Навбатдаги саволга иқтисодчи Акром Мўминов жавоб беради
Download 55.89 Kb.
|
МАВЗУ 2
«Иқтисодиёт сабоқлари» рукни остида берилаётган газетхонлар саволларига мутахассис ва олимларнинг жавоблари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Навбатдаги саволга иқтисодчи Акром Мўминов жавоб беради: - Иқтисодий ўсиш деганда бевосита ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи қийматининг ортиши тушунилади. Агар мақсад мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини баҳолаш бўлса, у ҳолда ЯИМ ҳажмининг ўсиш суратларидан фойдаланилади. Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ эса аҳолининг турмуш даражасини баҳолашда қўлланилади. Ушбу ҳолатда ЯИМ ҳажмининг ўзгариш сур'ати билан аҳоли сонининг ўзгариш сур'ати ҳисобга олинади. Агар ЯИМ ҳажмининг ўзгариш сур'ати аҳоли сонининг ўзгариш сур'атидан юқори бўлса, аҳолининг турмуш фаровонлиги ортади. Агар ушбу кўрсаткичлар бир хил бўлса, аҳолининг турмуш даражаси ўзгармайди. Мабодо, ЯИМ ҳажмининг ўзгариш сур'ати аҳоли сонининг ўзгариш сур'атидан ортда қолса, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши кузатилади. Бу ўринда иқтисодий ўсишга та'сир қилувчи икки омилни келтириш керак бўлади. Улар: экстенсив ва интенсив омиллар ҳисобланади. Экстенсив омил деганда ишлаб чиқаришнинг эски шакли сақлаб қолинган ҳолда деҳқончиликда ер майдонини кенгайтириш, саноатда янги қувватларни ишга тушириш орқали эришилган иқтисодий ўсиш тушунилади. Мисол учун, бир гектар помидор майдонидан ўртача 20 тонна ҳосил олинади. Экстенсив омилда помидор ишлаб чиқариш ҳажмини икки марта ошириш учун яна бир гектар ерга помидор экилади ва барча агротехника тадбирлари худди олдинги бир гектар ердаги каби амалга оширилади, натижада яна 20 тонна ҳосил олиниб, умумий ҳосил 40 тоннага етказилади. Ёки нон ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхонага қўшимча равишда худди шундай қувватга эга бўлган яна бир корхона қурилади. Экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. Иқтисодий ўсишнинг интенсив омилига эса маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш воситаларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, я'ни илғор технологияларни қўллаш, ишчилар малакасини ошириш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали эришилади. Мазкур омил ишлаб чиқаришнинг ички ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда, ортиқча куч, маблағ сарфламасдан маҳсулот миқдорининг ўсиши ва сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. Интенсив усулда помидор ишлаб чиқариш ҳажмини икки марта ошириш учун 2 гектар ерга экиш шарт эмас, балки айнан ўша 1 гектар ерга илғор агротехник усулларни татбиқ этишнинг (томчилатиб суғориш, ерга ишлов беришда техникалардан фойдаланиш, янги уруғлар ва уларни етиштиришнинг илғор усулларини қўллаш ва ҳ.к) ўзи кифоя. Ёки нон ишлаб чиқаришни икки марта оширишга олдинги эски техникалар ўрнига замонавийларини ўрнатиш, ходимларнинг малакасини ошириш, иш кунини самарали ташкил этиш орқали эришиш мумкин. Лекин шуни ҳам алоҳида та'кидлаш лозимки, реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади. Download 55.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling