Наманган вилоятида 9 июнь санасида ўтказилган учрашувда маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар
Download 30.07 Kb.
|
Наманган билдирилган таклиф мулохазалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Наманган шаҳар “Алпомиш” маҳалла хотин-қизлар фаоли Турғунова Мохижахон
- Давлатобод тумани “Орзу” маҳалла хотин-қизлар фаоли Расулова Саида
- Давлатобод тумани “Давлатобод” маҳалла хотин-қизлар фаоли Эгамбердиева Ҳулкарой
- Янги Наманган тумани, “Меҳнатобод” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Муяссарой Юсупова
- Косонсой тумани “Замондош” маҳалла хотин-қизлар фаоли Рустамова Шарофатхон
- Мингбулоқ тумани “Пахтакор” маҳалла хотин-қизлар фаоли Солиханова Гулчехра
- Норин тумани, “Дўмар” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Гулнора Ҳамроева
- Поп тумани “Миришкор” маҳалла хотин-қизлар фаоли Одилова Улуғой
Наманган вилоятида 9 июнь санасида ўтказилган учрашувда маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан билдирилган ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР 1) Наманган шаҳар “Алпомиш” маҳалла хотин-қизлар фаоли Турғунова Мохижахон: – Авваломбор Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуслари билан турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар, хусусан хотин-қизларга яратилаётган имкониятлардан, ўз маҳалламда унумли фойдаланмоқдаман. Жумладан, маҳалламдаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 7 нафар хотин-қизларга ижтимоий уйлар берилди. Уларнинг хонадонларига борганимда Давлатимиз Раҳбарини йиғлаб дуо қилишмоқда. 2) Давлатобод тумани “Орзу” маҳалла хотин-қизлар фаоли Расулова Саида: – Муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилган “Аёллар дафтари” тизими орқали шу кунгача 260 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар муаммолари тизимли равишда ҳал этилди. – Хусусан, Президентимиз томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган имтиёзлардан руҳланиб маҳалламиздаги “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичида киритилган ва амалий ёрдам кўрсатилган Юсупова Султонхон “Наманган Баязид 2022” ташкил этиб, 140 дан ортиқ хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиб келмоқда. 3) Давлатобод тумани “Давлатобод” маҳалла хотин-қизлар фаоли Эгамбердиева Ҳулкарой: – Муҳтарам Президентимиз томонларидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар ижроси маҳалламизда амалга оширилмоқда. Маҳалламиздаги бешлик бир ёқадан бош чиқариб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизларни муаммоларини бартараф этишяпти. Бизни маҳалламиз кўп қаватли уйлар бўлганлиги сабабли аҳоли ҳар жойдан кўчиб келган. “Тараққиёт стратегияси”нинг 69-моддасида аёлларни соғлом турмуш тарзига алоҳида эътибор қаратилган. Маҳаллада ташкил этилган “Соғломлаштириш маркази”да хотин-қизлар спорт билан шуғулланиб, тўғри овқатланиш тартибига риоя этиш мақсадида табий гиёҳлардан тайёрланган чойларни истеъмол қиладилар. Шунингдек, Туркиянинг зилзиладан талофат кўрган ҳудудидан элчихона орқали Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаро Абдуллаева Ҳалимахон кўзларида ёш билан Юртбошимиз кўмаклари билан Ватанга қайтиб келганидан шукроналик туйғуларини билдирди. – Маҳалламиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногирони Ғаниева Дилфузанинг мураккаб жарроҳлик амалиёти учун 32 млн.сўм миқдорида пул маблағи ажратилди. Бугунги кунда Дилфузанинг соғлиги яхшиланган. Давлатимиз Раҳбарининг хотин-қизлар учун яратиб бераётган бу каби имкониятларидан миннатдорлигини билдирди. 4) Янги Наманган тумани, “Меҳнатобод” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Муяссарой Юсупова: Биз хотин-қизлар қадр қиммати, ҳуқуқлари қадр топган юртда яшаётганлигимиздан бағоят ҳурсандмиз. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан эътироф этилётган барча ислоҳотлар биз хотин-қизлар қадр-қимматимиз улғуғ бўлишига ва бахтли яшашимиз учун хазмат қилиб келмоқда. Бежиз айтишмайди “аёл бахти – оила тинчлигини, оила тинчлиги эса жамиятимиз мустаҳкамлигини таъминлайди”. Маҳалламизда бандлиги таъминланмаган хотин-қизларни лидер ҳунармандларга устоз-шогирд анъанасида бириктириб келмоқдамиз. Мирахмедова Шарифа мисолида айтадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилигимизнинг тўнчилик йўналишини 30 дан ортиқ маҳалладаги хотин-қизларга ўргатиб келмоқда. Бу билан уларнинг бандлиги таъминланди. Субсидия асосида тўртта тикув машинаси олиб фаолиятини кенгайтиришга эришди. Маҳалламиздаги ҳар бир хотин-қизлар ҳам моддий, ҳам маънавий бой бўлишга қаратилган юртда яшаётганлигидан мамнун. Фурсатдан фойдаланиб маҳалламиздаги барча хотин-қизлар номидан яратилаётган шарт-шароитлар учун Ютрбошимизга чуқур миннатдорлигимизни етказишингизни сўрайман. 5) Косонсой тумани “Замондош” маҳалла хотин-қизлар фаоли Рустамова Шарофатхон: – Маҳалламиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож Атабекова Ферузага мураккаб жарроҳлик амалиёти учун 18 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилди ва бугунги кунда ушбу оиланинг ҳурсандчилигининг чеки йўқ. – 2 гуруҳ ногирони Тошпўлатова Муаззамхон 2022 йил олий ўқув юртига Вазирлар Маҳкамасининг 402-сонли қарори асосида ўқишга қабул қилинди. Агар Юртбошимиз томонидан бундай имконият яратилмаганида ушбу фуқаро олий таълим муассасасига имтиёзли равишда қабул қилинмаган бўлар эди. Бунинг учун Юртбошимизга мингдан-минг миннатдорчилик билдирамиз. 6) Мингбулоқ тумани “Пахтакор” маҳалла хотин-қизлар фаоли Солиханова Гулчехра: – Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан маҳалладаяратилган тизими “бешлик” ҳамкорлик ўрнатиб олган ҳолда, оилалар тинчлиги, ажримлар, жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар сиёсати ва бошқа йўналишларда тизимли ишлар олиб бормоқдамиз. Шуни таъкидлаш керакки, маҳалламдаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган Тожибаева Турғунжон 1 нафар фарзанди (Йўлдашев Орифжон 2-гуруҳ ногирони) билан турар жой шароитини яхшилаш мақсадида имтиёзли уй ажратиб берилди. Ушбу хонадонга ҳолидан хабар олгани ташриф буюрганимда, хонадон эгаларининг ҳурсандчилигини чеки йўқлиги ва Давлатимиз раҳбарига мингдан-минг миннатдорлигини билдирмоқда. 7) Норин тумани, “Дўмар” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Гулнора Ҳамроева: Мен Ўзбекистондек давлатда, ушбу диёрда туғилганидман жуда бахтлиман. Биргина мисол таълим соҳасида жуда катта имкониятлар эшиклари очиб берилди. Бизнинг қишлоқда 17-сонли мактабни 2022 йили 38 нафар ўқувчилар мактабни битиришди. Уларнинг 24 нафари олий ўқув юртларга қабул қилинди. Ана шу 24 нафар келажагимиз умидларининг 1 нафари менинг фарзандим бўлади. Фарзандим Москванинг “Рудин” номли халқаро университетини Дипломатия йўналишида битириб, бугунги кунда Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида фаолият олиб бормоқда. Мен бундан бахтлиман. Сабаби, Президентимизнинг ёшларимизга бўлган эътиборлари, улар учун ажратган имкониятларининг натижасидир. Ёшлигимизда бизларда бундай имкониятлар бўлмаган. Магистратура йўналишида имтиёз асосида ўқиётганлари ёшларимизнинг бахтидир. Мана шу каби ёшлардан бўлган Наманган давлат муҳандислик олийгоҳини доктарантура йўналиши 1-босқичида менинг яна бир фарзандим таҳсил олмоқда. Бундан янада бахтиёрман. Яқин ўтмишда фарзандларимиз олийгоҳларга киришда қийинчиликлар бўлди. Қиз фарзандим 5 йил олийгоҳга кира олмади. Ота-онамиз бизларни олий маълумотли бўлишимизга эришдилар. Мен ўз ҳаётим давомида шунга амин бўлдимки, биргина диплом инсонни бутун умр боқади. Шуни фаҳмлаган ҳолда қизимни Қирғизистонинг Жалолобод шаҳридаги тиббий олийгоҳга таълим олиш учун олиб бордим. Мен онаман ва ҳаёлим туну-кун тоғнинг у тарафидаги фарзандимда бўларди. Чунки ўша пайтлар нотинч, пандемия бўлиб турган замон эди. Фарзандим қай ҳолда таҳсил олаётган экан деган ҳаёл тинч қўймасди. Отам, онам имконсиз қолган шароитда муҳтарам Юртбошимиз дардимга малҳам бўлди. 2019 йил ковид пандемияси шароитида Президентимиз турли мамлакатларда таҳсил олаётган ёшларимизни Ўзбекистонга, ўз бағриларига олдилар. Мана бугун фарзандим Фарғона тиббиёт билим юртининг 5-босқични тамомламоқда. Бугун биз бахтли оналармиз. Бугун хотин-қизлар фоли сифатида 3 йил давомида ишлаб келяпман. Таълим соҳасида 30 йил фаолият олиб бордим. 30 йиллик босиб ўтган даврга 3 йиллик ҳаётимни алишмайман. Нимагаки, мен бугун қишлоғимиздаги ҳар битта аёлнинг дарди билан яшаяпман. Уларнинг тонг саҳарлаб мени йўқлашидан, “қаердасиз?” деган саволидан фахрланаман. Сабаби мен уларга керак эканман. Бугун мен ўз қалбимга тугиб қўйдим, бу соҳадан нафақага чиқганимда қишлоғимнинг “Оқила аёли” бўлиб ишлайман. 8) Поп тумани “Миришкор” маҳалла хотин-қизлар фаоли Одилова Улуғой: Муҳтарам Президентимизнинг аёлларга нисбатан алоҳида эътибори, шунингдек талаба қизларга моддий, маънавий, ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар қатламига бўлган эътибор ушбу лавозимига ўз номзодимни тавсия қилишига сабаб бўлди. Шунингдек, 300-сонли қарор асосида маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатишнинг янгича тизими йўлга қўйилганлиги ижтимоий хизмат модули яратилганлиги, шунингдек бугунги кунда ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш бўйича “Аёллар дафтари”га 73 нафар хотин-қизларимиз киритилганлиги, уларга босқичма-босқич ёрдам бериб келинаётгани, масалан уй-жойга муҳтож 1 нафар аёлга давлат томонидан бепул уй-жой билан таьминлангани, 20 нафардан ортиғига ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, 15 нафарини ўзини-ўзи банд қилишга эришилган. 1 нафар аёлимизнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилишига кўмаклашилди. 40 нафарига “Аёллар дафтари жамғармасидан ” бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди. Download 30.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling