III. Корхона ўз зиммасига олади
3.1 Таълим муассасалари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини дастур талаблари даражасида юқори савияда ўтказилишини таъминлайди.
3.2 Амалиёт ўташ даврида ўқувчиларни амалиёт дастурида кўзда тутилган ишларни бажаришлари учун гигиена меъёрларига мос келадиган етарли иш ўрни, асбоб-ускуналар, хом ашё материаллари билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
3.3 Амалиётчи ўқувчиларга амалиёт дастури асосида талаб этилган хужжат, ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур техника ва меъёрий ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат беради.
3.4 Амалиётчи ўқувчиларни техника хавфсизлиги талаблари асосида иш жойларида рўйхатдан ўтказади.
3.5 Таълим муассасасида касбий тайёргарлик жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналарнинг тажрибали ва малакали ходимларини амалиётлар ишчи дастурларини ишлаб чиқишда, илмий-амалий семинарларда ҳамда битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлари ҳимоясида фаол иштирок этишини таъминлайди.
IV. Томонларни шартнома бўйича жавобгарлик муддати.
1. Шартнома икки томон имзолаган кундан бошлаб амалиётни охирги кунигача ёки икки томон келишувига мувофиқ 1 йил муддат давомида ўз кучини сақлайди.
2. Шартнома икки нусхада тузилиб бир нусхаси Туракургон хизмат курсати ва сервис техникумида, иккинчиси _________________________________________ корхонада сақланади.
3. Шартнома бўйича келиб чиққан муаммолар Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ва қонуности хужжатлари доирасида ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |