Мавзу: таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қЎллаш


Download 176.12 Kb.
bet3/3
Sana23.05.2020
Hajmi176.12 Kb.
#109288
1   2   3
Bog'liq
Мустакил иш AMINJON ABBOSOVICH

муддатли вақт оралиғида кечди. Қатор мамлакатлар – АҚШ, Англия, Япония,

Италияда таълим технологияси ва унинг муаммоларини тадқиқ этишга алоҳида

эътибор қаратилди. Таълим технологияси муаммоларини тадқиқ этувчи

ташкилотлар (м: Таълим коммуникацияси ассоциацияси, 1971 йил; Педагогик

таълим Миллий кенгаши, 1967 йил) тузилди, махсус журналлар (“Таълим

технологияси” (“Educatiohal Technology”), 1961 йил, АҚШ; 1970 йил, Англия;

1965 йил, Япония; 1971 йил, Италия; “Таълим технологияси ва дастурли

таълим”, 1964 йил, Англия; “Таълим технологияси соҳасидаги тадқиқотлар”,

1965 йил, Япония) нашр этилди.

Мустақиллик шароитида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари

фаолияти жараёнига янги педагогик технологияларни олиб киришга қаратилган

ҳаракат бир қатор етакчи ташкилотлар томонидан олиб борилмоқда. Хусусан,

AXELS, IREX, JICA, KOICA каби ташкилотлар томонидан олиб борилган

фаолият ўзининг самарадорлиги билан алоҳида аҳамият касб этди. Сўнгги ўн

йилликлар ичида юқорида номлари келтирилган ташкилотларнинг кўмагида

республиканинг бир қатор етакчи олий ўқув юртлари қошида Инновацион

марказлар (Педагогик технология марказлари) ташкил этилди.

Таълим ва тарбия жараёнида педагогик технологияларни қўллаш муайян

афзалликларга эга. Яъни технологик ёндашув орқали таълимий, педагогик,

ижтимоий фаолият қирраларини очишда янги имкониятлар яратилади.

Жумладан: натижаларни юқори аниқликда қайд этиш, педагогик жараённи

самарали бошқариш; мавжуд амалий тажрибани илмий асосда таҳлил қилиш,

қўллаш; таълимий ва ижтимоий-тарбиявий муаммоларни яхлит ҳал этиш; шахс

ривожланиши учун қулай шароитни таъминлаш; инсониятга ноқулай

ҳолатларнинг таъсирини камайтириш; ресурслардан оқилона фойдаланишни

йўлга қўйиш; кадрлар тайёрлаш миллий моделига мувофиқ самарадор янги

технологияларни ишлаб чиқариш, ижтимоий-педагогик муаммоларни ҳал этиш

имконини беради.

Педагогик технологияларнинг умумий моҳияти, устувор тамойиллари

ва асосий вазифалари. Таълим жараёнини технологик ташкил этишнинг

умумий мезони сифатида унинг аниқ ва пухта ўйланган мақсадга

йўналтирилганлиги қабул қилинган. Бунда асосий (умумий) ва жузъий

мақсадларни амалга ошириш учун муайян қонуният, жараён, тизим ҳамда унга

мос амаллар мажмуи тақозо этилади. Педагогик технологиянинг воситавий

йўналтирилганлиги эса унинг кенг имкониятларга эгалигини белгилаб беради.

Бу ўринда таълимнинг ташкилий жиҳатлари аввалдан, гўё ташқаридан

белгиланган мақсадларга эришиш усули сифатида қаралади. Мос равишда

амалга оширилиши талаб этиладиган жараёнлар моҳиятини таҳлил этиш,

уларни саралаш ўқув фаолияти мазмунини ҳисобга олмаган ҳолда йўлга

қўйилади.

Ўқув машғулоти учун таълим методларини танлашнинг муҳим шарти – бу

ўқувчиларнинг билим даражаларини олдиндан ташхислаш, уларнинг кўникма,

малакаларини мавжуд меъёрий талаблар билан таққослаш ҳисобланади.

Таълим жараёни ўқувчиларнинг белгиланган мақсад асосида ҳаракат

қилишларини узлуксиз назорат қилишни назарда тутади.

Педагогик технология таълим мақсадига ташкилий-услубий воситалар

ёрдамида эришиш мумкинлигини ифодалайди. Агар технологик тизимларда

асосий эътибор билимларни узатиш, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган

билимлар даражасини аниқлаш мақсадида назоратни йўлга қўйишга доир

ҳаракатлар тизимини ишлаб чиқишга йўналтирилган бўлса, методлар

мажмуасини танлаш асосан амалий (ёки тажриба) асосда амалга оширилади.

Таълим жараёнини самарали ташкил этишда уни лойиҳалаштириш муҳим



аҳамиятга эга.

Таълимнинг тўлалигича стандартлаштиришга йўналтирилганлиги

технологик ёндашувга хос бўлиб, у дидактикада таълимнинг асосий

жиҳатларидан бири сифатида эътироф этиладиган ва кейинги йилларда бутун

жаҳон педагогикасининг тадқиқот объектига айланган ўқитувчи, ўқувчи

ўртасида юзага келувчи муносабатлар мазмунини ифодалайди.

Таълим жараёнини лойиҳалашга технологик ёндашув қуйидаги асосий

босқичлардан иборат



Босқичлар кетма-кетлиги ўқитувчи ҳаракатларининг даврийлигини,

такрорланиб туришини ифодалайди. Босқичларнинг бир-бирига мувофиқ

равишда кетма-кет келиши ўқитувчи ҳаракатининг муайян мақсад, аниқ

назорат усуллари, таълим шаклига кўра бир неча маротаба такрорланиб бориши

ҳисобига ниҳоясига етказилишини англатади.

Бундай ёндашув таълим самарадорлигига эришиш, таълим жараёнининг

мазмунини, ўқувчига илмий билимларни турли воситалар ёрдамида етказиб

Таълим жараёнини технологик лойиҳалаш босқичлари

Таълим жараёнини лойиҳалаштириш – алоҳида олинган таълим

жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга

олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш

беришни назарда тутади. Таълим натижаси самарали равишда

ўзлаштириладиган билим, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги

тадқиқотчилик фаолияти, бу борада орттирилган тажриба, ўқувчиларда

ахлоқий-ҳиссий сифатларнинг шаклланганлиги билан белгиланади.

Таълим мақсадларини, баҳолаш мезонларини, таълимий шароитларни

такрорий ҳосил қилиш асосида тарбиявий фаолият жараёнига ҳам педагогик

технологияларни самарали тадбиқ этиш мумкин. Шу тарзда педагогик

технологиянинг асл моҳияти намоён бўлади, ўқув ва тарбиявий фаолият

ўртасидаги тафовут барҳам топади. Таълим технологияси таълим мақсадларини

аниқлаштириш, яхлит жараённи қисмларга ажратиш, таълим натижаларини

стандартлаштириш, таълим жараёнидаги самарали тескари алоқа,

автоматлаштириш имкониятларини такомиллаштириш каби муҳим таълимий

муаммоларни ижобий ҳал қилиш имконини беради. Мазкур муаммоларни ҳал

этишда мавжуд педагогик (автоматлашган ва автоматлашмаган) тажрибани

инобатга олиш, унга нисбатан танқидий муносабатда бўлиш мақсадга мувофиқ.

Педагогик технологиянинг ривожланиш истиқболлари унинг назарий

асосларини танқидий равишда таҳлил қилиш, таълим жараёнига нисбатан

самарали ёндашувнинг қарор топиши ҳисобига таъминланади. Яъни, маълум

вақт оралиғида педагогик технологиянинг назарий асосларини ўзгартириш

билан бирга унинг “муаммо майдони”ни ҳам ўзгартириш мумкин бўлади.

Таълим жараёнини технологик ёндашув асосида ташкил этиш бир қатор

дидактик вазифаларни ижобий ҳал этишни тақозо қилади. Чунончи, дидактик

мақсадлар рўйхатини ишлаб чиқиш, уларга мувофиқ равишда таълим

жараёнини лойиҳалаш, таълим жараёнини лойиҳалашда яхлит жараён, унинг

босқичлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш, ўқувчилар томонидан

ижтимоий тажрибанинг тўлақонли ўзлаштирилиши, барча ўқувчилар билим,

кўникма, малакалари даражаларининг тенглашувига эришиш ва ҳ.к.

Маълумки, ҳар қандай педагогик технология таълимнинг ривожлантирувчи

тамойилларига асосланган бўлиб, ўқувчи шахсини тарбиялашга

йўналтирилиши лозим. Педагогик технология назариясининг марказида таълим

жараёнининг раҳбари, айни вақтда, ушбу жараённинг ҳам субъекти, ҳам

объекти бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар туради. Шундай экан, бу субъектлар

ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ўзаро мулоқот, уларнинг бир-бирларига нисбатан

кўрсатадиган акс таъсирлари энг замонавий талабларга жавоб бера олиши

зарур. Бунинг учун ўқитувчи, аввало, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга

нисбатан қўйиладиган талаблар, таълимни ташкил этиш, бошқариш

тамойиллари, йўллари, ўқувчини ақлий, жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга

хизмат қилувчи усуллар, у билан ҳамкорлик қилиш, уни ўқиш, ўрганишга

йўналтириш, ўқувчи шахси фаолиятини тўғри ташкил этиш, улар билан

мулоқотга киришиш, педагогик фаолиятни ташкил этиш жараёнида юзага

келадиган муаммо, келишмовчиликларни биргаликда бартараф этиш,

аудиторияда ижодий, ишчанлик муҳитини ҳосил қилиш, ўқувчи фаолиятини



аниқ ва тўғри баҳолашга имкон берувчи методлар билан қуролланган бўлиши

лозим.
Download 176.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling