Наманган шаҳар 37-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган навбатдан ташқари педагогик кенгаш йиғилиши баённомасидан


Download 34.5 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi34.5 Kb.
#1469698

НАМАНГАН ШАҲАР 37-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЎТКАЗИЛГАН НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ПЕДАГОГИК КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИДАН


КЎЧИРМА
Наманган шаҳри 7 май 2023 йил Йиғилишда иштирок этди:
12 нафар бошланғич синф педагоглари
Йиғилиш раиси :Мактаб директори: U. Imomov
Маъсул котиб: Z. Abdunazarova
Йиғилиш меҳмони:
НДУнинг амалиёт раҳбари Г. Isoqova ,
НДУнинг амалиёт услубчиси Т.Жўраева
1 нафар амалиётчи талабалар:
Husanboyeva Lobarxon
КУН ТАРТИБИ:
1.Талабаларнинг педагогик амалиёт жараёнидаги иштироки.

  1. Педагогик амалиёт якуни бўйича маълумот.



ЭШИТИЛДИ:
Бу масала юзасидан йиғилиш раиси U. Imomov сўзга чиқиб, навбатдан ташқари ўтказилаётган педагогик кенгашни очиб берди. Нотиқ ўз сўзида таълим муассасада 2022-2023 ўқув йилининг 4-чорагида яъни, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Наманган Давлат университети БТ БT-ДУ-20 гурух талабаси Husanboyeva Lobarxon амалиётда бўлдилар. Улар мазкур мактабнинг тажрибали бошланғич синф ўқитувчилари 3-синф раҳбари Z. Abdunazaroova ва 4-синф раҳбари H.Xaydarovaga бириктирилган.
Ҳар бир амалиётчи талаба шу ўзларига бириктирилган бошланғич синф ўқитувчиларнинг ёрдамларида олийгохда олган назарий билимларини амалиёт жараёни орқали ўзлаштирганликлари ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш раиси U.Imomov 3-босқич БТ йўналиши BT-DU-20-гурух талабалари педагогик амалиёт ўтаганликлари ва уни ижобий якунлаганлиги билан табриклади. Келажакда уларнинг педагогик фаолиятларига омад тилади.
Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларидан бошланғич синфлар буйича ЎТИБД ўинбосари Z.Abunazarova сўзга чиқди. Нотиқ ўз сўзида БТ 3-босқич BT-DU-20-гуруҳ талабалари беш кунлик педагогик амалиёти давридаги фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, у ҳам талабаларнинг келгусидаги олийгохдаги ўқиши ва ишларига омадлар тилади.
Яна амалиётчиларга бириктирилган 3-4-синф раҳбарлари X.Haydarova, Z. Abdunazarovalar ҳам сўз чиқиб, ўзларига бириктирилган амалиётчиларининг фаолияти ҳақида ўзларини ижобий фикрларини баён этдилар.
Шундан сўнг, Наманган Давлат университети 3-босқич BT-DU-20-гуруҳ талабаларининг амалиёт раҳбари Г.Isoqova, амалиёт услубчиси Т.Жўраевалар ҳам сўз олиб, таълим муассасанинг маъмурияти ва педагог жамоаси аъзоларига талабаларнинг амалиёт ўташида яқиндан ёрдам берганликлари, касб сирларини эринмай ўргатганлари учун олийгох номидан ва ўз номларидан миннатдорчилигини билдириб, келгусида ҳам ҳамкорликлар давом этиши ва мустаҳкамланиб боришини таъкидлаб ўтдилар.
Юқоридагиларга кўра педагогик кенгаши аъзолари
ҚАРОР қилади:



  1. Наманган Давлат университетининг 3-босқич BT-DU-20-гуруҳ талабаsи Husanboyeva Lobar амалиёти давридаги педагогик иштироки ижобий деб баҳолансин.

  2. Наманган Давлат университетининг 3-босқич BT-DU-20-гуруҳ талабалари Husanboyeva Lobarxonning амалиёти давридаги педагогик иш фаолияти ижобий деб баҳолансин.



Йиғилиш раиси: U. Imomov
Котиба: M. Jabborova
Download 34.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling