Настоящие нормы и правила распространяются на проектирование бетонных и железобетонных конструкций зданий и сооружений различного назначения, работающих при систематическом воздействии температур не выше 50 °С и не ниже минус 40 °С


УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


Download 1.26 Mb.
bet2/62
Sana19.06.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1610824
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
QMQ-2.03.01-96 Beton va temirbeton konstruksiyalar

УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


  1. Бетон ва темирбетон кон- струкциялар барча ҳисоб-китоблар- нинг энг сўнгги ҳолат турларининг келиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда талаб доирасидаги му- стаҳкамлик, ашёларнинг танланиши, ўлчамлар ва конструкциялар вазифа- лари билан таъминланган бўлмоғи лозим.

  2. Конструктив ечимлар улар- нинг муайян қурилиш шароитларида қўлланишининг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда танланмоғи, бунда ашё, энергия (куч-қувват), меҳнат сарфи ва қурилиши қиймати-

нинг энг қуйи даражасига қадар




пасайтирилиши ҳисобга олинмоғи даркор. Бунга қўйидаги йўллар би- лан эришилади:
самарали қурилиш ашёлари ва конструкцияларини қўллаш;
конструкциялар вазнини па- сайтириш;
ашёларнинг физик-механик хоссаларидан энг тўлиқ даражада фойдаланиш;
маҳаллий қурилиш ашёларидан фойдаланиш;
асосий қурилиш ашёларини те- жамкорлик билан сарф этиш талаб- ларига риоя этиш.

    1. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда тиклаш ва ишга туширишнинг барча босқичларида бино ва иншоотлар ҳамда айрим кон- струкцияларнинг чидамлилиги, му- стаҳкамлиги ва фазовий барқарорли- гини таъминловчи конструкция чиз- малари қўлланмоғи лозим.

    2. Йиғма конструкциялар унсурлари (қисмлари) ихтисо- слаштирилган корхоналардаги тай- ёрлашнинг механизациялашган ша- роитларига жавоб бермоғи лозим.

Йиғма конструкциялар унсур- ларини танлашда юксак даражадаги чидамли бетон ва ўзакдан, олдиндан ҳисобга олиб ясалган зич конструк- циялар ҳамда бошқа меъёрий ҳуж- жат талаблари билан чекланмайди- ган жойда қўлланувчи енгил ва ката- кли бетонлардан ясалган конструк- циялар кўзда тутилиши мақсадга мувофиқдир.
Йиғма конструкциялар унсур- ларини йириклаштири мақсадга мувофиқдир, чунки бу монтаж меха- низмларининг юк кўтариш қобилия- тини оширишга, тайёрлаш ва элтиш
шароитларини енгиллатишга имкон туғдиради.

    1. Яхлит конструкциялар учун оддий (инвентар) қолиплари ҳамда йириклаштирилган кенг ўзак кар- касларини қўллашга имкон берувчи бир хилдаги ўлчамларни кўзда тут- моқ керак.

    2. Йиғма конструкцияларда уламаларнинг мустаҳкамлиги ва до- имийлигига алоҳида эътибор қилмоқ лозим.

Унсурлар тугун ва уламалари- нинг конструкциялари турли кон- струкция ва технологик тадбирлар ёрдамида шу унсурлар туташган жойлардаги зўриқиш ва му- стаҳкамликнинг оширилишини ҳамда қўшимча ётқизилган бетон- нинг конструкция бетони билан ту- ташгандаги боғланишни таъмин- лаши лозим.

    1. Бетон унсурлари қўйидаги ҳолларда қўлланилади:

а) асосан 3.3 бандда кўрса- тилган белгилардан ошмайдиган, оз эксцентриситет бўйлама кучдаги зичловга ишлайдиган конструкция- ларда;
б) Айрим ҳолларда кўп эксцен- триситетли зичловга ишлайдиган конструкцияларда, ҳамда бузилган чоғда одамлар ҳаёти ва жиҳозлар (бор бўйи ерда ётувчи нарсалар ва ҳ.к.) бутунлигига бевосита хатар пайдо қилмайдиган эгилувчан кон- струкцияларда.
Изоҳ: Ишлатилиш босқичида му- стаҳкамлиги бор бетон билан таъмин- ланса, бундай конструкциялар бетон кон- струкциялар деб қаралади.

    1. Ташқи ҳавонинг мўлжалли қишқи ҳарорати ҚМҚ 2.01.01-94 га кўра қурилиш жойига қараб, энг со- вуқ беш кунликники ўртача ҳарорат




деб олинади. Мўлжалли технологик ҳароратдар лойиҳалаштириш вази- фалари билан белгиланади.
Атроф-муҳит ҳавосининг намлиги ҚМҚ 2.01.01-94 га кўра қу- рилиш жойига қараб энг иссиқ ой ташқи ҳавосининг ўртача нисбий намлиги ёки иситиладиган бинолар- даги хоналар ички ҳавосининг нис- бий намлиги сифатида аниқланади.

    1. Ушбу меъёрларда қурилиш конструкцияларини лойиҳалашти- ришда қўлланувчи асосий ўлчамлар- нинг ҳарфий белгилари ҳамда ҳар- фий белгиларга тегишли игдекслар қабул қилинган.




Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling