Наммпи “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Р
Download 49.85 Kb.
|
1-mavzu Moliyaviy xisobotlarni tayyorlashning konseptual asoslari.
1-мавзу. Moliyaviy xisobotlarni tayyorlashning konseptual asoslari. Хўжалик юритувчи субъектларида молиявий ҳисоботнинг шакллари ўрни ва аҳамияти, молиявий ҳисобот мақасад ва вазифалари, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ва маблағлар баҳолаш ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларни тан олиш усуллари. 1. Молиявий хисоботнинг мазмуни ва шакллари. Узбекистон Республикасининг «Бухгалтерия хисоби тугрисидаги конунига» асосан ва 1997 йил 15 февралдаги Молия вазирлигининг 5-сон буйругига мувофик хужалик юритувчи субъектлар урнатилган муддатларда ва тегишли адресларга куйидаги шакл ва хажмда чорак ва Йиллик мол иявий хисоботлар топширадилар. Чет эл инвестицияси иштирокида ташкил килинган кушма корхоналар факат йиллик хисобот топширадилар: а) йиллик хисобот куйидаги шаклларнинг мажмуасидан ташкил топади: — бухгалтерия баланси - 1 шакл; — молиявий натижалар тугрисида хисобот - 2 шакл; — дебиторлик ва кредиторлик карзлари тугрисида маълумотнома — 2а шакл; — асосий воситаларнинг харакати тугрисида хисобот — 3 шакл; — пул окимлари тугрисида хисобот - 4 шакл; — хусусий капитал тугрисида хисобот - 5 шакл; — тушинтириш хати. в) ярим йиллик хисобот куйидаги хисобот шаклларини уз ичига камраб олади: — бухгалтерия баланси - 1 шакл; — молиявий натижалар тугрисида хисобот - 2 шакл; — пул окимлари тугрисида хисобот - 4 шакл; — дебиторлик ва кредиторлик карзлари тугрисидаги маълумотнома - 2а шакл. с) чораклик (уч ойлик) хисобот куйидаги шакллардан ташкил топади: — бухгалтерия баланси — 1 шакл; — молиявий натижалар тугрисида хисобот - 2 шакл; — дебиторлик ва кредиторлик карзлари тугрисида маълумотнома - 2а шакл. Йиллик молиявий хисоботга, субъект фаолиятининг хисобот йилидаги якуний натижаларига таъсир этувчи асосий омиллар, субъектнинг йиллик молиявий хисоботи ва соф фойдани таксимлаш буйича кабул килинган акциядорлар йигилишининг карорлари, молиявий хисоботнинг текширилганлиги тугрисидаги аудиторлик хулосалари илова к;илинади. Агар кириш баланси йил бошига узгартирилган булса, у холда хисоботга илова килинган тушунтириш хатида узгартириш сабаблари тушунтирилади. Шунингдек, унда кабул килинган ва кейинги йилга кабул килиниши керак булган хисоб сиёсати (агар у хисобот йилидаги кабул килингандан фарк килса) келтирилади. Молиявий хисобот шаклларидаги кузда тутилган хамма курсаткичлар келтирилади. У ёки бу модда (сатр, устун) тулдирилмаган холларда, яъни субъектнинг керакли активлари, пассивлари, жараёнлари булмаганда, уша моддалар (сатрлар, устунлар) чизиб куйилади. Шаклнинг мукова кисми куйидаги тартибда тулдирилади. Зарурий кисм "Хужалик юритувчи субъект"да - корхонанинг (белгиланган тартибда руйхатга олинган таъсис хужжатларига биноан) толик номи ва унинг коди ОКПОга мувофик курсатилади. Зарурий кисм "Тармок (фаолият тури)"да - тармок (фаолият тури) ва унинг коди ОКОНХга мувофик курсатилади. Зарурий кисм "Давлат мулкини бошкариш органи"да- давлат ёки худудий (arap шундай субъект мавжуд булса) субъект устидан бошкарув хукукига эга булган ва молиявий хисобот юбориладиган органнинг номи курсатилади. Зарурий кисм "Манзили "да — субъектнинг алока учун тулик манзили курсатилади. Зарурий кисм "Назоратдаги микдор" - субъект томонидан тулгазилмайди. Йил (чорак)лик хисобот тузишда субъектнинг эгаси ва давлатнинг манфаатларига риоя этиш, инвесторлар, кредиторлар, акциядорлар, солик нозирликлари, таъсисчилар, банк муассасалари, халкаро стандартларнинг талабларини хисобга олиш ва Узбекистон Республикаси Президентининг амалдаги Фармонларидан, Узбекистон Республикасининг "Бухгалтерия хисоби тугрисидаги" Конунидан, Вазирлар Махкамасининг тегишли карорларидан, Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил 4 апрелдаги 17-02/28-сонли хатидан, Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексидан, хамда бухгалтерия хисобини юритиш ва хисобот тузишга тааллукпи барча амалдаги йурикномалардан фойдаланиш зарур. Корхона, ишлаб чикариш бирлашмаси ва ташкилот узининг барча булинмаларининг молиявий-хужалик фаолиятининг курсаткичларини хисобот шаклларининг маълумот-ларига киритиши шарт. Молиявий хисобот тузишда хисобот даврининг энг охирги календар куни хисобот тузиш куни хисобланади. Тугатилган ёки кайта ташкил килинган, мулкчиликнинг давлат шаклини жамоа шаклига узгартирган субъект хисобот даврида йил бошланганидан то тугатилган (кайта ташкил килинган) давригача хисобот беришнинг амалдаги шакллари буйича хисобот топширади. Янгидан ташкил этилган субъектлар уз маблаглари ва уларнинг манбаларини (сотиб олиш, кабул килиш кийматида) хисоботда, уларни белгиланган тартибда руйхатга олинган ойнинг 1 кунидан бошлаб хисобот йилининг 31 декабрига, хисобот йилининг 1 октябрдан кейин ташкил килинган субьектлар эса, давлат томонидан руйхатга олинган кунидан бошлаб хисобот йилидан кейинги йилнинг 31 декабрига курсатадилар. Субъект балансининг моддалари тулик, утказилган активлар ва пассивлар инвентаризация (йуклама)сининг маълумотларига асосланган булиши керак. Бунинг учун, йиллик хисоботни такдим этишга кадар, амалдаги доимий инвентаризация комис- сиясининг аъзолари томонидан инвентаризация натижасида аникпанган моддий бойликларнинг хакикий микдори билан бухгалтерия хисоби маълумотлари уртасидаги фарклар тугриланиши лозим. Шунингдек, дебитор ва кредитор карзлари хам таккослаш далолатномаси узаро тасдикланган хисоблашиш жараёнидаги колдиклари расмийлашти-рилган хатлар асосида инвентаризация утказилган булиши керак. Йиллик хисоботга илова килинадиган тушунтириш хатида, утказилган инвентаризацияларнинг сони ва натижалари шунингдек, инвентаризация муддати утказилган инвентаризацияларнинг сони ва натижалари шунингдек, инвентаризация утказилмаган булса, унинг сабаблари акс эттири-лиши шарт. Баланс моддаларининг микдори молия, солик органлари ва банк муассасаларининг хисоблари билан таккосланган ва айнан бир хил булиши шарт. Ушбу хисоблашишлар буйича ноаник микдорларни балансда колдиришга йул куйилмайди. Молиявий хисоботнинг тегишли шаклларида бирорта учириш ёки чизиб тугрилаш булмаслиги керак. Агар шундай холларга йул куйилса, зато тузатилган сана курсатилган холда хисоботнинг ушбу шаклларига масъул шахслар имзо чекиб тасдикпанган ва ушбу шахсларнинг тегишли изохлари булиши шарт. Жорий йил хисоботи (у.тасдикпангандан сунг) маълумотларининг хам, жорий хисобот, маълумотларининг хам нотугрилиги эътироф этилса, бу нарса жорий хисоботда (хатога кайси даврда йул куйилган булса уша давр хисобига, чорак, йил бошидан) тугриланади. Йиллик молиявий хисоботни текшириш мобайнида ишлаб чикариш харажатларига, унга боглик булмаган харажатларни кушиш натижасида даромаднинг яширилганлиги ёки молиявий натижанинг камайтирилганлиги аникланган холларда, жорий йилги бухгалтерия хисоби ва хисоботига узгартириш киритилмасдан, балки хисобот даврида аникланган жорий йил фойдаси куринишида хисоботда акс эттирилади. Download 49.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling