Навои-2022 Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари


Download 386.34 Kb.
bet5/8
Sana15.03.2023
Hajmi386.34 Kb.
#1269250
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари (Бобур)

Кўнғироқли асбоблардан кичик босимларни ва босимлар сийракланишини (напоромерлар, тягомерлар) ўлчашда ҳамда дифференциал манометрлар сифатида фойдаланилади.
Қ ўнғироқли манометрларда босимнинг ўзгариши ∆Р=Р1-Р2 билан пайдо бўладиган сатҳлар фарқи Н суюқликка қисман ботирилган қўнғироқ ҳолати баландлиги бўйича аниқланади. Қолқович силжиши доим Н дан кичик бўлган қалқовичли манометрлардан фарқли ўлароқ, қўнғироқли асбобларда қўнғироқ силжиши Н дан катта, шу туфайли улар босимнинг ўзгаришига сезгир.
10.2-расм. Қўнғироқли манометр.
Содда қўнғироқли манометрларда босим ўзгариши қўнғироқнинг ботиш чуқурлиги ўзгарганда гидростатик усул билан мувозанатлаштирилади.
Қўнғироқли манометрнинг принципиал схемаси 10.2-расмда келтирилган. Идиш 1 да жойлашган суюқликка қўнғироқ 2 ботирилган. Найча 3 орқали қўнғироқ остига ўлчанаётган босим Р1 берилади, қўнғироқ устидаги фазога атмосфера босими Р2 берилади.
Босимлар айирмаси ∆Р = Р1Р2 таъсирида қўнғироқни юқорига силжитадиган куч пайдо бўлади. Қўнғироқ силжиши билан босимлар фарқи орасида бир қийматли муносабат олиш учун қўнғироқ силжишига функционал боғланган ўзгарувчи акс таъсир этувчи куч зарур. Бунинг учун архимед кучидан, юкдан ёки пружинадан фойдаланилади. Энг содда ҳол — қалин деворли қўнғироқдан фойдаланиш (архимед кучи билан мувозанатлаштириш). Унда Р1 босим ортганда қўнғироқ унга таъ­сир этувчи куч юқорига туртаётган куч билан мувозанатлашгунча кўтарилади.
Мувозанат ҳолати учун қуйидагига эгамиз:
(10.10)
ёки
(10.11)
бунда S ва Sc — мос равишда қўнғирок туби ва унинг деворларининг ҳалқасимон кесими юзи; Н∆Р таъсирида қўнғироқ кўтарилган баландлик; ρ1 ва ρ2 — мос равишда идишдаги суюқлик ва қўнғироқ устидаги муҳит зичлиги.

Download 386.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling