Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси


-модда. Шахарларни ва бошқа ахоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш


Download 325 Kb.
bet7/10
Sana06.04.2023
Hajmi325 Kb.
#1277875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-йўналиш 2022 Паспорти

161-модда. Шахарларни ва бошқа ахоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
183-модда. Майда безорилик.
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сузлар билан сукиниш, фукароларга хакоратомўз шилкимлик килиш ҳамда жамоат тартибинива фукароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошка ҳатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини касддан менсимаслик.
Энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


187-модда. Жамоат жойларида алкоголь махсулотларини истеъмол қилиш.
Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, -
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш.
Тунги вақтда - соат 23.00 дан 06.00 гача - фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур ўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса - учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса - иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



Download 325 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling