Мавзу: таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қЎллаш
Download 176.12 Kb.
|
Мустакил иш AMINJON ABBOSOVICH
Мустакил иш Мавзу: ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ Бажарди: Аминжон Зайниев Текщирди: Cаидназарова ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ Режа:
1. Илғор педагогик технологиялар ва уларнинг дидактик аҳамияти. 2. Педагогик технологияларнинг асосий вазифалари. 3. Педагогик технологияларнинг турлари. 4. Таълим технологиялари. 5. Тарбия технологиялари. Илғор педагогик технологиялар ва уларнинг дидактик аҳамияти. Ҳар бир назария ўзининг методологик асосларига эга бўлади. Таълим технологияси назариясининг илк ғоялари илгари сурилган даврлардаёқ мазкур назариянинг асослари ҳам яратила бошланган. Таълим технологияси назариясининг умумий асосларини унинг мақсади, мазмуни, вазифалари, тамойиллари, объектив (ташқи) ҳамда субъектив (ички) омиллари, объекти, асосий тушунчалари, мезонлари ва бошқалар ташкил этади. Юқорида қайд этилганидек, педагогик технология назарияси ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб асосланиб келинаётган бўлса-да, айнан “педагогик технология” тушунчасига нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. Хусусан, педагог олим В.П.Беспалько педагогик технологияни “амалиётга тадбиқ қилинадиган муайян педагогик тизим лойиҳаси” дея таърифлаб, асосий диққатни ўқув-педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратади 68 . Н.Ф.Талызина эса педагогик технологияни “фан ва амалиёт оралиғида муайян тамойилларни олға сурувчи методлар ишлаб чиқарувчи, уларни изчил қўллаш каби масалаларни ҳал этишга йўналтирилган мустақил фан” 69 бўлиши лозимлигини қайд этади ва ҳ.к. Сўнгги ўн йил давомида истеъмолда “педагогик технология”, “замонавий педагогик технология”, “ўқитиш технологияси” каби тушунчалар кенг қўлланмоқда. Аксарият ўқитувчилар “таълим технологияси”, “педагогик технология” тушунчалари мазмунан бир маънони англатишини таъкидлайди. Бундай ёндашув у қадар тўғри эмас. Зеро, юқорида қайд этиб ўтилганидек, таълим жараёнини технологиялаштириш ғояси дастлаб Ғарбий Европа ва АҚШда шаклланган. Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда “Педагогика” фани мавжуд эмас, шу боис “педагогик фаолият”, “педагогик технология” тушунчаси ҳам истеъмолда йўқ. Номлари қайд этилган мамлакатларда шахсга илмий билимларни бериш жараёни “таълим жараёни” сифатида номланади, шахсга билимлар бериш, унинг маълумотини ошириш, таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи фанлар мажмуи “Методика” деб юритилади. Методика фанларини ўқитишда асосий эътибор таълим сифатини яхшилаш, самарадорлигини таъминлашга қаратилади Бу ўринда Т.Н.Балло “педагогик технология” тушунчасига таъриф берар экан, уни ўқитиш жараёнига нисбатан топшириқли ёндашув, Л.В.Занков, Т.Я.Гальперин, В.И.Давыдовлар босқичли ўқитиш, Г.К.Селевко ва бошқа муаллифлар эса мазмунли умумлашма сифатида баҳолайди. П.Митчелнинг нуқтаи назарига кўра педагогик технология барча жиҳатларига кўра ўзига хос ва самарали натижаларни қўлга киритиш имконини берувчи педагогик тизимни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолда таълим тизими доирасида олиб борилаётган тадқиқот назарияси ва амалиётининг муайян тармоғидир70. С.К.Исламгулова эса “...технологик лойиҳага асосланган таълим жараёнини ташкил этиш усули бўлиб, у аввалдан белгиланган муайян қоида ва талабларга жавоб беради71”, - деган қарашни илгари суради. Бошқа муаллифларнинг ҳам ёндашувлари бир-бирларидан фарқ қилади. М: техника ресурслари, ижтимоий субъектлар, уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда таълим шаклларини оптималлаштиришга йўналтирилган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг тизимли методи (ЮНЕСКО); педагогик мақсадларга эришиш йўлида фойдаланиладиган барча шахсий, ускунали ва методологик воситаларнинг тизимли йиғиндиси, уларнинг амал қилиш тартиби (М.В.Кларин); таълим жараёнига нисбатан ўзига хос ёндашув; ижтимоий- муҳандислик тафаккурининг педагогик ифодаси, технократик онгнинг педагогикага кўчирилган тасвири, таълим жараёнининг муайян стандарти (Б.Л.Фарберман); дидактик мақсад, талаб этилган ўзлаштириш даражасига эришиш, таълим жараёнини аввалдан лойиҳалаштириш (У.Н.Нишоналиев); ўқитувчининг ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян шароит ва изчилликда таъсир кўрсатиш, мазкур фаолиятнинг маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган сифатларни шакллантириш жараёни (Н.Саидаҳмедов. “Таълим технологияси” тушунчаси “таълим методикаси” тушунчасига нисбатан кенгдир. “Таълим технологияси” тушунчаси эса луғавий жиҳатдан (инглизча “An Download 176.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling