Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Download 314 Kb.
bet7/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
ялпи таклиф

Тадбиркорлик лаёқати. Вақт ўтиши билан мамлакатда тадбиркор кишилар сони кўпаяди ва бу ялпи таклифга таъсир кўрсатади. Масалан кейинги вақтда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга асосий эътиборни қаратилиши бундай фаолият билан шуғулланишга ҳаракат қилувчи кишилар сонининг кўпайишига олиб келиши муқаррар ва бу ўз навбатида ялпи таклифни оширади.
Импорт ресурслар нархлари. Чет эллардан ресурслар импорти миллий иқтисодиётда ялпи таклифнинг кўпайишига олиб келади. Импорт ресурсларига нархларнинг пасайиши миллий иқтисодиётда ялпи таклифни оширади, нархнинг ошиши эса ялпи таклифни камайтиради. Кейинги даврда импорт ресурсларга нархнинг ўзгаришига олиб келаётган асосий омиллардан бири - валюта курсларининг ўзгариб туриши ҳисобланади. Бу қандай рўй беришини тушуниб олиш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан нархи тушади, яъни сўмнинг қиймати кўтарилади деб фараз қиламиз. Бунда корхоналарга ҳар бир сўм учун кўпроқ чет эл валюталари олиш имконияти вужудга келди ва бу миллий ишлаб чиқарувчилар учун чет эл ресурсларининг сўмда ифодаланган нархи тушганлигини билдиради. Бундай шароитда миллий корхоналар чет эл ресурслари импортини кўпайтиради ва ишлаб чиқаришнинг мавжуд даражасида маҳсулот бирлигига харажатларнинг камайтиришга эришади. Аксинча, чет эл валюталарининг сўмга нисбатан нархлари ошган тақдирда, яъни сўм қадрсизланганда импорт ресурслари нархлари кўтарилади. Натижада бу ресурсларнинг импорти камаяди, маҳсулот бирлигига харажатлар ортади.
Бозордаги ҳукмронлик. Ресурсларни етказиб берувчиларнинг бозордаги ҳукмронлигининг сусайиши ёки кучайиши ҳам ресурс нархларига ва ялпи таклифга таъсир кўрсатиши мумкин. Бозордаги ҳукмронлик - нархларни рақобат мавжуд бўлган шароитдагидан анча юқори ўрнатиш имкониятидир. Кейинги 20 йил давомида ОПЕК мамлакатлари бозор монополиясининг вужудга келиши ва ҳалокатга учраши бунинг ишончли мисоли бўлиб хизмат қилиши мумкин. 70йилларда ОПЕК мамлакатлари нефт нархини ўн марталаб оширишга эришди, бу маҳсулот бирлигига харажатларни кескин кўпайтирди. 80йил ўрталарида ОПЕК мамлакатларининг бозордаги ҳукмронлигининг сезиларли сусайиши, аксинча ишлаб чиқариш қийматининг камайишига олиб келди.

Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling