1.2-чизма
Товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг маҳсулот ҳажмини ҳисоблашда қўлланиши
Ижтимоий нафлилиги
Ўзгармас ѐки қиѐсий нархларда
Реал маҳсулот, яратилган товар ва хизматлар суммаси
Яратилган товар ва хизматлар
Яратилган товар ва хизмат- лар қийматини ҳисоблаш
Товар ва хизматларнинг пулдаги ифодаси
Ижтимоий қиймати
Жорий, яъни ўзгарувчи нархларда
Номинал маҳсулот, яъни товар ва хизматларнинг жорий нархдаги қиймати
Нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари – бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. Бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади (1.3-чизма).
1.3-чизма
Давлатнинг иқтисодий сиѐсати
Товар ѐки хизматнинг нафлилиги
НАРХ
Товар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий зарурий сарфлари (қиймат)
Нархга таъсир қилувчи омиллар
Пулнинг қадр-қиммати
Талаб ва таклиф нисбатлари
Рақобат курашлари
Турли хил солиқлар
Бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, гоҳ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб бўлади. Масалан, талаб ва таклиф нисбатини олайлик. Агар товарларнинг айрим турига талаб таклифга нисбатан баланд бўлса, ижтимоий қиймат ўзгармаган ҳолда нархнинг даражаси нисбатан юқори бўлади, ёки аксинча таклиф талабга нисбатан кўпроқ бўлса, ижтимоий қиймат ўзгармаган ҳолда нархнинг даражаси унга нисбатан паст бўлади.
Ҳозирги даврда иқтисодиёт назарияси бўйича чоп этилаётган кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларда нарх даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар қаторида пулнинг қадр-қиммати эътибордан четда қолмоқда. Ҳолбуки, пулнинг қадр-қимматининг ўзгариши ҳам нарх даражасига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу, айниқса, миллий валютани чет эл валюталарига айирбошлаш нисбатининг ўзгариши орқали яққолроқ намоён бўлади. Масалан, 1 АҚШ доллари 1300 сўмга тенг бўлган чоғда 10 доллар турувчи қандайдир товарнинг нархи 13000 сўм бўлади. Агар сўмнинг қадри ошиб, 1 доллар 1000 сўмга тенглашса, у ҳолда шу товарнинг нархи 10000 сўм бўлади. Нарх даражасига бошқа омилларнинг таъсирига алоҳида тўхталмаса ҳам бўлади. Чунки солиқ миқдори қанча кўп бўлса, нарх даражаси шунча юқори бўлиши ҳаммага аёндир. Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифалари кўриб чиқилганда янада яққол намоён бўлади. Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |