Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Инвестициялардан кутиладиган фойда


Download 314 Kb.
bet4/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ялпи таклиф

Инвестициялардан кутиладиган фойда. Капитал қўйилмалардан юқори фойда олишнинг кутилиши инвестицион товарларга талабни оширади ва аксинча, истиқболда инвестицион дастурлардан фойда олиш ноаниқ бўлса, инвестицияларга сарфлар камайиш тамойилига эга бўлади, демак, ялпи талаб ҳам камаяди.
Солиқлар. Корхонадан олинадиган солиқларнинг кўпайиши капитал қўйилмалардан олинадиган фойданинг камайишига ва демак, инвестицион сарфлар ва ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Аксинча, солиқларнинг қисқариши бундай фойдани ва инвестицион сарфларни кўпайтиради.
Технология. Янги ва такомиллашган технология инвестицион сарфларни ва шу орқали ялпи талабни рағбатлантириш тамойилига эга бўлади.
Ортиқча қувватлар. Ортиқча қувватлар, яъни мавжуд фойдаланилмайдиган асосий капиталнинг кўпайиши, янги инвестицион товарларга талабни ва натижада ялпи талабни камайтиради. Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилганда тадбиркорлар кўпроқ машина ва ускуналар сотиб олишга тайёр бўлади, демак инвестицион сарфлари кўпаяди.

  1. Давлат сарфлари. Нархларнинг мавжуд даражасида, миллий маҳсулотда давлат харидининг кўпайиши ялпи талабнинг ўсишига олиб келади. Бунга давлатнинг ўз армиямизни тузиш тўғрисидаги қарори мисол бўла олади. Давлат сарфларининг камайиши ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Масалан, янги автомобиль йўли қуришга давлат сарфларининг қисқариши шундай натижага олиб келади.

  2. Соф экспортдаги ўзгариш. Соф экспортнинг кўпайиши ялпи талабни ҳам кўпайтиради. Биринчидан, экспортнинг юқори даражаси, чет элларда бизнинг товарларга бўлган талабни оширади. Иккинчидан, импортнинг қисқариши ўз товарларимизга ички талабнинг кўпайишини тақозо қилади. Соф экспорт ҳажмини аввало чет давлатлардаги миллий даромад ва валюта курслари ўзгартиради. Чет мамлакатларда даромадлар даражаси ошганда, уларнинг фуқаролари ҳам ўзларининг товарларини ва ҳам чет элларда ишлаб чиқарилган товарларни кўпроқ миқдорда сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Чет элларда миллий даромаднинг камайиши эса қарама-қарши натижа беради: бизнинг экспортнинг соф ҳажми қисқаради.


Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling