Namangan davlat universiteti pedagogika psixologiya fakulteti pedagogika nazariyasi va tarixi


Download 227.16 Kb.
bet42/82
Sana30.01.2023
Hajmi227.16 Kb.
#1141334
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82
Bog'liq
Pedagogk maxorat majmua 2022

топшириқ. “Консенсус” методи.

Қатнашчилар 5-6 кишидан иборат экипажларга бўлинади. Қуйидаги мазмунда уларга педагогик вазият берилади: “Сизнинг кемангиз Тинч океанда талофатга учради. Экипаж кичик нарсаларни олиши керак (нарсалар рўйхати бўлади). Вақт зиқ, шошилинч ҳаракат қилинмаса, ҳамма нарса чўкиб кетиши мумкин”. Педагогик вазият бўйича топшириқлар:

  1. 15 дақиқа ичида керакли нарсаларнинг индивидуал рўйхатини тузиш керак. Бунда энг кераклилигига қараб жойлаштирилади: (№1 – энг керакли нарса, №15 – энг бефойда нарса каби).

  2. Кейинги 45 дақиқа ичида ягона жамоа рўйхати тақдим этилади: бунда овозга қўйиш ман этилади ҳар бир жамоа – экипаж аъзоси рўйхатдаги нарсалар, уларни зарурлигига самимий рози бўлади.

  3. Якуний рўйхат муҳокамаси ўтказилади, жамоа вакили ҳар бир нарсанинг олиниш сабабини тушунтиради.

Ҳар бир гуруҳда рўйхат муҳокамасида иштирок этмайдиган битта кузатувчи бўлиб, у қуйидагиларга эътибор беради:

  • ўзга фикрни эшитишяптими?

  • ўзга фикрга самимий қўшилишяптими?

  • ўз фикрида қатъий турибдими (бақирди, исботлади, босим ўтказди, алдади)?

  1. топшириқ. “Менинг мулоқоти оғир талабам” тренинги

Тренингдан мақсад: бўлажак ўқитувчиларнинг муомала одобига эга бўлмаган талабалар билан ишлашнинг самарали усуларини аниқлаш ва тажриба алмашиш.
Малакавий педагогик амалиёт даврида битирувчи курс талабалари мулоқот маданиятидан йироқ талабаларга дуч келишади. Бу муаммони жамоа бўлиб муҳокама қилиш учун гуруҳ доира шаклида ўтиради. Ҳар бир қатнашчи 10-15 дақиқа давомида талабалар билан педагогик мулоқотдаги энг қийин вазиятлар ҳақида ахборот беради. У бундай вазиятларда нимани ҳис қилгани, ҳаяжонлангани, шунингдек, у ёки бу таъсир методини қўллаганда қандай натижага эришганлигини гуруҳ аъзоларининг эътиборига ҳавола этади. Битта машғулот давомида реал касбий тажрибадан, шу ўринда малакавий педагогик амалиётдан олинган 4-5та вазият муҳокама қилинади.
Жамоавий муҳокамада қуйидаги мақсадларга эришилади: амалиётчи- талабалар ёки ўқитувчи ўз фаолиятидаги энг қийин вазиятлардан бири ҳақида гапирар экан, жамоадошларидан далда олади.
Жамоада, шунингдек, тажриба алмашилади. Педагогик фаолиятдаги шундай муаммоли вазиятларни муҳокама қилишда ўқитувчида нима гапириш керак, нима қилиш керак, қандай позицияда туриш керак деган аниқ педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун педагогик-психологик тренингларни қандай қўллашни кўрсатиш имконияти пайдо бўлади.

Download 227.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling