НАМАНГАН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ
23-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўгрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан тасдиқланган Наманган вилоят ҳалқ таълим бошқармасининг 2019 йил 27 февралдаги № 38-сонли, Наманган туман халқ таълим бўлимининг 2019 йил 28 февралдаги 14-сонли буйруқларини амалда бажариш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўгрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан тасдиқланган Наманган вилоят ҳалқ таълим бошқармасининг 2019 йил 27 февралдаги № 38-сонли, Наманган туман халқ таълим бўлимининг 2019 йил 28 февралдаги 14-сонли буйруқлари асос учун қабул қилинсин.
2. Наманган туман халқ таълим бўлимининг 2019 йил 28 февралдаги 14-сонли буйруқ 2-иловасига асосан мактаб аттестация комиссиясини 1-илова қабул қилинсин.
3. Мактаб экспертларини 2-илова асосида ташкил этилсин.
6. Мактаблардаги аттестация комиссияларига:
- иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
- мазкур буйруқ ҳамда аттестацияга оид меъёрий ҳужжатлар билан таълим муассасаларининг ҳар бир педагог кадрларини таништириш;
- муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
- иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман халқ таълими бўлими аттестацияси комиссиясига буюртманома бериш вазифалари юклатилсин.
5. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |