Naqqoshlik va naqqoshlikda ishlatiladigan asbob uskunalar


Download 86.61 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi86.61 Kb.
#1533032
Bog'liq
NAQQOSHLIK VA NAQQOSHLIKDA ISHLATILADIGAN ASBOB


NAQQOSHLIK VA NAQQOSHLIKDA ISHLATILADIGAN ASBOB – USKUNALAR.
Наққошлик
Безакли санъатнинг кенг тарқалган шакли бўлмиш наққошлик башарият маданиятимизнинг ҳамма босқичларида унга ҳамроҳ бўлиб келган. Унинг энг оддий принцплари – уйғунлик, бир-бирига мутаносиблик ва усулларнинг қайта такрорланишидир. Кўп асрлар мобайнида унинг бадиий анъаналари вужудга келди. Наққошлик анъаналари санъатининг ана шу турини ўргатиш методлари сифатида ҳам авлоддан-авлодга ўтиб келган. Бунда халқ усталаримизнинг хизмати беқиёсдир. Наққош уста ўз ишида рангнинг табиий жилосидан, бежирим шаклдан, материал фактурасидан моҳирлик билан фойдаланиб, ёрқин ифодаликка эришади. Нақшнинг энг яхши намуналари бой ижодий фантазия орқали бирлаштирилган шаклларнинг мақсадга мувофиқлиги ва гўзаллиги билан фарқланади. Мазкур лекция курсида замонавий компьютер техналогиясидан фойдаланиб, содда нақш композицияларини тузиш ва уларни ранглаш усуллари ёритиб берилган.
Наққошлик фанидан лекция курсининг асосий мақсади, Олий ўқув юртлари учун тайёрланган ўқув дастурларидан жой олган мавзуларни ёритиб бериш, вазифаларни бажариш методикасини ишлаб чиқиш, ўқувчиларни устоз ва шогирд миллий анъаналарини давом эттиришга, нақш композицияларининг турларини, уларни чизиш усуллари ва мос равишда қўллаш қоидаларини ўргатишга қаратилган.
«Наққошлик» фанининг асосий мақсад вазифалари қуйидагилар киради:
- наққошлик фанини ташкил қилиш, унинг мазмуни, наққошликда турли композициялар тузиш усуллари, уларга қўйиладиган талаблар билан таништириш;
- наққошлик фанида ишлатиладиган материаллар ва асбоб-ускуналар, уларни ишга тайёрлаш;
- талабаларга оддийдан мураккабга қараб турли нақш композицияларини мукаммал тузишни ўргатиш;
- талабаларга наққошлик, ганч щймакорлиги, миниатюра, ашёшунослик ва бошқа фанлардан олган билим малакаларини мустаҳкамлаш, турли шаклдаги буюмларга нақш композицияси тузишни ўргатиш, шу билан бирга рангларни мос келадиган қилиб танлаш, турли материалларга ишлов беришни эътибор қаратади;
- ҳажмли буюмларни нақшлаш усулларини ўргатиш;
- интерьер ва экстерьер безаги учун турли нақш композицияларини тузишни ўргатиш;
- наққошлик дарслари асосида Шарқ амалий санъатининг гўзаллиги, фалсафий, руҳий ва тарбиявий қирралари билан таништириш.
«Наққошлик» фани бўйича талабалар билимлари ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар:
- талабани фаннинг мақсад ва вазифаларини билиши;
- ўқув ва тарбия жараёнида наққошлик фанининг роли;
- композиция, ранг, материаллар, уларни ишга тайёрлашни билиши;
- иш қуроллари, мосламалар, уларни ишга тайёрлашни билиши;
- оддий нақш элементларини ёддан билиши ва улар ёрдамида турли нақш композициялари туза олиши;
- гириҳ ва гулли гириҳ нақш композицияларини туза олиши;
- турли ҳажмли буюмларига нақш композицияси чиза билиши;
- халқ усталаримиз ижодидан нусҳа кўчира олиш малака ва кўникмаларига эга бўлиши;
- интерьер ва экстерьерни безаш учун нақш композициялари чиза олиш ва янги технологиялардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
«Наққошлик» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.
Бу фан В 5140700, В 5140900 йўналишларига кирган «Ёғоч ва ганч ўймакорлиги», «Кулолчилик», «Миниатура», «Хаттотлик», «Қаламтасвир», «Рангтасвир», «Чизмачилик», «Бадиий безаш санъати» ва бошқа фанлар билан бевосита боғлиқдир.
Фанни ўқитишдаги янги технологиялар.
Фанга оид турли адабиётлар, кўргазмали қуроллар, замонавий техник воситалардан кенг фойдаланиш. Янги ахборот технологияларини қўллаш.
Наққошлик дарслари янада самарали ўташи учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир:
- дарсларда янги педагогик мехнологиялардан ўринли фойдаланиш;
- таълимнинг замонавий техникавий воситаларини қўллаш;
- дарсларда халқ оғзаки ижоди намуналари, уста шогирд анъаналаридан кенг фойдаланиш;
- талабалар ишларидан кўргазмалар қилиш;
- кўргазмали қуроллардан фойдаланиш;
- талабаларни ўз касбига қизиқтириш йўлларидан унумли фойдаланиш;
- талабаларнинг индивидуал хусусаиятларини, университетнинг моддий база-сини ҳисобга олиш;
- фанга оид ишлатиладиган атамаларнинг луғовий маъносини атрофлича ўрга-ниш ва бошқалар;
Наққошлик курси олдида турган таълим-тарбиявий масалаларини ижодий ҳал қилишда аудиториядан ташқари ишлар муҳим роль ўйнайди. Булар:
- тасвирий санъат, халқ амалий санъати, тарих музейларига, наққош усталар безаган иншоатларга, меъморчилик обидаларига, коллежларга вақўшимча таълим муассасаларига «Усто» ва «Мусаввир» устахоналарига саёҳатлар;
- наққош усталар, олимлар билан учрашувлар;
- талабалар ишларидан кўргазмалар ташкил этиш;
- машҳур наққошларнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб ижодий журналлар ишлаш;
- амалий санъат усталарининг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеофильмлар намойиш этиш;
- рангли нақш композициялари ва турли буюмлар эскизини компьютерда бажариш;
- усталар ижоди намуналаридан нусхалар олиш;
Аудиториядан ташқари ишлар ҳам махсус режа асосида олиб борилиши лозим. Композиция курсини олиб борувчи ўқитувчи талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дастурга айрим ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Наққошлик курсида плакатлардан, тарқатма материаллардан, компьютердан, ҳар хил графиклардан ва бошқа кўргазмали қуроллардан фойдаланади.
Download 86.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling