BIRINCHI AMALIY MASHG’ULOT
MASHG’ULOT MAVZUSI
Ҳуқуқ нормалари ва уларнинг тузилиши: гипотеза, диспозиция ва санкциялар
MASHG’ULOT MAQSADI:
Талабаларда ҳуқуқ нормаларини тузилишини таҳлил қилишни ўргатиш, ҳамда билим ва кўникмаларини шакллантириш.
NAMUNAVIY MASALALAR YYECHIMI
VA MUSTAQIL ISH UCHUN MASALALAR
Ҳуқуқ нормаси, норма нима эканлигини ўрганишдан аввал ҳуқуқнинг ўзи нима эканлигини ойдинлаштириб олишимиз керак. О. Хусанов ва Х Азизовлар ўзлариниг “Давлат ва ҳуқуқ асослари” номли изоҳли луғатларида “Ҳуқуқ - бажарилиши мажбурийлиги ўрнатилган юриш-туриш қоидалари, хатти-ҳаракатларидир” деб оддий ва лўнда таъриф берадилар. Ҳуқуқнинг мажбурийлиги давлат томонидан ўрнатилади ва бажарилиши таъминланади.
“Норма” сўзи лотинчадан таржима қилинганда “қоида”, “намуна” маъносини англатади. Ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан белгиланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза қилинадиган барча учун мажбурий хулқ-атвор қоидаси.
Ҳуқуқ нормаси умумий хулқ атвор қоидаси сифатида:
1) ҳаётий муносибатлардаги типик, такрорланиб турадиган нарсаларни умумлаштириш зарурати натижасида шаклланади;
2) шахси аниқланмаган ва кўп марта қўллашга мўлжалланган бўлади;
3) ҳамиша қандайдир умумий белгиларга эга бўлган шахс (юк жўнатувчиларга, юк олувчиларга, йўловчиларга ва ш.к.)га қаратилган бўлади.
1.1-мисол. Уставнинг 54-бандига мувофиқ, юк жўнатувчи вагонларга ва контейнерларга белгиланган техник нормалардан кам бўлмаган миқдорда юк ортиши шартлиги – кўрсатиб ўтилган.
Юк жўнатувчиларнинг вагон ва контейнерларга юк ортиши жуда кўп маротаба такрорланиб турадиган, темир йўл ва юк жўнатувчилар ўртасидаги типик ҳуқуқий муносабат. Ушбу модда темир йўлнинг ташиш воситалари – вагон ва контейнерлардан самарали фойдаланиш зарурияти натижасида шаклланган, кўп маротаба қўллашга мўлжалланган ва умумий белгиларга эга бўлган шахслар юк жўнатувчиларга қаратилган.
Вагонларга ва контейнерларга юклашнинг техник нормалари № 160 темир йўл транспортида ташиш қоидалари ва тарифлар Тўплами (Министерство путей сообщения Российской Федерации. Сборник правил перевозок и тарифов железнодорожного транспорта № 160. М.: Транспорт, 1992. – 96 с.)да эълон қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |