Navbaxor branch of regional public education
NAVBAXOR BRANCH OF REGIONAL PUBLIC EDUCATION
Download 469.05 Kb.
|
ВЕН чора-тадбир 37
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б У Ю Р А М А Н
“ 8 ” январ 2019 йил 100 - сонли Буйруқ Навбаҳор тумани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг мактаб билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Б У Ю Р А М А Н : 1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2012 йил 23 июндаги Қ-119-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан, қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Республика “Маҳалла” Фондининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашини (кейинги ўринларда Жамоат кенгаши деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашларини (кейинги ўринларда ҳудудий Жамоат кенгашлари деб аталади) тузиш тўғрисидаги таклифлари; Жамоат кенгашининг таркиби шунингдек ҳудудий Жамоат кенгашларининг намунавий таркиби маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. “Оила-маҳалла-Таълим муассасаси” ҳамкорлиги мактаб Жамоат кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Қуйидагилар мактаб Жамоат кенгашининг амалга оширадиган муҳим вазифалари этиб белгилаб қўйилсин: -оила , маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш; -ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; -мактабдаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш; -қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мактабга яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш; -таълим тизимидаги ислоҳатлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш; -ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига каришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш; 4.Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси 2-иловага асосан тасдиқлансин. 5.Ушбу буйруқ ижосини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Download 469.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling