Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси


Download 325 Kb.
bet2/10
Sana06.04.2023
Hajmi325 Kb.
#1277875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-йўналиш 2022 Паспорти

Ўртачирчиқ тумани ИИБ


Хизматни ўташ тартиби


Йўналиши: Ўртачирчиқ тумани Бунёдкор, Шоликор, Гулзор, Ўчоқли ва Саидовул-бахт МФЙлари ҳудуди


Хизматни ўташ вақти: 18-00 дан 06-00 гача.
Йўналиш маркази: 1-сонли ИИБ, 259-сонли МТП олди


Наряднинг йўналишдаги асосий хизмат вазифалари.

Жамоат тартибини сақлаш бўйича


Патруллик йуналишида жамоат тартиби ҳамда хавфсизликни, фуқаролар томонидан белгиланган қоида ва қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора кўриш.
Давлат бошқарув идораларининг қонунлари, фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ меъёрий хужжатларининг жамоат тартибини сақлашга доир талабларини билиш ва ўз ишида қўллаш.
Қонунларга риоя қилиши, жамоат тартиби ва қонунни бузган шахсларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган чора қўлланилганда, уларга қайси меъёрий хужжатга биноан ва кайси қонунбузарлик учун бу чора қўлланилганини тушунтириб бериш.
Хизмат ваколати доирасида депутатларга, давлат идораларига, мансабдор шахсларга, шунингдек жамоатчилик уюшмаларига, уларнинг идоралари ва вакилларига ўз вазифаларини бажаришда, шунингдек уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик бўлган ҳолларда ёрдам кўрсатиш.
Ўз ҳуқуқлари доирасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаб, ички ишлар идораларига олиб келиш.
Ёрдамга мухтож кишиларга, шунингдек бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш ва уларнинг қай вазиятда тан жарохати олганликларини аниқлаш.
Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида аҳоли учун хавф туғдирадиган қутирган итлар ва бошка ҳайвонлар пайдо бўлганда, ветеринария хизмати вакилларини чақириш, кишилар ҳаёти ва соғлигига хавф туғилганда уларни зарарсизлантириш, қурол қўллашгача бўлган чоралар кўриш, жарохат олган фуқароларни даволаниш муассасаларига юбориши.
Электр узатадиган симлар узилганда ва электр тармоғи кабеллари шикастланганда, канализация, сув, газ қувурлари, кўчалардаги ва бошқа жамоат жойларидаги ёриткичларнинг носозлиги аниқланганда авария хизматини чақириши, навбатчига хабар бериши ва техник ёрдам етиб келгунга қадар авария жойига бегона шахсларни қўймаслиги;
Қурилиш, таъмирлаш ва бошқа ишлар бажарилаётган жойларда тусиқларнинг йўқлиги ёки носозлиги хақида навбатчига хабар бериш, фуқароларни хавфли жойларга яқинлаштирмаслик чораларини кўриш.
Фуқаролардан ва мансабдор шахслардан тозалик ва ободонлаштириш қоидаларига риоя қилишни талаб қилиш, аниқланган камчиликлар хақида профилактика инспекториларига, навбатчига хабар бериш.
Кўчалар, хиёбонлар ва истирохат боғларидаги яшил кўчатлар, ҳайкаллар, тарихий ёдгорликлар, рекламалар, плакатларга зиён етказилишининг олдини олиш, айбдорларга нисбатан қонунга мувофиқ чора кўриш.
Фуқаролардан топилмаларни (хужжатлар, қимматбахо ва бошқа нарсалар) холислар иштирокида далолатнома асосида қабул қилиш ва уларни навбатчига билдиргида нарсаларнинг рўйхатини ҳамда топилмани топширган шахс хақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда топшириш.



Download 325 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling