Нарымбет Гулнур Бекмурат қизи Л. Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети, Астана, Қозоғистон


Download 23.9 Kb.
bet1/2
Sana03.04.2023
Hajmi23.9 Kb.
#1322205
  1   2
Bog'liq
Мўғуллар давлати ҳақида ёзма манбалар (1)




ЖЎЧИ УЛУСИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ЁЗМА МАНБАЛАРНИНГ РОЛИ


Нарымбет Гулнур Бекмурат қизи
Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети,
Астана, Қозоғистон

Олтин Ўрданинг Евросиё даштларига келиши маънавий ва маданий тараққиётнинг янги босқичига олиб келди. Бу туркий халқлар илк бор шаҳар маданиятига, чўл маданиятига мослашган эди. Фан ва таълим янада кенг ривожланиб, адабиёти ва маданияти тобора оммалашиб борди ва бу даврда цивилизациялашган жамиятнинг асоси ривожлана бошлади.


Ушбу мавзуга оид бир қатор тарихий манбалар мавжуд. Жумладан, улар орасида Хитой солномаларидан “Юань-ши”, “Шэн у цин чжэн лу”, Цзю “Тан-шу”, ўрта аср шарқи муаллифларидан Ибн ал-Асир, ан-Насавий, Жувайний, Рашидиддин, Абул Фидо, Ибн Биби асарлари муҳим ўрин тутади. Айниқса, XIII аср I-ярми воқелигининг шахсан гувоҳи бўлмиш тарихчи Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавийнинг араб тилида ёзилган “Сийрат ас-султон Жалолиддин Манкбурни” (“Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти”) асари XIII аср биринчи ярмида рўй берган сиёсий жараёнлар, воқеликларнинг батафсил маълумоти билан алоҳида ажралиб туради.
ХХ аср тарихшунослигида мўғуллар истилоси билан боғлиқ воқелик ва жараёнлар ғарбда М.Першерон, Р.Крауссет, А.Маккензи, Д.Мартин, Ж.Дюпон, Х.Ламба, Л.Гамбис, П.Рачневский, Ж.А.Бойл, рус ва совет тарихчиларидан В.В.Бартольд, Л.Л.Викторова, Б.Я.Владимирцев, И.П.Петрушевский, Н.Ц.Мункуев, З.М.Бунёдов, Е.И.Кичанов ва бошқалар томонидан чоп этилган турли характердаги адабиётларда ўз аксини топган. Шу билан бир вақтда покистонлик олим Х.Хон, Ироқ олими ал-Убид, туркиялк И.Кафес ўғли, эронлик Д.Сиёқий, иорданиялик Э.А.Латиф, ҳинд олими Р.Маҳапандита ва бошқалар асарларида мўғул истилосининг шарқдаги ҳолати, Жалолиддин Мангубердининг озодлик кураши кўпроқ даражада акс этган.
Мустақиллик йилларида номи унут бўлган кўплаб буюк тарихий сиймоларнинг номлари қайта тикланиб, тарихий адолат қарор топди. Бу эса ўрта аср тарихини янада чуқур ўрганишга имконият яратди. Истиқлол йилларида чоп этилган дарслик ва адабиётларда мазкур давр воқеалиги тўлиқ ўз аксини топа бошлади. Жумладан, ўзбек олимларидан Б.Аҳмедов, А.Аҳмедов, А.Муҳаммаджонов ва бошқалар масаланинг турли қирраларини ёритиб бердилар. Мустақиллик йилларида ан-Насавийнинг машҳур асари ҳамда тарихчи олим З.М.Бунёдовнинг китоблари ўзбек тилига ўгирилиб, кенг китобхонлар оммасига ҳавола этилди. 1998 йили Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуманда эса мавзуни кўплаб ўрганилмаган қирралари маълум қилинди.
Мўғуллар ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд бўлиб, улар
Download 23.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling