Наманган-муҳандислик технология институти


Download 183.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana19.06.2023
Hajmi183.8 Kb.
#1626319
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Кредит модуль

HEMIS ахборот тизимида алоҳида баҳоланадиган курс иши 
(лойиҳа, жадвал-ҳисоблаш иши), амалиёт (стажировка), якуний давлат 
аттестацияси, битирув малакавий иши, шунингдек магистрлик 
диссертацияси бўйича ўзлаштириш 5 баҳолик тизимда амалга 
оширилади 
Оралиқ назоратни ўтказиш 
• 
Оралиқ назорат семестр давомида фан силлабусининг тегишли 
(фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан 
кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва 
баҳолаш усули. Оралиқ назоратнинг сони (уч кредитгача бўлган фанга 
бир марта, уч кредитдан юқори фанга икки марта) ва шакли (ёзма, 
оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий кредитлар 
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
• 
Оралиқ назорат турини ўтказиш муддати фаннинг хусусияти ва 
фанга ажратилган кредитлардан келиб чиқиб, HEMIS ахборот 
тизимида назорат жадвалига кўра факультет деканати томонидан 
белгиланади. 
• 
Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва 
мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу 
машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб 
борилади. Баҳолаш мазкур Йўриқноманинг 6-бобида назарда тутилган 
мезонлар асосида амалга оширилади. 
• 
Талабани оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда унинг ўқув 
машғулотлари (амалий, семинар, лаборатория машғулотлари) давомида 
олган баҳолари инобатга олинади. 
• 
Оралиқ назорат турининг топшириқлари тегишли кафедра 
профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва мазкур 
кафедра мудири томонидан тасдиқланади. 


• 
Оралиқ назорат турининг топшириқлари HEMIS ахборот тизими 
орқали фан топшириғи ёки тест шаклида олинади ва баҳоланади. 
• 
Оралиқ назорат турларини ўтказиш ва мазкур назорат турлари 
бўйича талабанинг билимини баҳолаш тегишли фан бўйича ўқув 
машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи томонидан амалга 
оширилади ва 1-оралиқ баҳолаш ва 2-оралиқ баҳолаш сифатида 
гуруҳ журнали (электрон журнал)да расмийлаштирилади. 
• 
Семестр давомида топшириқлар учун белгиланган муддатлар 
узайтирилмайди ҳамда топшириқларни қайта топшириш учун 
имконият берилмайди. 
• 
Талабалар билимини баҳолашда назорат турлари бўйича баҳолар 
умумий баҳога фоиз ҳисобида қуйидагича тақсимланади: 
• 
Давомат – 10 фоиз; 
• 
Тақдимот / лойиҳа – 10 фоиз; 
• 
Мустақил таълим – 10 фоиз; 
• 
Оралиқ назорат(лар)га — 20 фоиз; 
• 
Якуний назорат — 50 фоиз; 
• 
Юқоридаги баҳолаш тизимида фаннинг хусусиятидан келиб 
чиққан ҳолда, кафедра томонидан маъруза, амалий, семинар ҳамда 
лаборатория машғулотлари учун белгиланади. 

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling