Наманган-муҳандислик технология институти


Шу мақсадда қуйидагилар ишлаб чиқилади


Download 183.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana19.06.2023
Hajmi183.8 Kb.
#1626319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кредит модуль

Шу мақсадда қуйидагилар ишлаб чиқилади
: 
• 
ҳар бир талаба учун маълумотнома-йўриқнома; 
• 
ҳар бир фан бўйича силлабуслар (ишчи ўқув дастурлари); 
• 
фанлар бўйича аудитория машғулотлари учун ўқув материаллари 
(маъруза матнлари, амалий ва лаборатория машғулотлари баёни, 
интерфаол тарқатма материаллар, мультимедиа иловалари ва ҳ.к.); 
• 
талабаларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил таълими учун 
материаллар (уй вазифалари ва топшириқлари, ўз-ўзини баҳолаш учун 
назорат материаллари, реферат ва курс ишлари (лойиҳалари) мавзулари 
ва уларни бажариш бўйича услубий материаллар, электрон ўқув 
материаллари); 
• 
билимларни текшириш учун материаллар (ёзма назорат 
топшириқлари, ёзма ва электрон тестлар, имтиҳон билетлари); 
• 
малакавий амалиётларда қўлланиладиган материаллар (амалиёт 
ўтказиш режалари ва дастурлари, кундаликлар, ҳисобот ҳужжатлари 
шакллари); 
• 
талабаларнинг мустақил иши учун материаллар (дайжестлар, кўп 
сўраладиган савол-жавоблар банки, ўргатувчи дастурлар, масофавий 
таълим платформаси ва форумлар
). 


 
 
ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА КРЕДИТ – МОДУЛЬ 
ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ТАЛАБАЛАР 
БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА 
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ 
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
» 2019 йил 8 
октябрдаги ПФ-5847-сон ҳамда «
2017- 2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури 
тўғрисида
» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармони, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида 
таълим 
жараёнини 
ташкил 
этиш 
билан 
боғлиқ 
тизимни 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 31 декабрдаги 
824-сон қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий 
таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш 
тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 9 
августдаги 19-2018-сонли буйруғига мувофиқ Наманган муҳандислик-
технология институти ўқув жараёнида кредит-модуль тизимини жорий 
этишда талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш 
мезонларини белгилайди. 



Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади — 
юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини янги 
босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимида илғор технологияларни 
қўллаш, етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот 
марказлари билан муҳим йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, 
замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган кадрларни 
тайёрлаш ҳамда талабаларда мустақил таълим олиш, шунингдек 
институтни жаҳоннинг нуфузли институтлари рейтингига киришини 
таъминлашдан иборат. 
• 
Талабалар институт профессор-ўқитувчилари томонидан биринчи 
машғулотлар (таълим платформасида, дарс жадвали асосида олиб 
борилган ўқув машғулотлари (маъруза, амалий машғулот, семинар, 
лаборатория машғулоти)да мазкур Йўриқнома  билан таништирилиши 
шарт. 
• 
Талабалар билимини баҳолашда малакавий амалиёт, курс иши, 
фан (фанлараро) давлат аттестацияси, битирув малакавий иши
шунингдек магистратура босқичида илмий-тадқиқот ва илмий-
педагогик ишлар ҳамда магистрлик диссертацияси бўйича мазкур 

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling