Намду ўҚув-услубий кенгаши йиғилиши 6-баённомасидан кўчирма
Download 45.06 Kb.
|
Укув услубий кенгаш баеннома РАТ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- Ушбу масала юзасидан ўқув-услубий кенгаш қарор қилади
- Йиғилиш раиси: Д.Холматов Ўқув-услубий кенгаш котиби: А. Тўхтабаев
НАМДУ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ 6-БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА Наманган шаҳри 15.01.2020 Йиғилиш раиси: Д. Холматов Йиғилиш котиби: А. Тўхтабаев Қатнашдилар: Ўқув-услубий кенгаш аъзолари, жами 52 киши қатнашди. КУН ТАРТИБИ 2. Ўқув-услубий адабиётларни нашрга тавсия этиш ҳақида Маърузачи: Ўқув-услубий кенгаш раиси- Д. Холматов ТИНГЛАНДИ: Ўқув-услубий кенгаш раиси Д. Холматов сўзга чиқиб, Информатика кафедрасининг 2019 йил 10 декабрдаги 5-сонли йиғилиш ҳамда Математика факультетининг 2019 йил 10 декабрдаги 5-сонли йиғилиш қарорлари билан тавсия этилаётган Информатика кафедраси ўқитувчилари И.Тиллабоев ва О.Жамоловлар томонидан “Берилганлар базасини бошқариш тизимлари” фанидан мустақил таълим учун услубий кўрсатма ҳамда, “WEB технологиялари” фанидан мустақил таълим учун услубий кўрсатма тайёрлаганлиги ва университет ўқув-услубий кенгаши муҳокамасига тақдим этганлиги, шунингдек, ушбу методик тавсия учун ички ва ташқи ижобий тақризлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур масала юзасидан ўқув-услубий кенгаш аъзоси Ш. Болтибаев ҳам сўзга чиқиб, услубий қўлланмада 5130200 Амалий математика кундузги таълим йўналиши талабаларига “Берилганлар базасини бошқариш тизими”, ” WEB технологиялари”фанларидан мустақил таълим машғулотлар учун мўлжалланган бўлиб, фаннинг ишчи ва ўқув дастури асосида тузилган. Услубий кўрсатма берилган ҳар бир мустақил таълим машғулоти учун тузувчилар томонидан ишнинг мақсад ва вазифалари, керакли восита ва тушунчалар, масала ечиш учун ғоялар ва дастурлари ҳамда бажарувчига муайян (конкрет) топшириқлар қўйилган, нашрга тавсия этиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. Ушбу масала юзасидан ўқув-услубий кенгаш қарор қилади: 1. Информатика кафедраси ўқитувчилари И.Тиллабоев ва О.Жамоловлар томонидан тайёрланган “Берилганлар базасини бошқариш тизимлари”, “WEB технологиялари” номли услубий кўрсатмалар нашрга тавсия этиш бўйича ички ва ташқи тақриз ҳамда Математика факультети экспертлар гуруҳи томонидан берилган ижобий тақриз маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Берилганлар базасини бошқариш тизимлари”, “WEB технологиялари” фанларидан услубий кўрсатма нашрга тавсия этилсин. Йиғилиш раиси: Д.Холматов Ўқув-услубий кенгаш котиби: А. Тўхтабаев Download 45.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling