Наманган давлат университети иқтисодиёт факултети ифтисодиёт йўналиши иқтисод-2 гуруҳ талабаси ташпулатова азизахоннинг иқтисодиёт назарияси фанидан тайёрлаган


Download 314 Kb.
bet11/13
Sana24.12.2022
Hajmi314 Kb.
#1058844
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ялпи таклиф

Ялпи миллий даромад (ЯМД) - шу мамлакат резидентлари ва хорижий мамлакатлар ЯИМни яратиш давомида олган бирламчи даромадлари (мулкдан олинган даромад билан бирга)нинг йиғиндиси.
Ялпи миллий ихтиёрдаги даромад (ЯМИД) - шу мамлакат резидентлари томонидан олинган бирламчи даромадлар ва соф жорий трансфертлар йиғиндисидан иборат.
Даромадларни бирламчи тақсимлаш ҳисобламаси
Бу ҳисобламанинг ўзи қуйидаги ҳисобламаларни ўз ичига олади:

  1. Даромадларнинг ҳосил бўлиш ҳисобламаси;

  2. Даромадларни бирламчи тақсимлаш ҳисобламаси.

Даромадларнинг ҳосил бўлиш ҳисобламаси - даромадларни бирламчи тақсимлаш ҳисобламасининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ҳисоблама ишлаб чиқариш ҳисобламаси каби секторлар бўйича ҳам, тармоқлар бўйича ҳам тузилади. Унда ЯИМнинг институтцион бирликлар томонидан моддий маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларга бирламчи даромад тўлаш учун ишлатилиши кўрсатилади.
Бирламчи даромадга қуйидагилар киради:

  1. Ишлаб чиқариш фаолиятидан келадиган даромад ;

    1. Ёлланма ишчиларнинг меҳнат ҳақи;

    2. Ишлаб чиқариш ва импортга солиқ;

    3. Фойда ва аралаш даромадлар.

  2. Мулкдан келадиган даромад, яъни бошқа институтцион бирликларга молиявий ва номолиявий активларни, шу жумладан, ер, фойдали қазилмалар ва бошқа ноишлаб чиқариш активлари, патент ва лицензияларни вақтинчалик фойдаланишга беришдан келадиган даромадлар. Уларга қуйидагилар киради:

    1. Фоизлар;

    2. Ташкилотларнинг тақсимланган даромади (дивидент);

    3. Қайта инвестиция қилинадиган чет эл инвестициялари;

    4. Суғурта полислари эгаларига юклатилган мулк даромади;

    5. Рента.

Даромад ҳосил бўлиш ҳисобламасида мулкдан даромад акс эттирилмайди. Даромад ҳосил бўлиш ҳисобламаси ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ тақсимлаш жараёнини акс эттиради. Унинг кўрсаткичлари тизимига қуйидагилар киради:

      1. Меҳнатга ҳақ тўлаш;

      2. Ишлаб чиқаришга соф солиқлар;

      3. Корхоналарнинг ялпи фойдаси;

      4. Аҳолининг аралаш даромадлари.

Ҳисобламанинг ресурс қисмида бозор нархидаги ЯИМ ва ишлаб чиқариш ҳамда импортга субсидиялар акс эттирилади.
Фойдаланиш қисмида эса ЯИМ нинг бирламчи тақсимланиш унсурлари кўрсатилади. Булар;



Макроиқтисодиётда турли максадларга йўналтирилга кўплаб курсаткичлардан фарқланилади. (Ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад ва бошқалар). Улар орасида энг асосийси бўлиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи ҳисобланади.
ЯИМ - бу халқ хўжалиги бўйича иқтисодий фаолиятни якуний кўрсаткичларини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир. У асосан бир-бири билан мустахкам боғланган иқтисодий жараён оқимларини: моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, даромадларни тақсимлаш, моддий неъмат ва хизматлардан пировард фойдаланишни ўрганишда кенг қўлланилади.
ЯИМ - бу барча хўжалик бирликлари бўйича: моддий ишлаб чиқариш сохасидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, хизмат кўрсатиш соҳасини, шунингдек аҳолини шахсий ёрдамчи хўжаликларини, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини иқтисодий натижаларини ўз ичига олади. Иқтисодий фаолият натижаларида яратилган моддий неъматлар ва кўрсатилган хизматлар киради.
ЯИМни ҳисоблашда 3 хил усулдан фойдаланамиз (ишлаб чиқариш, таксимот ва якуний истеъмол).
ЯИМ - ЯММнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва уларнинг (фарқи шундан иборатки, ЯММ шу мамлакат корхоналарининг қайси давлат ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан иқтисодий фаолият натижаларини ифодалайди.
ЯИМ эса ушбу мамлакат ҳудудидаги хўжалик бирликлари томонидан моддий бирликлар ишлаб чиқариш ва хизматларни кўратишни акс эттиради.
ЯИМ - бу йил давомида мамлакатда яратилган пировард маҳсулотларнинг қийматини ифодалайди. МҲТ нинг умумпй ҳисобларида ЯИМни такрор ишлаб чиқаришни хар хил аспектлари: уни ишлаб чиқариш, ташкил топиши, тақсимлаш ва жамғариш ҳамда бошқа қатор мақсадлари акс эттирилади.
ЯИМда ўзаро боғланган ва бир-бирини тақазо этадиган товарлар ва хизматлар, даромадлар оқими такрор ишлаб чиқариш жараёнида босқичма - босқичи фодалаб борилади.
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичининг таърифида унинг 3 асосий хусусияти кўрсатилган:

  1. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охири истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ ҳажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттирилмайди.

  2. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охирги истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ хажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттиради. Ўзининг мустақил баланси ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган бирликка – иқтисодий бирлик деб юритилади.

  3. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи хажмида асосий капиталнинг истеъмоли ҳам акс эттирилади.


Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling