Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 020 йил 13 августдаги 183 сонли буйруғига илова
Download 60.5 Kb.
|
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 13 августдаги 183 сонли буйруғига 2 илова Умумий ўрта таълим мактаби фан Методбирлашмалари тўғрисида Н И З О М 1-боб. Умумий қоидалар 1.Мазкур Низом умумий ўрта таълим мактабларининг методика бирлашмалари (кейинги ўринларда - методбирлашма деб юритилади) мақсади, асосий вазифалари ва уламинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Методбирлашма - бу умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда - умумтаълим мактаби деб юритилади)да узлуксиз методик хизмат тизимининг бир бўғини ҳисобланиб, ўқитувчиларга методик хизматни амалга оширадиган, уламинг инновация, тажриба-синов ишлари ва таълим-тарбия жараёнларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштирадиган жамоавий орган ҳисобланади. 3. Методбирлашма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги қонунга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, 0ъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек умумтаълим мактабининг устави ва ушбу Низомга амал қилади. 4. Мазкур Низом талаблари барча давлат умумтаълим мактабларига нисбатан тадбиқ этилади. 2-боб. Методбирлашманинг мақсади ва асосий вазифалари 5. Методбирлашманинг мақсади ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фан ўқитувчиларига методик ёрдамни ташкил этиш, тегишли ўқув фанларини ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишига кўмаклашишдан иборат. 6. Метод бирлашманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ўқитувчиларга фанларни ўқитишга доир меъёрий ва методик ҳужжатлами ўқув жараёнига тадбиқ этиш усулларини кўрсатиб беради; ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурларига (PISA - 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш, PIRLS - бошланғич 4- синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш, TIMSS - 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш) тайёрлаш учун ўқитувчиларни қўшимча материаллар билан таъминлайди; ўқитувчиларга замонавий педагогик технологияларни, ўқитиш методларини излаб топишга кўмаклашади; «online методик кун»да тегишли фан ўқитувчисининг иштирок этишини мактаб директори билан биргаликда таъминлайди; таълим жараёнида ютуқларга эришаётган педагогик ходимлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек иш тажрибаларини оммалаштириш бўйича тавсиялар беради; ўқитувчилар томонидан тайёрланган тарқатма ва назорат иши материалларини муҳокамадан ўтказиб маъқуллайди; ўқитувчиларни фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан таништириб боради; ўқитувчиларнинг дарсини таҳлил қилади ва уларга замонавий дарс ўтиш усулларини тавсия этади; 6 ўқитувчиларга дарс жараёнида кўргазмали воситалар ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар беради; ўқитувчиларга синфдан ташқари ва тўгарак ишларини ташкил этишга кўмаклашади; ёш ўқитувчиларга мураббий бириктиради ва мунтазам методик ёрдам уюштириб боради; ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материалларни муҳокамадан ўтказади; умумтаълим мактаби миқёсида тегишли фан ойликларини ташкил этади, фан олимпиадаларининг мактаб босқичларини, кўрик-танловлами ўтказади; ташқи ва ички назорат натижаларига кўра, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган камчиликлами бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади; ўқитиш методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарслар ташкил қилади; фан ўқитувчиларининг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилади. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида йиғилишлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, очиқ дарслар каби тадбирларни ташкил этади. 3-боб. Методбирлашмалар фаолиятини ташкил этиш 7. Умумтаълим мактабида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда 5-11-синфларда эса алоҳида фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича Методбирлашмалар фаолият кўрсатади. 8. Умумтаълим мактабида битта фан ёки туркум бўйича камида учта ўқитувчи бўлса, Методбирлашма ташкил этилади. Aгар тегишли фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда ушбу фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта Методбирлашмага бирлашади. 9. Методбирлашма раҳбари методбирлашма аъзолари билан келишган ҳолда, мактаб директорининг буйруғи билан, ўз йўналиши бўйича методик ишларни яхши йўлга қўйган, доимий равишда узлуксиз методик хизматни ташкил эта олган, ижодкор ва тажрибали ўқитувчилардан тайинланади. 10. Умумтаълим мактабининг ҳар бир ўқитувчиси (ўриндошлик тариқасида ишлаётган ўқитувчилар ҳам) ўз йўналишлари ёки тегишли фан туркуми бўйича Методбирлашмага аъзо бўлишлари шарт. 11. Методбирлашма таркиби умумтаълим мактаби директорининг буйруғи билан шакллантирилади. 12. Методбирлашманинг фаолияти умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан назорат қилинади. 13. Методбирлашма йиллик иш режа асосида фаолият кўрсатади. Методбирлашма иш режаси методбирлашма раҳбари томонидан ишлаб чиқилади ва Методбирлашма йиғилишида кўриб чиқилади, умумтаълим мактаби директори томонидан тасдиқланади. 14. Методбирлашма йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. 15. Методбирлашма йиғилишларига бошқа Методбирлашмаламинг мавзулари ёки қизиқишларига таъсир этувчи масалаларни кўриб чиқишда уларнинг раҳбарлари (ўқитувчилари) таклиф этилиши лозим. 16.ўқув йили охирида Методбирлашма фаолиятига оид барча ҳужжатлар директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан таҳлил қилинади. 7 17. Методбирлашма раҳбари умумтаълим мактабида фан ойликлари ва методик кунлар ўтказишга масъул ҳисобланади. 1-§. Фан ойликлари 18. Умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, изланувчан, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибасини ўрганиш, таълим-тарбия жараёнида қоиланилаётган методларни такомиллаштириш мақсадида фан ойликлари ўтказилади. 19. Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликлари қуйидаги тартибда ўтказилади: Т/Р Фан ва йўналишлар номи Ўтказиш муддати 1. Бошланғич таълим сентябрь 2 Она тили ва адабиёт, ўзбек тили октябрь 3 Рус ва хорижий тиллар ноябрь 4 Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари) декабрь 5 Табиий фанлар (физика, кимё, биология) Январь 6 Aниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) Феврал 7 География ва иқтисодиёт Март 8 Aмалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология) Апрель 9 Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик Май Download 60.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling