Наманган-муҳандислик технология институти
Шу мақсадда қуйидагилар ишлаб чиқилади
Download 183.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Кредит модуль
Шу мақсадда қуйидагилар ишлаб чиқилади
: • ҳар бир талаба учун маълумотнома-йўриқнома; • ҳар бир фан бўйича силлабуслар (ишчи ўқув дастурлари); • фанлар бўйича аудитория машғулотлари учун ўқув материаллари (маъруза матнлари, амалий ва лаборатория машғулотлари баёни, интерфаол тарқатма материаллар, мультимедиа иловалари ва ҳ.к.); • талабаларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил таълими учун материаллар (уй вазифалари ва топшириқлари, ўз-ўзини баҳолаш учун назорат материаллари, реферат ва курс ишлари (лойиҳалари) мавзулари ва уларни бажариш бўйича услубий материаллар, электрон ўқув материаллари); • билимларни текшириш учун материаллар (ёзма назорат топшириқлари, ёзма ва электрон тестлар, имтиҳон билетлари); • малакавий амалиётларда қўлланиладиган материаллар (амалиёт ўтказиш режалари ва дастурлари, кундаликлар, ҳисобот ҳужжатлари шакллари); • талабаларнинг мустақил иши учун материаллар (дайжестлар, кўп сўраладиган савол-жавоблар банки, ўргатувчи дастурлар, масофавий таълим платформаси ва форумлар ). ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА КРЕДИТ – МОДУЛЬ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМА Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида » 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон ҳамда « 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сонли буйруғига мувофиқ Наманган муҳандислик- технология институти ўқув жараёнида кредит-модуль тизимини жорий этишда талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилайди. Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади — юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимида илғор технологияларни қўллаш, етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан муҳим йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлаш ҳамда талабаларда мустақил таълим олиш, шунингдек институтни жаҳоннинг нуфузли институтлари рейтингига киришини таъминлашдан иборат. • Талабалар институт профессор-ўқитувчилари томонидан биринчи машғулотлар (таълим платформасида, дарс жадвали асосида олиб борилган ўқув машғулотлари (маъруза, амалий машғулот, семинар, лаборатория машғулоти)да мазкур Йўриқнома билан таништирилиши шарт. • Талабалар билимини баҳолашда малакавий амалиёт, курс иши, фан (фанлараро) давлат аттестацияси, битирув малакавий иши, шунингдек магистратура босқичида илмий-тадқиқот ва илмий- педагогик ишлар ҳамда магистрлик диссертацияси бўйича мазкур Download 183.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling