Наманган муҳандислик – технология институти “энергетика” кафедраси “иссиқлик ва масса алмашинув жараёнлари” фанидан
Download 0.66 Mb.
|
Imaj tajriba
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-Мавзу Рекуператив иссиқлик алмашув аппаратлари
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Қуритиш аппаратлари деб қандай аппаратларга айтилади? 2. Қуритиш аппаратлари неча турга бўлинади? 3. Нима учун иссиқлик баланси тузилади? 4. Иссиқ ташувчиларнинг йўналиши бўйича иссиқлик қуритиш неча турга бўлинади? 5. Қуритиш аппаратларини иссиқлик ҳисоби қайси ифода орқали олиб борилади. 3-Мавзу Рекуператив иссиқлик алмашув аппаратлариИссиқликни иссиқ иссиқлик ташувчидан (газ) совуқ иссиқлик ташувчига узатиб берадиган қурилмаларга иссиқлик алмашинув аппаратлари дейилади. Иссиқлик алмашинув аппаратларини ишлаш усулига кўра рекуператив, регенератив ва аралаштирувчи аппаратларга бўлиш мумкин. Аралаштирувчи иссиқлик алмашинув аппаратларда иссиқ алмашинуви иссиқ ва совуқ иссиқлик ташувчиларнинг бир-бирига бевосита тегиши ва аралашиши йўли билан амалга оширилади. Аралаштирувчи иссиқлик алмашинув аппаратларига градирнялар, скрубберлар ва бошқа қурилмалар мисол бўла олади. Регенератив иссиқлик алмашинув аппаратларида иситилиш (ёки совитилиш) сиртининг ўзини вақти-вақти билан гоҳ қайноқ, гоҳ совуқ иссиқлик ташувчи билан ювилиб туриши билан амалга оширилади. Дастлаб регенератор каналларидан қизиган иссиқлик ташувчи – домна ва мартен печлари, вагранкалар ва бошқалардаги ёниш маҳсулотлари юборилади. Регенераторнинг иситиш сирти қизиган газлардан иссиқлик олиб исийди, сўнгра бу иссиқликни совуқ иссиқлик ташувчига беради. Регенератив иссиқлик алмашинув аппаратлари металлургия, шиша пишириш ва шунга ўхшаш қизиган ҳаво бериладиган бошқа печларда ишлатилади. Рекуператив иссиқлик алмашинув аппаратларида иссиқлик иссиқ суюқликдан совуқ суюқликка қаттиқ сирт орқали узатилади. Масалан, буғ генераторлари, буғ қиздиргичлар, сув иситгичлар ва бошқалар. Рекуператив иссиқлик алмашинув аппапарати тўғри оқимли, тескари оқимли ва кўндаланг оқимли аппаратга бўлинади. Т ўғри оқимли иссиқлик алмашинув аппаратларида иссиқ ва совуқ муҳитлар ўзаро бир томонга параллел равишда оқади. Тескари оқимли аппаратларида бир-бирига қарама-қарши йўналган бўлади. Техникада рекуператив иссиқлик алмашинув аппаратлари кенг ишлатилади. Иссиқлик алмашинув аппаратлари ҳисоблашда иссиқлик баланси тузилади ва унинг юзаси аниқланади. Q = G1CP1 ( =G2CP2 ( , [ Вт] бу ерда: G1 – иссиқ суюқлик сарфи, кг/с; G2 – совуқ суюқлик сарфи, кг/с; CP1 – иссиқ суюқликнинг иссиқлик сиғими, кЖ/кг 0С; CP2 – совуқ суюқликнинг иссиқлик сиғими, кЖ/кг 0С; – иссиқ суюқликнинг аппаратга киришдаги ҳарорати, 0С; – иссиқ суюқликнинг аппаратдан чиқишдаги ҳарорати, 0С; – совуқ суюқликнинг аппаратга киришдаги ҳарорати, 0С; – совуқ суюқликнинг аппаратдан чиқишдаги ҳарорати, 0С. Иссиқлик алмашинув юзаси иссиқлик узатиш ифодасидан топилади. Q = К tлог F [Вт] К – иссиқлик узатиш коэффициенти; Вт / м2К tлог – ўртача логарифмлик ҳароратлар фарқи, 0С. F – сирт юзаси, м2. Ўртача логарифмик ҳароратлар фарқи ҳароратлар графиги ёрдамида аниқланади (58-расм): tлог = бу ерда: ∆tкат – катта ҳароратлар фарқи; ∆tкич – кичик ҳароратлар фарқи. Масалан, тўғри оқимли учун ∆tкат = ; ∆tкич = 58-расм. Тўғри оқимли 59-расм. Тескари оқимли Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling