Навбаҳор туман сео ва жс бўлими эпидемиолог врачи У. Комилов томонидан
Download 19.68 Kb.
|
VGB AKT (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Епидемиологик суриштирув натижасида қуйидаги хулосага келинди
- Епидемиолог врач: У.Комилов
25.02.2021 йил ДАЛОЛАТНОМА Навбаҳор туман СЕО ва ЖС бўлими эпидемиолог врачи У.Комилов томонидан 09.12.2020 йилда туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими томонидан “вирусли гепатит ? ҳомимладорлик 16 ҳафталилик” ташҳиси билан тезкор хабарнома асосида бемор хонадонида эпидемиологик суриштирув олиб борилганда қуйидагилар аниқланди: Бемор Хушвақтова Оʼгʼилой Ҳасан қизи, 1984 йил 17 январда тугʼилган. Навбаҳор тумани Вомитан МФЙ, Вомитан коʼчаси 36-уйда яшайди. 13.11.2020йилда 3-чи хомиладорлик билан руйхатга олинган ва Вирусли гепатит “C” хамда ҲБсАг га таҳлил топширган. Текшириш натижасида ҲБсАг мусбат чиққан. Бемор бунга қадар 2 марта ҳомиладор боʼлган (2002, 2006), 2 нафар фарзанди бор. Бемор аввалги ҳомиладорликларида ҲбсАг га текширилганда, ҲбсАг мусбат натижа аниқланмаган. 02.12.2020 йилда узида холсизлик, унг ковурғалар остида огрик, иштаха пасайиши белгилари пайдо бўлган. 09.12.2020 йилда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар боʼлимига мурожаат қилган, шу куни боʼлимга “вирусли гепатит ? ҳомиладорлик 16 ҳафталилик” ташҳиси билан ётқизилган. Бемор оператсия бўлмаган, қон ва қон элементларини қабул қилмаган, лекин акушер-гинеколог назоратида булган. Лекин коʼриклар бир маротабалик инструментларда оʼтказилган ва лабаратор тахлиллар ҳам бир маротабалик инструментларда олинган. 2019-2020 йилда Навоий шаҳрида жойлашган “Меҳр-Шифо-Мавжуда диагностика даволаш маркази”га мурожаат қилган, бачадон девори эрозиясидан даволанган, бачадон ичи контратсептик воситасини олдирган. Бу тугʼрисида Навоий шаҳар СЕО ва ЖС боʼлимига 30.01.2021 йилда 02-07-3/42 сонли хат берилган ва 13.02.2021 йилда 149/5 сонли жавоб хати олинган. Бу хатда “Меҳр-Шифо-Мавжуда диагностика даволаш маркази”га 2019 йил апрел ойида мурожаат қилганлиги, бу вақтда бир маротабалик коʼзгуда коʼрилганлиги ва УЗИ қилинганлиги қайд этилганлиги коʼрсатилган ҳолос. Бемор хонадонида бемор билан 5 нафар оила аъзолари яшайди, улар вилоят СЕО ва ЖС бошқармаси вирусология лабораториясида 12.02.2021 йилда вирусли гепатит Б касаллигига текширилган: Худойбердиев Нормурод, 01.09.1957 йилда туғилган, нафақада, текшириш натижаси манфий. Умарова Саида Бобоқуловна 10.07.1960 йилда туғилган, нафақада, текшириш натижаси манфий. Худойбердиев Феруз Нормуродович 30.03.1980 йилда туғилган, вақтинча ишсиз, текшириш натижаси манфий. Нормуродов Беҳруз Феруз ўғли 2002 йилда туғилган, авто. мактаб ўқитувчи, 12.02.2021 йил ва 19.02.2021 йилдаги текшириш натижаси ҲБсАг мусбат. Нормуродов Давлат Феруз ўғли 2006 йилда туғилган, 17-мактаб ўқувчиси, текшириш натижаси манфий. Бемор хонадони кўздан кечирилганда уйда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмаслиги, барча оила аъзолари учун юз сочиғи 1 та умумийлиги, ювиниш совуни 1 та умумийлиги, тиш чоткалари ҳар бир оила аъзосига алоҳида бор бўлса ҳам очиқ ҳолатда бир идишда турганлиги, тиш чоткалари вақти-вақти билан адашиб алмашиб ишлатиш ҳолатлари учраб туриши аниқланди. Епидемиологик суриштирув натижасида қуйидаги хулосага келинди: Бемор вирусли гепатит Б касаллигини ўз хонадонида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида, касалликни ҲБсАг 2 маротаба яʼни 12.02.2021 йилда ва 19.02.2021 йилда мусбат чиққан оʼгʼли Нормуродов Беҳруз Феруз ўғлидан юқтириб олган. Епидемиолог врач: У.Комилов Download 19.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling