Чортоқ тумани “Қорамурт” маҳалла хотин-қизлар фаоли Боқиева Наргиза Тохиржановна:
– Маҳалламиздаги Бўранова Айсара 26 ёшли 1-гуруҳ ногирони бўлган фарзандига Бўранов Асилбекга бепул берилган 33 млн.сўмлик ногиронлик аравачасидан миннатдор бўлиб, дуо қилмоқдалар.
Шунингдек, Исақова Ҳилола яшаш хонадонига 2 сотих ер майдонига бепул иссиқхона ташкил қилиб берилганлигидан, бугунги кунда 5-6 млн.сўм даромад олиб, тирикчилик манбаига эга бўлганлигидан миннатдорчилигини билдирди.
13) Янгиқўрғон тумани “Парамон” маҳалла хотин-қизлар фаоли Эргашева Мавжуда:
– Мухтарам Президентимизнинг аёл бахтли бўлса юрт бахтли бўлади деган гапларида жуда кучли маъно бор. Ўзим ишлаётган маҳалламдаги ота-онасидан ажраган Юсуббекова Мавжуда 2022 йил олий ўқув юртига ўқишга кирди, Вазирлар Маҳкамасининг 585-сонли қарори асосида ўқиши учун контракт тўловлари тўлаб берилди. Агар Юртбошимиз томонидан бундай имконият яратилмаганида ушбу фуқаро ўқишни давом эттира олмаган бўлар эди. Юртбошимиздан мингдан-минг миннатдормиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |