НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ Маъруза режаси - 1. Электр ўтказувчанлик. Ўтказгич турлари.
- 2. Солиштирма электр ўтказувчанлик.
- 3. Эквивалент электр ўтказувчанлик.
- 4. Кольрауш қонуни.
- 5. Кондуктометрия.
- Электролит эритмаларининг электр ўтказувчанлиги
- Физик кимё фанининг муҳим бўлимларидан бири – электрокимёдир. Электрокимё бўлими қуйидаги қисмлардан иборат:
- электр ўтказувчанлик
- электр юритувчи куч
- электролиз
- Электр ўтказувчанлик билан танишиб чиқамиз.
- Моддаларнинг ташқи электр ток майдони таъсирида ўзидан электр токи ўтказиш хусусияти - электр ўтказувчанликдир.
- Барча моддалар электр ўтказиш қобилиятига қараб
- ўтказгичлар
- ярим ўтказгичлар
- изоляторларга (диэлектрик ўтказгичларга) бўлинади.
- Электр ўтказгичлар икки турга бўлинади:
- 1-тур ўтказгичларга металлар ва уларнинг қотишмалари, графит, баъзи қийин эрийдиган оксидлар ва бошқалар киради. Улар электр токини электронларнинг тартибли ҳаракати туфайли ўтказадилар (бу электронлар уларнинг кристалл панжарасида кучсиз боғланган ва эркин ҳолатда бўлади).
- 2-тур ўтказгичларга кислота, ишқор, тузларнинг эритмалари, суюқланмалари ва кристаллари мисол бўлади. Уларда электр токини ионлар ташийди. Ионларнинг ҳаракатчанлиги қанча катта бўлса, электр ўтказувчанлик шунча юқори бўлади.
- Электролит эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги эритмада мавжуд бўлган ионлар (катион ва анионлар) ҳаракатланиш тезлигига боғлиқдир. Ионларнинг ҳаракатланиш тезлиги эритма табиатига, концентрациясига, қовушқоқлигига, ҳароратга, ионлар ўлчами ва гидратланиш(сальватланиш)ига, эритувчининг табиатига боғлиқ.
|