Намоз ўҚиш тартиби
Download 33.31 Kb.
|
NAMOZ uz-assistant.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОТИҲА СУРАСИ
НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир. БОМДОД НАМОЗИ Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат. Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади: 1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим”, деб кўнгилдан ўтказилади. 2. «Аллоҳу акбар”, деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар. 3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади. Аёллар ўнг қўлни чап қўл ус-тида тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар. Бу ҳол «қиём” дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади. САНО ДУОСИ Субҳ`анакалл`оуҳумма ва биҳамдика ва таб`арокасмука ва та`аъла жаддука ва л`а il`аҳа ғойрук. Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир”. ФОТИҲА СУРАСИ Аъ`узу билл`аҳи минаш шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Ал ҳамдулилл`аҳи роббил ‘`алам`ийн. Ар-роҳм`анир роҳ`ийм. М`алики явмидд`ийн. Ийй`ака наъбуду ва ийй`ака настаъ`ийн. Иҳдинас сир`отол мустақ`ийм. Сир`отоллаз`ийна анъамта ‘алайҳим ғойрил мағз`уби ‘алайҳим валазз``олл`ийн. Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, ( У ) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, ( У ) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг (пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қавмининг «Аллоҳнинг фарзанди bor» дейдиган)ларнинг эмас! Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади. Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади: Download 33.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling