Нарымбет Гулнур Бекмурат қизи Л. Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети, Астана, Қозоғистон
Download 23.9 Kb.
|
1 2
Bog'liqМўғуллар давлати ҳақида ёзма манбалар (1)
мену (менва) номи остида Хитойнинг Тан сулоласи (618-908) солномасида илк бора тилга олинади. Таъкидлаш жоизки, мўғул атамаси ҳалигача ўзининг илмий исботига эга эмас. Улар Олтой ва Жанубий Сибирдаги туркий қабилаларга яқин ва қондош бўлганликлари эҳтимолдан холи эмас. Бу хусусда олимлар турли фикрларни билдирадилар. Мўғул этногенези ҳам мураккаб масала бўлиб, ҳар ҳолда элат сифатида улар ХIII асрда юзага келган бўлиши керак. Х-ХI асрларда эса асли Амур дарёси бўйларида яшаган 16 та уруғ-аймоқларга бўлинган татан (татар)ларнинг таркибий қисми сифатида уларнинг бир уруғидан алоҳида, мохе (мўғул) қабиласи вужудга келган дейилади. Бу қабила тезда кучайиб 1135-39 йиллари Хитойга қатор юришларни амалга оширишади. Ҳатто Хитой императорлари 1147 йили мўғуллар билан иттифоқ тузишга ҳам мажбур бўлишади.
Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” китобида шундай ёзилади: “Бир коҳин қурултойга йиғилган қабила сардорлари ҳузурига кириб, “кеча Тангри менга хабар бердики, жаҳонга янги насоқ қилурман, жаҳон мулкини Темучинга бергум. Унга Чингизхон номини берамиз. Олам подшоҳларини унга тобе қилурмиз. Қўр тузган вақтингдан бошлаб, шуни билки, тангри сенга адолат қилиб, кўпчилик мулкларни сенга берди. Энди сен яловингни баланд кўтариб, одил қадам ташла. Золимлардан мазлумлар додини қутқаз. Келиб чиқишинг гадо бўлса ҳам жаҳонни нопоклардан тозала, фосиқларни йўқот. Айш аҳли косасига тупроқ ташла, хашакка тортинмай ғазаб ўтини қўй. Саркашларнинг бошини кўм, подшолар боши оёғинг тупроғи бўлур. Худо жойингни подшолар тожида белгилайди. Тангри номидан айтаман сенга бу розни, Ҳақ амридан чиқмагин, сени Чингизхон деб атайман. Энди Темучин эмассан”. Бу гапни эшитган қабила сардорлари шу заҳоти эгилиб ер ўпдилар. Чингизхон лақаби турли ёзма манбаларда турлича талқин қилинади. Хусусан, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” китобида Чингизхоннинг маъноси “шоҳларнинг шоҳи” деб келтирилади. Жўчи улуси ғарбий қисмининг тарихи бўйича турли тилларда ёзилган манбалар кўп бўлса ҳам, Шайбон улусининг тарихи манбаларда яхши ёритилмаган- Агар Муъиниддин Натанзийнинг қимматли, аммо деярли ўрганилмаган «Мунтахаб ул таворих» номли асарини ҳисобга олмасак, бундай манбалар Ўрда улуси бўйича ҳам йўқ. Шунинг учун ушбу сатрларнинг муаллифи темурийлар даврига мансуб, асосан Шайбонийхон замонида ва ундан кейинги пайтларда ёзилган асарларга мурожаат этишга мажбур бўлди. Машаққатли изланишлар натижаси ўлароқ, қатралаб зарур маълумотлар тўпланди. Бу манбалар, биттасидан («Таворихи гузида. Нусратнома») ташқари, форс тилида ёзилган: уларнинг тили замон талабига мувофиқ саж билан ёзилган ўхшатишлар, муболағаларга бой, «Қуръони карим» дан ва ҳадислардан кўп кўчирилган (айниқса, «Меҳмонномаи Бухоро») ҳамда шеърлар кўп келтирилган. Буларнинг ҳаммаси асарни бойитиб безаса ҳам, маълум даражада ўқишни қийинлаштиради. Бу асарларнинг муаллифлари ерли феодал ҳокимларнинг саройларида хизмат қилувчи шахслар бўлганлари учун уларнинг қаҳрамонликлари ва хайрли ишларини мадҳ этадилар. Бу китобларда ҳоким бўлган феодал олий табақа ғоялари асосий йўналиш бўлганлиги сабабли меҳнаткаш омманинг ҳаёти ёритилмаган, ижтимоий-иқтисодий далиллар кам учрайди. Жўчи улусининг тарихини ўрганишда “Мажму ал-Таварий” қимматли манба хисобланади. Бу асарда тарихга оид ўзига хос ва дастлабки маълумотлар мавжуд. Ушбу манбанинг учта рўйхати мавжуд бўлиб, улар биринчи нусҳаси Шарқ қўлёзмалари институтида, иккинчиси - Санкт-Петербург университети кутубхонасининг Шарқий бўлимида ва учинчи нусҳаси – Қирғизистон Республикасининг ФАсида сақланиб келмоқда. “Мажму ал-Таварий” форсий тилида XVI асрда фарғоналик Мулло Сайф ал-Дин Ахсикенди томонидан ёзилган. В.А.Ромодин фикрига кўра бу асарда аралаш тарихий фактлар, афсоналар ва эртаклар жам қилинган бўлиб, шу давринг муҳим манбаси ҳисобланади. Ёзма манбаларга кўра, Амир Темур Жўчи улуси таркибига бир вақтлар кирган Оқ Ўрда ва Олтин Ўрда ҳамда Мўғулистон ҳокимлари билан бир неча йиллар давомида кураш олиб боришига тўғри келди. Мазкур курашдан кўзланган асосий мақсад аввало, мамлакат шимолий қисмларини кўчманчи тўдалар ҳужумидан муҳофаза этиш, Жўчи улуси таркибига кирган ерларни заифлаштирган ҳолда ўз салтанати таъсир доирасига олиш бўлган. Амир Темур Мўғулистонга қарши кураши ўн тўққиз йил (1371-1390) давом этиб, бу курашда у аввал Анқо тўра, сўнгра Қамариддин сингари хонларни мағлуб этди. Шу тариқа мўғул хонларнинг Сирдарё бўйлари, Фарғона водийсига солган хавф-хатарларига чек қўйилди. Жўчи улусидаги парокандалик даврида Оқ Ўрда хони Манғишлоқ ҳокими Тўйхўжа ўғлонни ўлдирди. Тўйхўжанинг ўғли Тўхтамиш ўз ҳаёти хавфсизлигини ўйлаб, Самарқандга, Амир Темур ҳузурига қочиб келди. Амир Темур унга мурувват кўрсатиб, давлат манфаатларини ўйлаган ҳолда ҳокимиятни олиш йўлида ёрдам берди. Жўчи улусининг тарихи айрим маълумотлар Масъуд ибн Усмон Кўҳистонийнинг «Абулҳайрхон тарихи» номли асарида ҳам қайд этилган. «Тарихи Абулҳайрхоний»нинг бир нусхаси Британия музейида, аммо у мукаммал эмас. Унинг бошланиши ва охирги қисмининг деярли ярми йўқ. Унда воқеалар баёни Абулҳайрхоннинг Мустафахон билан олиб борган жангидан бошланади. Қўлёзмадаги бу камчилик асардан илмий фойдаланиш имконини бермайди. Ушбу риеоламизга биз Санкт-Петербург Шарқшунослик институти кутубхонасидаги нусхани асос қилиб олинган, чунки у энг қадимий мукаммал ва ишончли нусха ҳисобланади. «Тарихи Абулҳайрхоний»нинг ҳам тили жимжимадор, сержило ва кўп шеърлар билан музаййан этилган. Асар ҳукмрон зодагон киборларнинг ғоялари билан суғорилган, унда Абулҳайрхон, унинг авлодлари ва атрофидаги зодагон-саркардаларнинг донишмандликлари, сезгирликлари, узоқни кўрабилишлари, сахийликлари ва жасур-ликлари мадҳ этилган. Воқеалар қиссагўйлик тарзида баён этилган бўлиб, одатдагидек кўчманчи ўзбекларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва зодагоиларнинг эзиб ишлатишларидан азоб чекувчи, беҳисоб урушлар, улуслар орасидаги келишмовчиликлардан хонавайрон бўлган оддий кўчманчиларнинг аҳволи ўз аксини топмаган. Албатта, сарой тарихчиси мукаммал ва ҳақгўй асар ёзади, деб ўйлаш соддадиллик бўлур эди. У замон тарихнавислиги у ёки бу даражада анъанавийлик ва бирёқламаликқа мойил эди. Масъуд ибн Усмон Қўҳистонийнинг асари ҳам улардан афзал эмас. Аммо шунга қарамай, ўша пайтлардаги Дашти Қипчоқ аҳолисининг кўчманчи ҳаёти, кўчманчилар давлатининг хусусиятлари ва зодагонлар орасидаги кураш ҳақида бирмунча қимматли маълумотлар олса бўлади. Масъуд ибн Усмон Кўҳистонийнинг бу асаридан олимлар жуда кам фойдаланишган. Шунинг учун Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг ўрта аср тарихини ўрганишда тадқиқотчиларга у ҳали кўп ёрдам беради. Кўчманчи ўзбеклар давлатининг сиёсий тарихи бўйича, XVII асрда яшаган балхлик Ўрта Осиё тарихнависи Маҳмуд ибн Валинииг катта тарихий асарида қимматли маълумотлар бор. Муаллифнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида афсуски маълумотлар жуда кам. Асарнинг бошланиш қисмида қайд этилишича, у ўз даврининг ўқимишли одами бўлган. Ахлоқий, панд-насиҳат, диний ва адабий мавзуларга бағишланган бирнеча асарлар унинг қаламига мансуб: булар «Равойихи таййиба» («Хуш ислар»), «Муҳаббатнома», «Нажми сойиб», «Ёрқин юлдуз», «Рисолаи баҳория», «Ахлоқи Ҳусайний» ва 50 минг байтли девон. Маҳмуд ибн Вали 1595—1596 йилларда Балхда туғилган, шу ернинг ўзида ўқиган, 1624— 1630 йилларда Ҳиндистонда яшаган, сўнгра яна Балхга қайтиб келган ва то умрининг охиригача (қачон вафот этгани номаълум) шу ерда (Балхда) яшаб, аштархоний Надир Муҳаммадхон ҳузурида кутубхонача бўлиб хизмат қилган (1635—1642). Маҳмуд ибн Вали йирик асарининг номи «Баҳр ул-асрор фи маноқиб ал-аҳёр» («Ҳимматли кишиларнинг яхши сифатлари ҳақида (ҳикоя қилувчи) сирлар денгизи») бўлиб, қомусий мазмундаги китобдир. Китобда фазо илми, жуғрофия ва умумий тарихга оид маълумотлар бор. Асар, аввал Балх ноиби, сўнгра Бухоро ҳамда Самарқанд ҳукмдори Аштархоний Надир Муҳаммадхонга бағишланган. Маҳмуд ибн Вали ўз асарини ёзишга 1631 йили киришди ва уни 1640—41 йиллардан сўнг тугатди. «Баҳр ул-асрор» етти жилддан иборат бўлиб, ҳар бир жилд ўз навбатида тўрт рукндан (бўлимдан) иборат. Олтинчи ва еттинчи жилдлар умумий тарихга бағишланган. Афсуски, бизгача асарнинг фақат биринчи (фазо илми) ва олтинчи (мўғуллар, темурийлар, шайбонийлар ва аштархонийлар тарихи) жилдлари етиб келган. Олтинчи жилднинг биринчи уч рукни Ўзбекистон ФАда сақланади, унинг охирги рукни хулосавий, боби билан бирга, чет элда, Лондондаги «Индия Оффис» кутубхонасида (тартиб № 575) сақланади (эски тартиб № 1496). Асар (6 жилди)нинг биринчи рукни мустақил қимматга эга эмас, чунки у Жувайний, Рашидиддин ва Вассофларнинг асарларига асосланиб ёзилган. Умуман, иккинчи ва учинчи рукнлар ҳам асосан кўчирилган маълумотлардан иборат. Лекин айтиб ўтиш керакки, бу рукнларда Чиғатоийлар тарихи, айниқса Элчиғатой (1321 — 1322) ва Кепакга қарши исён кўтарган, Хуросонга юришлари билан машҳур бўлган шаҳзода Ясавур (1309 — биринчи ҳукмдорлиги, 1318—1321 йиллар — иккинчи ҳукмдорлиги) даври, Жўчилар сулоласи тарихи муфассал келтирилган. «Баҳр ул-асрор»нинг охирги, тўртинчи рукни мустақил қимматга эга бўлиб, XVII асрнинг биринчи ярмидаги Ўрта Осиё тарихи бўйича мўътабар манба ҳисобланади. Араб муаллифларидан биз ал-Умарий, ибн Батутта, ал-Мақризий, ал-Айний ва бошқаларнинг В. Г. Тизенгаузен таржимасидаги асарларидан фойдаландик. Олтин Ўрданинг XIV ва XV асрлардаги сиёсий тарихи бўйича кўп маълумотлар рус солномаларида бор. Бу манбаълар бизга бир томондан, Олтин Ўрда олий ҳокимияти учун ўзаро, бошқа томондан — Жўчи улуси ва Русия билан курашган Ўрда, Шайбон ва Туға Темурлар авлодларининг ўзаро муносабатларини ўрганишга имконият бердилар. Download 23.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling