Насаф Универсал Форм
Download 12.71 Kb.
|
Насаф учун хат
“Насаф Универсал Форм” МЧЖ томонидан туз ишлаб чиқариш лойиҳаси тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 апрель – 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси 17-сон баёни (13.05.2019 й. 10317-хҳ)га асосан Шеробод туманида “Насаф Универсал Форм” МЧЖ томонидан туз ишлаб чиқариш лойиҳасини ноябрь ойида ишга тушириш ва 80 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган. Лойиҳани амалга ошириш учун “Насаф Универсал Форм” МЧЖга 15,5 гектар ер майдони ажратилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш муддатлари бир неча бор узайтирилган бўлса-да, технологик ускуналарни харид қилиш бўйича шартномалар имзоланмаган ҳамда тузни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича завод қуриш ишлари умуман бошланмаган. “Насаф Универсал Форм” МЧЖ томонидантақдим этилган солиқ ҳисоботида 3 нафар иш ўринлари яратилганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Жанубий минтақавий филиали томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан мазкур корхоналар томонидан табиий тузни қазиб олиш жараёнида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, корхона томонидан геологик, маркшейдерлик хизматлари ташкил этилмаган, қазилмаларнинг ҳолати ва захираларнинг ҳаракати, нобуд бўлиши ва сифати пасайишининг ҳисоби юритилмаган. Шунингдек, қазишма ишларида захирага бой ёки осон олинадиган участкаларини танлаб қазиб олиш таъқиқланган бўлса-да, корхона томонидан мазкур талаб инобатга олинмаган. Мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича корхона билан профилактика ишлари олиб борилишига қарамасдан камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаган. Download 12.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling