Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


-БОБ 1.1. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсирқилувчи омиллар


Download 314 Kb.
bet2/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ялпи таклиф

1-БОБ
1.1. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсирқилувчи омиллар
Ялпи талаб - бу барча истеъмолчилар,яъни аҳоли, корхоналар ва давлат нархларнинг ўртача даражасида сотиб олиши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмини, ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради. Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, нарх даражаси қанча паст бўлса, истеъмолчилар (мамлакат ичидаги ҳамда чет элдаги) миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг шунча катта қисмини ва аксинча, нарх даражаси қанча юқори бўлса, шунча кам қисмини сотиб олади. Шундай қилиб, нарх даражасининг ошиши, бошқа шароитлар ўзгармай қолганда ялпи талаб ҳажмининг камайишига сабаб бўлади. Аксинча, нарх даражасининг пасайиши ялпи талабнинг ошишига олиб келади. Ялпи талабга нархдан ташқари таъсир қилувчи омилларнинг ўзгариши ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига олиб келади.
Нарх даражаси ва талаб билдирган миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги бу тескари боғлиқлик 1-чизмада аниқ ифодаланган.
Ялпи талаб ҳажмига таъсир этувчи нархдан ташқари омиллар қуйидагилардир:
1. Истеъмолчилик сарфларидаги ўзгаришлар. Нарх даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда, нархдан ташқари бир ёки бир нечта омиллар таъсирида истеъмолчилар хариди ҳажмида ўзгариш рўй бериши мумкин. Бу истеъмолчи фаровонлиги, истеъмолчининг кутиши, истеъмолчининг қарзлари ва солиқларнинг ўзгариши натижаси ҳисобланади.
Истеъмолчининг фаровонлиги истеъмолчи эга бўлган барча молиявий активларга (акция ва облигация) ҳамда уй ва ер каби кўчмас мулкларга эгалигига боғлиқ бўлади. Уларнинг реал қийматининг кескин камайиши товар харид қилишининг камайишига олиб келади. Истеъмолчилик сарфларининг қисқариши натижасида ялпи талаб камаяди. Аксинча моддий ва молиявий қимматликлар реал қийматининг ошиши натижасида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчилик сарфлари ўсади. Бунга, акция курсининг кескин ошиши, хатто нархлар даражаси ўзгармай қолганда истеъмолчи фаровонлигининг ўсишига олиб келишини мисол қилиб келтириш мумкин. Уй ва ер реал қийматининг кескин камайиши, нарх умумий даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда истеъмолчи фаровонлигининг пасайишига олиб келади.

0 Q

Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling