Нат таътилларини шакллантириш, бериш
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
HR таътиллар бериш бўйича
Қўшимча асос:
Юқоридаги “е” ва “ё”-бандларида кўрсатилган қўшимча таътилларни бериш: Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 йилдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида низоми 1-иловасига https://lex.uz/docs/4502806 кўра амалга оширилади; Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2014 йилдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловасига https://lex.uz/docs/2463973#2464558 кўра ходимларнинг айрим тоифалари учун қўшимча таътил 33 кунгача белгиланиши мумкин. Таътиллар жадвалини шакллантириш жараёни! Таркибий бўлинмалар раҳбарлари юқоридаги маълумотлар асосида дастлабки таътиллар жадвалини шакллантиришда ўз ходимларидан фикр олишлари, улар иштирокида тўлдиришлари мақсадга мувофиқ. Чунки, ҳар бир ходим таътил даврида ўзининг шахсий режалари, дам олиш, даволаниш ва бошқа шу каби мақсадларни мустақил белгилаб олиши лозим. Ҳар бир раҳбар буни инобатга олиб, унга қулай бўлган вақтга таътилни берилаши келгусида ходимларнинг эътирозларига сабаб бўладиган ҳолатларни олди олинади. Энди ходимлар таътиллар жадвали билан қаерда шакллантирилаётган бўлса, масалан қайсидир ташкилотда ҳужжатлар электрон шаклда юритилади, бунда ходим дастур орқали ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда – ЭРИ) ёки қоғоз шаклда бўлса шахсий имзоси билан танишиб, тасдиқлаши лозим. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling