Наманган-муҳандислик технология институти


Download 183.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana19.06.2023
Hajmi183.8 Kb.
#1626319
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Кредит модуль

Якуний назоратни ўтказиш
 
• 
Якуний назорат тури семестр якунида тегишли фан бўйича 
талабанинг билимини ва амалий кўникмаларини аниқлаш мақсадида 
ўтказилади. 
• 
Якуний назорат турини ўтказиш шакли факультет деканати ҳамда 
Таълимнинг кредит тизимини бошқариш сектори билан биргаликда 
келишилган ҳолда белгиланади. 
• 
Якуний назорат тури Таълимнинг кредит тизимини бошқариш 
сектори билан келишилган ҳолда факультет деканати томонидан ишлаб 
чикилади. Назорат тури ўқув ишлари бўйича проректор томонидан 


тасдиқланадиган Якуний назорат турларини ўтказиш жадвалига 
мувофик ўтказилади. 
• 
Якуний назорат турларини ўтказиш вақти факультет деканати 
томонидан HEMIS ахборот тизимида шакллантирилади. 
• 
Якуний назорат фан бўйича назарий билим ва амалий 
кўникмаларнинг талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини 
баҳолаш усули ҳисобланади. Якуний назорат асосан фаннинг 
хусусиятидан келиб чиқиб таянч тушунча ва ибораларга асосланган 
«Ёзма иш» ёки «Тест» ёки «Оғзаки» шаклда ўтказилади. Якуний 
назорат HEMIS ахборот тизимида тест шаклида ўтказилиши мумкин. 
• 
Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича 
талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб борган 
профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. 
• 
Институтда якуний назорат турларини ўтказилиши Таълим 
сифатини назорат қилиш бўлими томонидан Таълимни кредит 
тизимини бошқариш сектори билан ҳамкорликда доимий равишда 
ўрганиб борилади. Бунда назорат турларини ўтказилиш тартиби 
бузилганлиги аниқланган ҳолларда, ўтказилган назорат турларининг 
натижалари бекор қилиниши ҳамда тегишли назорат тури қайтадан 
ўтказилиши мумкин. 
• 
Талаба тегишли фан бўйича якуний назорат тури ўтказиладиган 
муддатга қадар оралиқ назорат турини топширган бўлишлари шарт. 
• 
Кафедра мудири ўқув семестрининг тўртинчи ҳафтаси 
бошланишидан кечикмаган ҳолда якуний назорат ўтказилиши 
белгиланган шакллар асосида якуний назорат саволларини Таълим 
сифатини назорат қилиш бўлимига тақдим қилинишини таъминлаши 
шарт. 
• 
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ҳамда Таълимнинг 
кредит тизимини бошқариш сектори якуний назорат саволларини олган 
кундан бошлаб икки ҳафта давомида уларнинг экспертизасини ташкил 
қилади. Экспертизадан ўтказилган якуний назорат саволлари тегишли 
фанлар бўйича якуний назорат саволлари ягона базасига қўшилади. 
Якуний назорат саволлари ягона базаси ҳар йили тақдим қилинадиган 


якуний назорат саволлари ҳисобига кенгайиб боради. Институт якуний 
назорат саволлари ягона базасидан талабалар ва педагог ходимларнинг 
фойдаланишига имконият яратилишини таъминлайди. 
• 
Таълимнинг кредит тизимини бошқариш сектори якуний назорат 
саволлари ягона базасида мавжуд саволлар асосида якуний назорат 
билетларини тузади ва зарур ҳолларда бунга тегишли кафедра 
мудирини жалб этади. 
• 
ЯН ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган, 
кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари орасидан тайинланадиган 
аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ўтказилади. ЯНни 
ўтказишда, унинг объективлиги ва шаффофлигини таъминлаш 
мақсадида, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими, Ўқув-услубий 
бўлим, Институт жамоатчилик кенгашидан вакил ва Таълимнинг 
кредит тизимини бошқариш сектори ходимлари иштирок этиши шарт. 
• 
Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг тасдиқланган рўйхати 
институт таркибий тузилмалари эътиборига етказилади. 
• 
Якуний назорат билетлари аудиторияга Таълим сифатини назорат 
қилиш бўлими ҳамда Ўқув-услубий бошқарманинг масъул ходими 
томонидан жавоб варақалари билан бирга етказилади.
• 
Якуний назорат ўтказиш вақтида талабаларнинг якуний назорат 
билетларидаги саволларнинг мазмуни тўғрисидаги мурожаатлари 
кўриб чиқилмайди. 
• 
Шифрланган ишни баҳолашнинг объективлигига таъсир 
кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, шу жумладан сўзнинг устига ёки 
тагига чизиш ёхуд атрофини чизиб қўйиш, ишда текширувчи шахс 
номига мурожаатнинг мавжуд бўлиши, жавоблар варағининг турли 
қисмларига (шу жумладан, очиқ қолдирилган жойларига) график 
белгилар қўйиш, иш матнида талабанинг фамилияси, исми, отасининг 
исмини кўрсатиш, ишни бошқа шахснинг дастхати билан ёзиш 
ҳолатлари мавжуд бўлганда, иш учун 2 баҳо қўйилиши мумкин. 
• 
Якуний назорат ишлариннг текширилиши ушбу Йўриқноманинг

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling