Наманган-муҳандислик технология институти


Download 183.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana19.06.2023
Hajmi183.8 Kb.
#1626319
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кредит модуль



Наманган-муҳандислик 
технология институти
 
 
 
 
КРЕДИТ-МОДУЛЬ
ТИЗИМИ: 
 
 
асосий тушунчалари ва ўқув 
жараёнини ташкил этиш тартиби 
 
 
 
 
Наманган 2021й. 


 
 


 
Кредит таълимнинг ўлчов бирлиги 
Бизга маълумки, ҳаётда кўп нарсаларнинг ўлчов бирлиги мавжуд. 
Масалан, вақт ўлчов бирлиги - секунд, узунлик ўлчови - метр, оғирлик- 
кило, суюқлик - литр, электр кучланиш ўлчови - ампер. Шунда бир 
савол туғилади: таълимнинг, хусусан олий таълимнинг ҳам ўлчов 
бирлиги борми? Айтишингиз мумкин, ҳа олий таълимнинг ўлчов 
бирликлари бу бакалавр, магистратура ва докторантура деб. Лекин 
булар таълимнинг ўлчов бирликлари эмас балки унинг босқичлари 
ҳисобланади. Афсуски, ҳозирда мамлакатимизда олий таълимнинг 
талабалар прогрессини, уларнинг мутаҳасис сифатида шаклланишини 
мунтазам равишда баҳолаб борувчи ҳамма учун тушунарли бўлган 
ўлчов бирлиги мавжуд эмас. 
 
 
Кредит-модуль тизими авваламбор, мамлакатимиз олий таълим 
тизимига таълимнинг амалдагидан кўра анча мукаммал, замонавий 
лекин ҳамма учун тушунарли бўлган ўлчов бирлигини олиб киради. 
Унга кўра ОТМ ўқув дастурлари муайян ўқиш натижаларини кўзловчи 
турли фан ва модулларга бўлинади. Ҳар бир фан ёки модуль эса ундаги 
ўқиш юкламаси миқдорига қараб муайян миқдордаги кредитларда акс 
этади. Масалан ҳар бир фан ўртача 5, 6 ёки 7.5 кредитларда акс этиши 
мумкин. Талаба эса ҳар семестр, ўқув йилида муайян миқдорда 
кредитлар тўплаб бориши ва тегишли миқдордаги кредитларни 
тўплагандан сўнг унга бакалавр ёки магистратура даражаси берилиши 
белгиланади. 



Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling