Слайд 21 - 5. Берилган қутб ҳолати ноаниқ эталон моделли субоптимал адаптив ростлагичларни синтези амалга оширилди. Олинган алгоритмлар полином факоризацияси, матрицали полином тенглаламалар ечими ва чизиқли тенгламалар тизимини ўз ичига олади.
- 6. Вазн функцияларидан фойдаланишга асосланган эталон моделли адаптив бошқарув алгоритмлари таклиф қилинган. Тавсия этилган кузатувчи чекли вақт вазн функциясини ўз ичига олади, бу эса кузатиш интервалидан сўнг ҳолат векторининг баҳоласини хатоликсиз олиш имконини . Кўриб чиқилган ёндашув эталон моделли адаптив тизимларнинг аниқлигини ошириш ва унинг турғунлигини таминлаш имконини беради.
- 7. Кириш чекловлари бўлган бир каналли объектлар синфидаги бошқарув тизимлари учун адаптив ростлагич коэффициентларининг ўз ўзини созлаш контурини модификациялаш таклиф этилган. Харакатнинг текис ассимтотик турғунлиги учун текшириш шартларига асосланган эталон моделли адаптив тизимларнинг функционал ишлашини реал вақт мобайнида таъминловчи алгоритм ишлаб чиқилган.
- 8. Эталон моделли адаптив бошқариш тизимлари учун адаптация алгортими ишлаб чиқилди. Таклиф қиилинган физик жиҳатдан амалга ошириладиган такомиллаштирилган адаптация агоритмалари объектнинг ишлаш режимининг квазистационарлигисиз олинади ва бу алгортим кириш таъсирларининг спектрал таркиби ва жадаллигидан қатъий назар юқори даражада аниқ бошқаришни таъминлайди.
- 9. Соддалаштирилган эталон моделли тизимларда параметрларни созлаш жараёнини бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Минимал мураккабликдаги филтрга асосланган киришида кечикиш бўлган объектлар учун таклиф қилинган адаптив бошқариш схемаси адаптив ростлагичдаги созланадиган параметрлар сонини тизимдаги номаълум коэффициентлар сонигача камайтириш имконини беради ва фақат кечикишли йиғилган блокларни ўз ичига олади, бу эса тизимларнинг амалий қўлланилишини соддалаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |