида ракобат кейинги пайтларда жахон бозорида кулланиляпти. Ракобат кураши «халол» ёки «гирром» лик билан амалга оширилиши мумкин.
Иктисодий сохадаги ракобатда голиб чикиш учун; а) мавжуд конунларни бузмаслик; б) ички ишларга аралашмаслик; в) жисмоний куч ишлатмаслик ва бошкалар талаб этилади. Шунга карамай, реал хаётда «гирром» усуллар хам кулланиб турилади. Унга саноат жосуслиги (ракибнинг молия режалари, янгилик «ноу хау» лари, бошка сирларини угирлаш), ракибини хом ашё, транспортдан махрум килиш, террорчилик уюштириш, оммавий ахборот воситаларида ракибнинг обрусини тушириш ва бошкалар киради.
Щар бир мамлакатда бундай усуллардан фойдаланганлар конун йули билан жазоланади.
Нарх устидан хукмронликни инсонни табиат устидан хукмронлик урнатишга уринишига киёс килиш мумкин. Масалан, ер унумсиз булса, унга угит солиш ва мелиоратив ишларни бажариш оркали узимиз учун табиатдан купрок инъом олишимиз мумкин. Лекин таъсиримиз маълум чегарадан утиб кетса, атроф мухитга салбий таъсир курсатамиз, мувозанатни бузамиз. Бу эса яхшилик билан тугамайди.
Монополизация хам худди шундай. Маълум чегарадан утгач, у жамият учун салбий окибатлар олиб келади. Айникса, монополияларни келишиб, сунъий такчиллик хосил этиши энг хавфли саналади. Бунда атайлаб корхона тула кувват билан ишлатилмайди. Чунки, фойда олишни купайтириши харажатларни пасайтиришдан кура нархни кугаришдан ёки, аксинча, ракобат курашини чеклаб, нархни арзонлашувига йул куймаслик билан эришиш осонрок. Шунинг учун талабни таклифга нисбатан устун булишини сунъий равишда саклаб турилади.
Тартибга солиш 4 йуналишда олиб борилади:
1.Бозорни монополлаштириш чекланади. Бунда монополлаштириш ишлаб чикаришни йириклаштириш эмас, савдони жиддий чеклаш нуктаи назаридан каралади. Бозорда 60 ва ундан ортик улушга эга булса, монополлашган деб хисобланади. Штатлар уртасида чет эл билан килинадиган савдони чеклаш ноконуний хисобланади.
2. Ракобатчи компанияларнинг кушилиши, бирлашуви такикланади. Клейтон конунида шундай бирлашув монополлаштиришни кучайтириш деб каралади. Шу асосда бир канча монополистик бирлашмалар бекор килинган. Лекин Клейтон конуни билан иктисоддаги марказлашув жараёни тухтатилгани йук. АКШ да хар йили 2 мингтача фирмалар бирлашуви юз беради. Уларнинг кам кисмини давлат назорат килади.
3. Монопол нархларни белгилаш такикланади. Буни 1914 йилда ташкил этилган Федерал савдо комиссияси назорат килади.
4. Ракобатни цивилизациялашган холда олиб борилишини куллаб-кувватлаш. Бундай хукукий тадбирларни куллаш зарурлиги гирром ракобат усулларидан фойдаланишни кучайтиришдан келиб чикди. Бунга ракибларнинг махсулотларига ухшатиб калбаки махсулотлар тайёрлаш, обрули товар ва фирма белгиларининг нусхасини тайёрлаб истеъмолчиларни алдаш, ракибларни сирларини хоинлик билан кулга киритиш ва бошка шунга ухшашлар киради.
Айрим ракиблар эса жиноий ишлардан хам кайтмайдилар. Бунга ут куйиш, террорчилик килиш, ракибни жисмонан йук килиш ва бошкаларни курсатиш мумкин.
Давлатнинг антимонопол сиёсати хар бир мамлакатда узига хос хусусиятга эга, лекин умумий тарзда миллий иктисодиётда ракобат кураши аллакачон шаклланиб булган мамлакатларда ракобат мухитини саклаш ракобатни такомиллаштиришга каратилган булса, бозор иктисодиётига утаётган мамлакатларда ракобатни янгидан шакллантиришдан иборат.
Антимонопол конунлар кабул килиш ва хаётга татбик килиш бозор муносабатларига утаётган хар бир мамлакат учун хаётий за- руратдир, чунки эркин ракобатга йул бермай туриб, бозорни шакл
лантириб булмайди.
Республикамизда ракобат мухитини яратиш давлатнинг фаолиятисиз уз-узидан амалга ошмаслигини англаган холда зарур чора-тадбирлар ишлаб чикилиб, улар амалиётга жорий этилмокда.
Бу, энг аввало, мулкни давлат тасарруфидан чикариш, турли мулк шаклларини вужудга келтиришни жадаллаштиришда уз ифодасини топади.
Иккинчидан, ракобатни узи такозо этадиган иктисодий вазият нархларни эркинлаштиришни амалга оширишда ифодаланади.
Учинчидан, бозор иктисодиётига утиш, албатта цивилизациялашган ракобатни вужудга келтиришни талаб килади. У давлатнинг иктисодий монополизмни чеклаш, умуман олганда антимонопол йул тутишини зарур килиб куяди. Шуни назарда тутиб, Узбекистонда монополияга карши меъёрий-хукукий асос яратилди. 1992 йили Узбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш тугрисида» конуни кабул килинди. Конунга кушимча равишда уни амалга оширишни таъминлайдиган бир катор меъёрий-услубий хужжатлар хам кабул килинди. Монополияга карши сиёсат утказиш Молия вазирлигига юкланди. Узбекистон Ресггубликаси Президентининг 1996 йил 15 майдаги фармони билан Молия вазирлиги хузурида Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш кумитаси ташкил этилди. Шу кумита негизида Президент фармони билан 2 август 2000 йилда Узбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси ташкил этилди.
Узбекистон монополистик бирлашма (корхона)ларни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жахон тажрибаси хамда утиш даврининг узига хос томонлари хисобга олинди.
Сабаби республика иктисодиётида монопол тармоклар сони хали куп. Агар корхоналар ишлаб чикарган махсулотни хиссаси умумреспублика ёки махаллий вилоят микёсида, товар бозорида, маълум бир турдаги товарлар гурухида, узаро уринбосар товарлар ёки бир технологик максадлардаги махсулотлар орасида 35%дан ортик булса, бу корхона монополистик бирлашма (корхона)лар Давлат руйхатига киритилади. Озик-овкат товарлари гурухи учун бундай мезон даражаси 20% белгиланган.
Маданийлашган ракобат курашига асосланган бозорни вужудга келтириш учун хам назарий, хам амалий жихатдан катор муаммоларни хал этиш керак:
а) инфляцияни жиловлаш;
б) бозорни демонополлашувини амалга ошириш;
в) бозор муносабатлари субъектларини критик массасини, яъни микдорини яратиш;
г) бозорни барча турларини ривожлантириш;
д) бозор типини тугри танлаш. Ана шу муаммоларни ижобий хал этиш мамлакатимиз келажагини куп жихатдан белгилаб беради.
«Иктисодиётни эркинлаштириш хакикий ракобат мухитини шакллантириш билан узвий богликдир. Ракобат булмаса бозор иктисодиётини барпо этиб булмайди. Ракобат бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг конунидир».

ХУЛОСА


Бозор, энг аввало истеъмолчи билан ишлаб чикарувчи, харидор билан сотувчи уртасидаги айирбошлаш олди-сотди муносабати сифатида майдонга чикади. Харидорнинг бозордаги харакати талаб, сотувчиники эса таклиф шаклида намоён булади.
Бозор иктисодиётида «талаб» билан «таклиф» фундаментал, асосий тушунчадир.
Талаб - бу пул маблаглари билан таъминланган эхтиёжнинг бозорда намоён булишидир. Бошкача айтганда талаб тулов кобилиятига эга булган эхтиёждир. Куйлак олгингиз келди, лекин пулингиз булмаса, у хохишлигича колади, пул булгандагина у талабга айланади.
Талаб уз ичига ахолининг истеъмол буюмлари ва хизматларга, товар ишлаб чикарувчиларнинг иктисодий ресурсларга талаби, турли ташкилот, муассасалар талабларини олади. Айрим харидор, турли истеъмолчилар, гурухий ёки бутун мамлакат микёсида харид килиб олишни хохлаётган аник турдаги товар хажми талаб килинган товар микдори дейилади. Истеъмолчилар харид килишни хохлаётган товарлар билан харидорлар томонидан реал сотиб олинган товарлар микдорини фарклаш керак. Чунки, улар мос келмаслиги мумкин. Сабаби, хохлаганларига караганда камрок сотиб олишлари мумкин. Бу шу товарни сотиб олиш учун зарур микдорда пулга эга эмасликларини курсатади.
Одатда, талаб деганда энг аввало, ахоли талаби назарда тутилади. У юкори даражада динамизм - узгариши билан ажралиб туради. Ахоли талабига кура ишлаб чикариш талаби шаклланади.
Умуман истеъмолчилар талабини иккига булиш мумкин:
1. Индивидуал талаб - айрим алохида харидорнинг талаби.
2. Бозор талаби - харидорларнинг турли хил товарларни сотиб олишга булган талабларининг йигиндиси. Товарлар ва хизматларга булган талабларни характери ва бошка жихатларидан караб турли гурухларга булиш мумкин. Жамият микёсида талабни, уз навбатида истеъмолнинг максадига кура икки гурухга булиш мумкин: истеъмол малларига талаб, иктисодий ресурсларга талаб. Истеъмол моллари ахолини эхтиёжини кондирса, ресурслар эса ишлаб чикариш эхтиёжини кондиради. Кандай эхтиёжларни кондиришларига кура куйидаги гурухларга булинади:
1. Физиологик талаб - озик-овкат, кийим-кечак, турар-жой, шунга ухшашлар.
2. Ижтимоий-психологик талаб – обру-эътибор, мода ва бошкалар.
3. Иктисодий талаб - даромад, нарх-наво ва шунга ухшашлар.
4. Социал талаб - турмуш даражаси, жамиятдаги мухит ва бошкалар.
Товарлар ва хизматларга булган талабнинг кондирилиш даражасига караб:
Кондирилиши кечиктирилган талаб, баркарор кондирилган талаб, нормал талаб, айниган талабларга булинади.
Кечиктирилган талаб носоглом иктисодиёт ва мувозанати бузилган бозорга хос. Унинг ортиб бориши иктисодий тангликни, инкирозни янада чукурлаштиради, инфляцияни кучайтиради. Корхона, ташкилот, ахоли кулида тупланган пул бозорга тазйик утказади.
Товарлар ва хизматларга булган талабнинг узгаришига жуда куп омиллар таъсир килади. Уларнинг барчасини санаб утиш кийин. Лекин асосийларини курсатиш мумкин.
1. Талабга, энг аввало нарх таъсир килади. Талаб билан нарх узаро функционал богланган булиб, бирининг узгариши, албатта иккинчисида намоён булади. Куп омилларнинг узгариши охир-окибат нарх узгариши оркали юзага келади.
2. Уринбосар товарларнинг нархи. Уринбосар ёки бир-бирига боглик товарларнинг булиш ёки булмаслиги талабга катга таъсир курсатади.
Асосий товарнинг нархи юкори булиб, уринбосар товарларни нархи арзон булса, уринбосар товарларга талаб ортади ёки аксинча. Масалан, сариёг билан маргарин, куй гушти билан мол гушти ва х.к.
Яна шундай товарлар борки, улар бир-бирини тулдирувчи хисобланади. Айтайлик, бензиннинг нархи паст булса, машинада куп юрилади, у уз навбатида мотор мойига булган талабни купайтиради. Аксинча, бензин нархининг ошиши мотор мойига булган талабни камайтиради. Демак, бензин ва мотор мойига булган талаб бир-бирига боглик, бир-бирини тулдиради.
3. Харидор диди, таъби, мода узгариши. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидининг узгариши ёки афзал куриш, яъни моданинг харидор дидига мос келиши шу товарга булган талабнинг ортишига сабаб булади. Ёки аксинча холат юз бериши мумкин.
4. Харидор даромади. Таъкидлаб утганимиздек, талаб хакида гапирганимизда тулов кобилиятига эга булган талабни назарда тутамиз. Шунинг учун уни хажмига таъсир киладиган мухим омил ахоли даромади.
Харидорлар даромадининг узгариши кундалик эхтиёж молларига караганда узок муддат фойдаланиш мумкин булган товарларга купрок таъсир килади.
Бошкача айтганда даромаднинг усиши саноат товарларига мебел, гилам, чангютгич, телевизор, мусика асбоблари ва бошкаларга булган талабни оширади.

Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling